Фуқаролар билан мулоқот олиб бориш технологиялари


Бу инсоният характеридаги ажойиб ҳолат


Download 0.5 Mb.
bet9/21
Sana14.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1093276
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   21
Bog'liq
Lider

Бу инсоният характеридаги ажойиб ҳолат.

  • Одамлар учинчи манбадан олинган далилларнинг ҳаққонийлигига камроқ шубҳа билан қарашади. Бироқ тўғридан-тўғри гапиришни бошласангиз, уларда шубҳа уйғонади. Шунинг учун учинчи одамнинг номидан гапириш лозим. Шу сабабдан учинчи одамнинг сўзларига таянган ҳолда омадли воқеалар, далиллар, статистик маълумотлардан фойдаланинг.

Қандай зийраклик билан инсонни қарор қабул қилишга ундаш керак?

  • Инсоннинг қарор қабул қилишига таъсир қилиш учун кўпгина кўникмаларга эга бўлиш лозим. Бу ерда шунчаки муваффақият, тахмин, руҳий куч етарли бўлмайди.
  • Шахслараро муносабатларга эга бўлган одамлар атрофидагиларни яхши тушунадилар, муваффақиятли муносабатда бўлиш техникаси ва тажрибасини эгаллаган бўладилар. Лекин асосийси улар бошқаларни “ҳа” деб жавоб беришга мажбур қиладиган бир нечта усулларни биладилар.
  • Суҳбатдошингизнинг ижобий жавоби у сиз қандай хоҳласангиз ўзини шундай тутишини англатади. Сиз келтираётган далиллар суҳбатдошингиз учун самимий эканлигига амин бўлишингиз керак.

Сизнинг қарашларингиз суҳбатдошингиз учун ҳақиқий эканлигига аниқ ишонишингиз керак.

  • Сизнинг қарашларингиз суҳбатдошингиз учун ҳақиқий эканлигига аниқ ишонишингиз керак.

Қандай қилиб сиз билан келишишга кўндириш мумкин?

  • Қуйида доимо яхши натижа берувчи 5 та мисол берилган:
  • 1. Одамларга нима учун сиз билан келишишлари лозимлигини тушунтиринг. Бу дунёда бирор бир нарсанинг пайдо бўлишига қандайдир сабаб бўлади. Шунинг учун сиз бошқалардан бирор иш қилишларини сўраганингизда улар нима учун бу ишни қилишларини тушунтириб беринг. Бироқ сиз келтираётган далиллар уларга самимий ва ижобий натижа беришига аниқ ишонишингиз лозим. Агар бу далиллар фақат сиз учун фойдали бўладиган бўлса, сиз катта хатога йўл қўйган бўласиз. Қисқаси ўзларини сиз айтганингиздек тутишса, бунинг фойдасини сиз эмас улар кўришларини тушунтиринг.
  • 2. Фақатгина “ҳа” деб жавоб бериш мумкин бўлган саволлар беринг. Сизга “ҳа” деб жавоб беришларини хоҳласангиз, аввал одамларни ижобий фикрлаш бурчагига йўналтиринг. Улар 2-3 та ижобий жавоб берадиган саволлар беришингиз мумкин.
  • Мисол: “Сиз катта ишларга қурби етадиган одамсиз”, “Сиз кўп ишлар қила оласиз, лекин сизни пайқашмаяпди, шундайми?”
  • Бунақанги ижобий саволга фақатгина ижобий жавоб бериш мумкин. Шундай қилиб далиллар келтириш одамларни ижобий фикрлаш бурчагига йўналтиришга ёрдам беради ва сиз тезроқ “ҳа” деган жавобни оласиз.

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling