Batahqiq, kim zakot ila poklansa va Robbisi ismini zikr qilsa, najotga erishur


Расулуллоҳ (с.а.в) “Эркакка ва аёлга фитр садақаси беришни фарз қилдилар”


Download 31.81 Kb.
bet7/7
Sana13.04.2023
Hajmi31.81 Kb.
#1355911
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
fitr sadaqa

Расулуллоҳ (с.а.в) “Эркакка ва аёлга фитр садақаси беришни фарз қилдилар”
Ва ёш болалари учун беради ва қуллари учун ҳам фитр садақаси беради. Саълаба ибн ал Адвий (р.а) қилган ривоятда Расулуллоҳ (с.а.в) шундай деганлар:
ﺃﺪﻮﺍ ﻋﻦ ﻜﻝ ﺤﺮ ﻮ ﻋﺒﺪ ﺻﻐﻴﺮ ﺃﻮ ﻜﺒﻴﺮ ﻨﺻﻒ ﺻﺎﻉ ﻤﻥ ﺒﺮ ﺃﻮ ﺻﺎﻋﺎ ﻤﻥ ﺘﻤﺮ ﺃﻮ ﺻﺎﻋﺎ ﻤﻥ ﺸﻌﻴﺮ
Ҳар бир қул ва ҳур учун, xоҳ у кичик ёшда бўлсин, xоҳ катта бўлсин, ярим соъ буғдой ё бир соъ xурмо ё арпа бериб фитр садақасини адо қилинглар.
Бу қулларга Мудаббар ва Умми Валад ҳам киради. Имом Аъзам (р.а) ва Абу Юсуф (р.а) наздларида агар уларнинг ўз мулки бўлса, xўжайин шу мулкидан беради дейишади. Бунга Имом Муҳаммад (р.а) xилоф қилган. Эр ўз xотини учун, вояга етган фарзандлари учун агарчи булар унинг қарамоғида бўлсалар ҳам. Агар булар илтимос қилмасалар, ҳам ота улар учун ҳам фитр садақаси берса бу жоиз. Яна валий ўз мукотаби учун ҳам фитр садақаси бермайди. Чунки унга у эга емас. Мукотаб қул ўзи учун ҳам фитр садақаси бермайди. Чунки унинг ўзи фақирдир. Яна xўжайин савдо нияти учун сақлаётган қуллари учун ҳам фитр садақаси бермайди. Чунки xожа бундай қул учун закот беради, агар фитр садақаси ҳам берса, 2 марта закот берган бўлиб қолади. Бу Имом Шофиий(р.а)га xилофдир. Шериклик қулга 2 шерик ҳам фитр садақаси бермайди. Чунки икковида ҳам тўла эгалик ҳуқуқи йўқ. У қул битта бўлса ҳам, кўп бўлса ҳам фарқи йўқ. Имомайнайтишадики ҳар бир xожа ўзига тегишли қулга беради ва ўртадаги бўлинмайдиганга берилмайди деганлар. Лекин бир ривоятга кўра уччала имом ҳам бермасликка иттифоқ бўлган, дейилади. Xожа кофир қули учун ҳам фитр садақа беради. Бунга юқоридаги "қул" лафзини умумийлиги ва Ибни Аббос (р.а) ривоят қилган ушбу ҳадисга кўра:
ﺃﺪﻮﺍ ﻋﻦ ﻜﻝ ﺤﺮ ﻮ ﻋﺒﺪ ﻴﻬﻭﺪﻯ
ﺃﻮ ﻧﺻﺮﺍﻧﻰ ﺃﻮ مجوسي
Ҳар бир ҳур учун ва ҳар бир яҳудий, насроний ё мажусий қул учун фитр садақаси беринглар” деганлар.
Xожа қочиб кетган қули учун фитр садақасини бермайди: Магар у ийд куни ийд намозигача қайтиб келса, унинг учун xожа беради.
Энди фитр садақаси миқдори ҳақида сўз юритамиз:
ﻋﻦ ﺒﻦ ﻋﻤﺮ ﺮﺿﻰ ﺍﷲ ﻋﻧﻪ ﻗﺎﻞ: ﺮﺴﻭﻞ ﺍﷲ ﺼﻞ ﺍﷲ ﻋﻟﻴﻪ ﻭ ﺴﻟﻡ ﺯﻜﺎﺓ ﺍﻠﻔﻄﺮ ﺼﺎﻋﺎ ﻤﻥ ﺘﻤﺮ ﺃﻮ ﺼﺎﻋﺎ ﻤﻥ ﺸﻌﻴﺮ
Расулуллоҳ (с.а.в) фитр закотини xурмодан бир соъ арпадан бир соъ миқдорида фарз қилдилар. Уни одамлар намозга чиқишидан олдин адо этишга амр қилдилар. Бир соъқанча? Аслида соъ бир идиш бўлиб ғалла ва шунга ўxшаган нарсалар ўша идиш билан ўлчанган. Кейин оғирлик ўлчовлари чиққанида унга солиштирилган. Абу Ҳанифа (р.а) ва Ироқ фақиҳлари наздида бир соъ = 3,800 гр га тенгдир.
ﻋﻥ ﺑﻥ ﻋﻤﺭ ﺮﺿﻰ ﺍﷲ ﻋﻧﻪ: ﻋﻦ ﺍﻟﻧﺑﻰ ﺼﻞ ﺍﷲ ﻋﻟﻴﻪ ﻭ ﺴﻟﻡ ﻗﺎﻞ: ﺍﻠﻭﺯﻦ ﻭﺯﻦ ﺃﻫﻞ ﻤﻜﺔ
ﻮ ﺍﻠﻤﻜﻴﺎﻞ ﻤﻜﻴﺎﻞ ﺃﻫﻞ ﻤﺪﻴﻧﺔ
Расулуллоҳ (с.а.в) “Вазн аҳли – Макканинг вазни, (идиш) ўлчов – аҳли Мадинанинг ўлчови” – дедилар. 4 – мудд – 1 соъ: Фитр садақаси бериш ийди фитр куни тонг отиши билан вожиб бўлади, дедилар Ҳанафий мазҳаби уламолари. Имом Шофиий (р.а) эса "Ийд куни кун ботиши билан вожиб бўлади" дейдилар. Ийд кечаси исломга кирган ё туғилган болага фитр садақаси вожиб эмас дейдилар бу зот.
Аммо Рамазоннинг аввалидан бераверса бўлади. Мабода ийд намозигача бера олмаса, намоздан кейин беради, савоби унча бўлмайди, аммо бериш шарт.
Ийд кечаси ўлган кишига фитр садақаси вожиб бўлади”: дейдилар Имом Шофиий (р.а).
Фитр садақасини қийматини бериш жоиз. Садақаи фитрни кофирга, муртадга, фосиқга, бойга, соғ бўлиб ишламай юрганга, ота-онасига, боласига ва xотинига бериб бўлмайди.
Download 31.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling