Геологик хариталарни ўҚиш ҳозирги вақтда геологлар ихтиёрида турли мазмундаги


Табақаланмаган юқори перм-қуйи триас – P


Download 0.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/41
Sana13.11.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1771533
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   41
Bog'liq
Стр.геол.2

Табақаланмаган юқори перм-қуйи триас – P
2
-T
1
 
Қизилнура свитаси – P
2
-T
1
kz 
 
Қизилнура свитаси Майгашкан-Суренота антиклиналининг 
ядросида ривожланган бўлиб, оёсой свитаси риолитларига бурчакли 
номувофиқлик билан ётади. Кесмаси қалинлиги 40 м ли кул ранг 
туфоконгломерат ва туфогравелитлар билан бошланади. Уларнинг 
устига лавобрекчиялар мувофиқ ётади. Кесмасининг асосий қисмини 
қўнғир рангли риолитлар ташкил этади. Умумий қалинлиги 1700 м 
дан ортиқ.
Риолитлар қорамтир, қизил ва қўнғир ранглар. Баъзан улар 
флюидал текстурага эга. Қизилнура свитасининг риолитлари 
оёсойникидан ўзининг қўнғир ранги ва таркибида катта-кичик 
ксенолитларнинг кўплаб учраши билан фарқ қилади. 
Риолит-порфирлар
Порфир 
ажратмалари 
(2-4 
мм) 
кристалланмаган масса орасида текис тарқалган. Кристалланмаган 
масса фельзит структурали. Ранги қизил ёки қўнғир. Порфирли 
структурани кварц, калийли дала шпатлари ва плагиоклазлар ҳосил 
қилган. Булардан ташқари қора рангли минераллар кристаллари ҳам 
учрайди. Тоғ жинсида асосий масса нордон таркибли вулкан 
шишасидан иборат. Риолит-порфирларда ҳам ксенолитлар учрайди. 
Лавобрекчиялар. Ҳосил бўлиш шароитлари ва текстураси 
бўйича 
агломератларга 
ўхшаш. 
Улардан 
бўлакларининг 
думалоқланмаганлиги билан фарқ қилади. Асосан Суренота 
тоғинингшимолий ёнбағрида ривожланган, қўнғир, оч қизил ёки 
пушти рангли. Риолит таркибли. 
Туфолавалар Суренота тоғининг шарқий ва шимолий-шарқий 
ёнбағирларида юқори перм-қуйи триас қизилнура свита (P
2
-T
1
kz) 
кесмаларининг остки қисмида ривожланган. Қалинлиги 10-20 м ли 
горизонтларни ташкил этади. Таркиби нордон – риолитли, қизил-
пушти рангли. Кўпинча флюидал текстурага эга. 
Туфоконгломератлар тўқ кул рангли, дифференциация даражаси 
паст. Структура ҳосил қилувчи бўлакларининг (ғўлакларнинг) ўлчами 
5-10 
см ли. Петрографик таркиби асосан ўрта таркибли 
эффузивлардан ва уларнинг туфларидан иборат. Чўкинди 
жинсларнинг ҳиссаси жуда кам. Зичлик даражаси ўртача ёки юқори, 


20 
ғўлаклар орасини тўлдириб турувчи масса гравий-қум ўлчамидаги 
вулкан туфларидан иборат. Цемент таркиби карбонатли. 
Туфогравелитлар туфоконгломератлардан фақат структура 
ҳосил қилувчи бўлакларининг ўлчами билан фарқ қилади. Қалинлиги 
8 м ли горизонтни ташкил этади.  

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling