I боб. Молия бозорининг назарий асослари молия бозорининг иқтисодий моҳияти


Download 1.46 Mb.
bet19/92
Sana23.04.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1387714
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   92
Bog'liq
Moliya Bozori

Таянч сўз ва иборалар
Пул муомаласи, пул тизими, пул агрегатлари, валюта биржаси, контрагент, индикаторлар, депозит сертификатлари, тижорат қоғози, банкир кафолати, евродоллар.


Ўз-ўзини текшириш учун саволлар

  1. Пул бозорининг иқтисодий моҳияти ва қўлланиш хусусиятлари.

  2. Пул бозорининг вужудга келишига объектив зарурат.

  3. Пул бозори иштирокчилари.

  4. Пул бозори инструментлари.

  5. Республикамизда пул бозори амал қилиш механизми.

V БОБ. ОБЛИГАЦИЯЛАР БОЗОРИ
5.1.Облигациялар молия бозорининг муҳим инструменти
Қарз мажбуриятини ифодаловчи қимматли қоғозларнинг кенгроқ тарқалган тури облигациялар ҳисобланади. Облигациялар уларнинг эгаси пул маблағлари берганлигини тасдиқ этувчи ва қимматли қоғозларнинг номинал қийматини уларда кўрсатилган муддатда, белгиланган фоиз тўланган ҳолда қоплаш мажбуриятини тасдиқловчи қимматли қоғоздир.
Облигация – лотинча сўздан олинган бўлиб, “мажбурият” деган маънони билдиради. Облигация чиқарган ташкилот (эмитент) қарздор ролида қатнашади. Акция ва облигацияларни инвестиция қимматли қоғозлари деб аташади. Облигациялар акциялардан фарқ қилади. Булар қуйидагилар: Акцияни сотиб олган акциядор, корхона мулкининг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқига эга бўлса, облигация сотиб олган сармоядор будай ҳуқуқга эга бўла олмайди, у фақат кредит берувчи сифатида қатнашади. Бундан ташқари, облигация фақат унда кўрсатилган муддатда амал қилади ва шу муддатда даромад (фоиз) келтиради.
Облигация одатда ўз эгасига олдиндан белгиланган фоиз келтиради. Акциядорлик жамияти облигацияси унинг эгасига мазкур жамиятининг умумий йиғилишида овоз бериш ҳуқуқини бермайди, лекин облигацияларнинг нисбатан устунлиги ҳам бор. Облигацияларни сотиб олиш акцияларни сотиб олишга нисбатан камроқ хатарли иш ҳисобланади. Чунки, компания (эмитент) қашшоқликка учраган ҳолда облигация эгаси кредитор сифатида нафақат оддий акциялар, балки имтиёзли акцияларнинг эгаларидан ҳам олдин қарзларини олиш ҳуқуқига эгадир.
Облигацияларни чиқаришдан мақсад ҳам давлат ички қарзини пул эмиссияси ҳисобига эмас, балки бозор муносабаларига таянган воситалар ёрдамида, яъни қимматли қоғозлар чиқариш йўли билан қоплашни кўзда тутади. Бу эса пул қадрсизланиши даражасини пасайтиришга имкон беради. Бундан ташқари, корхоналар вақтинчалик бўш маблағларини муомалага киритиш эвазига қўшимча даромад олади. Марказий банк облигациялар ёрдамида пул-кредит сиёсатини ўтказишда ҳам фойдаланилади. Марказий банк иккиламчи бозорда облигацияларни харид қилиш ёки сотиш бўйича операцияларни амалга ошира туриб, муомалада бўлган пул муассасаси ҳажмини тартибга солиб туради.
Ўзбекистон Республикаси «Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида»ги қонунига кўра облигацияларнинг қуйидаги турлари чиқарилиши мумкин:
- республика ички заёмларининг, маҳаллий заёмларнинг облигациялари;
- корхонанинг облигациялари.
Облигациялар оддий ва ютуқли, фоизли ва фоизсиз (мақсадли), эркин муомалада юритиладиган ёки муомала доираси чекланган қилиб чиқарилиши мумкин. Мақсадли облигацияларнинг реквизити облигациялар қайси моллар (хизматлар) учун чиқарилган бўлса, шу молларни (хизматларни) акс эттириши шарт. Республика ички заёмларининг ва маҳаллий заёмларнинг облигациялар тақдим этувчига тегишли қилиб чиқарилади. Бу заёмлар облигацияларини чиқариш ҳақидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва давлат ҳокимияти маҳаллий органлари томонидан қабул қилинади. Қарорда эмитент, облигацияни чиқариш шартлари ва уларни тарқатиш тартиби белгилаб қўйилиши лозим.
Корхоналарнинг облигациялари мулкчиликнинг барча шаклларига мансуб корхоналар томонидан чиқарилиши мумкин. Облигациялар ўз эгаларига корхона бошқарувида қатнашиш ҳуқуқини бермайди. Корхона ва акциядорлик жамиятларининг облигацияларини чиқариш тўғрисидаги қарори тегишли маъмурият ва ижроия органи (бошқаруви) томонидан қабул қилинади ҳамда баённома билан расмийлаштирилади. Корхонанинг облигациялари эмитентларнинг Устав фондини шакллантириш ва тўлдириш учун, шунингдек, уларннг хўжалик фаолияти билан боғлиқ зарарларини қоплаш учун чиқариш йўл қўйилмайди. Акциядорлик жамиятлари чиқарилган барча акциялар ҳақи тўлиқ тўлангандан кейингина Устав фонди миқдорининг 20 фоизидан кўп бўлмаган суммада облигациялар чиқаришларига рухсат берилади.
Мулкчиликнинг бошқа шаклларига мансуб корхоналарда облигациялар чиқариш суммаси, миқдори амалдаги қонунлар асосида белгиланиши мумкин. Халқаро миқёсда, облигациялар муайян бир муддатга чиқарилиши мумкин яъни:
қисқа муддатли;
ўрта муддатли;
узоқ муддатли облигациялар.
Ҳар бир мамлакат амалдаги қонунларига қараб бу муддатларни белгилаши мумкин. Масалан: АҚШда қисқа муддатли облигациялар 1 йилдан 3 йилгача, ўрта муддатли облигациялар 3 йилдан 7 йилгача ва узоқ муддатли облигациялар эса 7 йилдан кўп вақтгача чиқарилади. Ўзбекистон Республикасида эса ҳозирги кунда давлат облигацияларининг икки тури муомалага чиқарилган.
Биринчиси – Ўзбекистон Республикаси 12 фоизли ички ютуқли заём облигациялари бўлиб, Молия Вазирлиги томонидан 1992 йилда 20 йилдан кейин қоплаш муддати билан 25 млрд сўмлик чиқарилди. Шундан 1 январ 1997 йилгача аҳоли ўртасида 19,4 млрд сўмлик тарқатилди.
Иккинчидан – Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 26 мартда қабул қилинган 119-сонли қарорига асосан Молия Вазирлиги томонидан илк бор 1996 йил 28 мартда чиқарилган давлат қисқа муддатли облигациялари ва 1997 йил 30 январда Вазирлар Маҳкамасининг 57-сонли қарорига асосан 1997 йилда қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш мақсадида Молия Вазирлиги томонидан 1997 йилда муомалага чиқарилган 3 ва 6 ойлик қисқа муддатли облигацияларидир. Бу эса республикамизда облигациялар бозорини шакллантиришга олиб келди.
Ривожланган мамлакатлар тажрибаси асосида Давлат қисқа муддатли облигациялари бозорининг яратилиши Ўзбекистон қимматли қоғозлар бозори тарихида муҳим аҳамият касб этади. ДҚМО бозори асосан Молия Вазирлиги ва Марказий банк томонидан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси қисқа муддатли облигацияларини муомалага киритишнинг асосий шартлари» ва Марказий банк ишлаб чиққан «Давлат қисқа муддатли облигациялари чиқаришларининг муомаласини ташкил этиш ва тартибга солиш бухгалтерия «Низом» асосидаги фаолият» кўрсатади.
Бундан ташқари, тижорат банклари ўзларининг «Давлат қисқа муддатли облигациялар билан операциялар ҳисобининг муваққат тартиби»га таянади. ДҚМО эмитенти Молия вазирлигидир. Эмиссия қилиш вақтида Молия вазирлиги Марказий банк билан келишилган ҳолда облигацияларнинг энг юқори ҳажмини, муомалада бўлиш муддатини ва потенциал эгаларига доир чекланишларни белгилайди. Марказий банк облигацияларни жойлаштириш ва хизмат кўрсатиш бўйича бош агент вазифасини бажаради. Бу облигациялар бўйича тўловлар ўз вақтида амалга ошириш юзасидан сармоядорлар олдида кафолатни ўз зиммасига олади.
Ўзбекистон Республикаси валюта биржаси ДҚМО бозори фаолиятининг техник ташкилотчиси сифатида хизмат қилади. Унинг зиммасига ўз таркибида савдо тизими, ҳисоб-китоб тузиш ва депозитарий тизимлари яратиш ва улар хизматини йўлга қўйиш юкланган. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, Республика биржаси Европа ва бошқа ривожланган жаҳон мамлакатлари фонд бозори андозаларига жавоб берувчи замонавий ва технологик воситаларга эга.
Молия вазирлиги Марказий банкга ДҚМО жойлаштиришни топширади ва уни сотишдан тушган маблағларни жамлайди. Марказий банк ДҚМО жойлаштиришни Ўзбекистон Республикаси валюта биржаси орқали амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси валюта биржаси дилерлар операцияларни амалга ошириш учун аукционлар ташкил қилади. Дилерлар облигацияларни ўз ҳисобидан ва сармоядорлар, юридик шахслар ҳисобидан сотиб оладилар.
Сармоядорлар облигацияларни сотиб олиш учун етарли маблағларни дилерлар ҳисоб рақамига туширади. Дилерлар ўз комиссион ҳақини чегирган ҳолда маблағларни Ўзбекистон Республикаси валюта биржаси ҳисоб рақамига йўналтирилади. Ўзбекистон Республикаси валюта биржаси ўз комиссион ҳақини чегирган ҳолда маблағларни Марказий банк ҳисоб рақамига йўналтирилади.
Марказий банк ҳисоб рақамига тушган маблағларни Молия вазирлиги бюджет ҳисоб рақамига йўналтирилади.
Юқорида айтиб ўтганимиздек, облигациялар бизнинг давлатимизда 3, 6 ва 12 ойлик муддатга чиқарилади мумкин. Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан чиқарилган 3 ойлик облигацияларнинг номинал қиймати 1000 сўмга тенг. Улар номиналдан паст баҳода дисконт (номинал баҳоси билан сотилган қиймати орасидаги фарқ) йўли билан сотади ва муддати тугагач номинал нарх бўйича тўланади. Масалан: 1 октябргача ДҚМО 10 марта чиқарилади. ДҚМОнинг умумий жойлашиш ҳажми иккиламчи савдоларда 12,93 млн, сўмлик 14,14 донани ташкил этади.
ДҚМО 7 марта сўндирилади. Сўндириш ҳажми – 8,77 млрд. сўм (яъни 8,77 млн. дона)ни ташкил этди. Давлат бюджети 4,14 млрд. сўм фойда олди. ДҚМО номинал баҳоси 1000 сўмни ташкил қилган бўлса, Марказий банк тижорат банкларига уни 889 сўмга сотган, яъни 111 сўм камига (14,14 – 12,93) = 121. Тижорат банклари эса сўндириш муддати келганда облигацияларни номинал баҳода сотганлар, натижада тижорат банклари ҳар бир облигациялардан 111 сўм фойда кўрганлар, ҳозирча Республикада фақат 14 та тижорат банки билан Марказий банк дилерлик вазифасини бажариш тўғрисида шартномалар тузган холос, бу эса ўз навбатида ДҚМО бозорида рақобат етишмаслигига сабаб бўлмоқда. ДҚМО ҳар бир эмиссия умумий сертификат билан расмийлаштирилади. Умумий сертификатлар икки асл нусхада бўлиб, улар Молия вазирлиги ва Марказий банкда сақланади.
Ҳар бир чиқаришга давлат рухсат рақами берилади. Бу рақам тўққиз разрядли бўлиб, қуйидаги тарзда белгиланади:
Х1Х2Х3Х4Х5Х6Х7Х8Х9
Бунда:
Х1 - қимматли қоғознинг турини кўрсатувчи рақам, айни вақтда
«2» - қарз мажбурияти;
Х2 - қимматли қоғознинг хилини кўрсатувчи рақам,
«1» - уч ойлик облигациялар учун;
«2» - олти ойлик облигациялар учун;
«3» - ўн икки ойлик облигациялар учун;
Х3Х4Х5 – эмиссиянинг рўйхат рақами;
Х6Х7Х8 – эмитентнинг кўрсатувчи (Ўзбекистон Молия вазирлиги)
Х9 - қимматли қоғознинг давлатга тегишлилигини кўрсатувчи «S» харфи.
Масалан: 1996 йил 28 мартда чиқарилган уч ойлик облигациялар эмиссиясига 21ООIUMF рақами берилган эди.
Облигацияларининг чиқарилишининг асосий шартлари эмиссия кунидан 7 кун аввал Марказий банк томонидан эълон қилинади. Ўзбекистон Республикасидаги барча юридик шахслар ДҚМО облигацияларининг эгаси бўлиши мумкин. Ҳозирча ДҚМО Республикамизда жисмоний шахслар шахслар ўртасида сотилмайди. Яқин келажакда ДҚМО бозорига жисмоний шахсларни ҳам иштирокига йўл қўйилса, бу қимматли қоғозлар бозорида рақобатнинг кучайишига олиб келади.


5.2.Корпоратив облигациялар ва уларни муомалага чиқариш шартлари. Хорижий облигациялар
Ҳар бир акциядорлик жамиятининг молиявий – хўжалик фаолиятида эртами-кечми айланма маблағларни тўлдириш, янги ишлаб чиқаришларни йўлга қўйиш, қўшимча иш жойларини яратиш ва бошқа шу каби мақсадлар учун етарли пул русурслари мавжуд эмаслиги сабабли унинг имкониятлари чекланганлиги сезилади. Айрим акциядорлик жамиятлари ушбу муаммони банк кредитлари орқали ҳал қилишга ҳаракат қилади. Бироқ ушбу кредитни, нархи олинган кредит суммасидан юқори бўлган мулк гарови эвазига олишга тўғри келади. Шунингдек, банк кредит ставкалари юқори ҳисобланади.
Ушбу муаммони ечишнинг акциядорлик жамиятлари учун бошқа самарали усуллари ҳам мавжуд бўлиб, булар, қўшимча акциялар ва облигациялар чиқаришдан иборат. Бироқ, ушбу қўшимча акцияларни жамиятнинг рақобатчиси олиб ушбу жамият устидан ўз назоратини ўрнатиши мумкин. Шу сабабли ҳозирги кунда акциядорлик жамиятлари учун қулай ҳисобланган қарз тизими, яъни корпоратив облигациялар чиқаришга катта эътибор қаратилмоқда.
Маълумки, облигациялар мамлакат иқтисодиётининг реал секторида инвестициялар жалб этишнинг ишончли ва таъсирчан йўлларидан бири саналади. Шу боис ҳам мамлакатимизда корпоратив облигациялар бозорини ривожлантиришга катта эътибор каратилмоқда. Облигациялар киритилган сармоялардан фоизли даромад олишнинг ишончли воситаси бўлиб, эмитент (акциядорлик жамияти) учун инвестицияларни жалб этишнинг тўғридан-тўғри манбаи ҳисобланади ва ўз навбатида жамиятнинг мулкчилик муносабатларига ўз таъсирини ўтказмайди.
Облигациялар акцияларга қараганда кам, бироқ кафолатланган даромад келтириб, фонд бозорида маблағ жойлаштирилишининг ишончли гарови ҳам дейилади. Облигациялар акциядорлик жамиятлари, давлат корхоналари ва бошқа шаклдаги хўжалик жамиятлари томонидан чиқарилиши мумкин. Акциядорлик жамиятлари томонидан чиқариладиган облигациялар корпоратив облигациялар деб аталади.
Шу ўринда корпоратив облигациялар ўзи нима ва ушбу облигацияларга маблағларни киритиш афзалликлари нимадан иборат, деган табиий савол туғилади?
Корпоратив облигациялар – акциядорлик жамиятлари ва бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклда ташкил этилган тижорат банклари томонидан чиқариладиган облигациялар, облигацияни сақловчининг облигациянинг номинал қийматини ёки бошқа мулкий эквивалентини облигацияни чиқарган шахсдан облигацияда назарда тутилган муддатда олишга, облигациянинг номинал қийматидан қайд этилган фоизни олишга бўлган ҳуқуқини ёҳуд бошқа мулкий ҳуқуқларини тасдиқловчи эмиссиявий қимматли қоғоз ҳисобланади. (Ўзбекистон Республикасининг “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги қонуннинг 3-моддаси).
Корпоратив облигациялар чиқариш шартлари:
1. Облигациялар чиқаришга низом капитали тўлиқ тўланганидан кейингина рухсат этилади.
2. Барча облигациялар номинал қиймати низом капитали миқдоридан ёки учинчи шахслар томонидан тақдим этилган таъминот ҳажмидан катта бўлмаслиги лозим.
3. Таъминотсиз облигациялар чиқаришга иккита йиллик баланс тегишлича расмийлаштирилган ва фойда билан ишлаш шартида жамият камида уч йил фаолият кўрсатган ҳоллардагина рухсат этилади.
4. Агар эълон қилинган акциялар сони уларга облигациялар тақдим этадиган ҳуқуқдаги акциялар сонидан кам бўлса, жамият облигациялар жойлаштиришга ҳақли эмас.
Бошқа ҳар қандай қимматли қоғозлар каби, облигациялар харид қилишда инвестор энг аввало, эмитентнинг ишончлилик даражасини аниқлаб олиши зарур. У рози бўладиган облигация даромадлилиги ва нархи шунга боғлиқ бўлади.
Акцияларга нисбатан корпоратив облигацияларга инвестициялар киритиш анча ишончлидир, чунки облигацияларнинг нархи акцияларнинг нархидек тез ўзгарувчан ҳисобланмайди. Корпоратив облигацияларга киритилган инвестицияларнинг юқори ишончлиги уларнинг инвесторлар томонидан кенг танланишига олиб келмоқда, чунки облигациялар айланмаси дунёнинг энг йирик фонд бозорлари айланмасининг 2/3 қисмини ташкил этади. Шу сабабли корпоратив облигациялар бутун дунёда корхоналарни узоқ муддат давомида молиялаштиришнинг ишончли воситаларидан бири деб тан олинган.
Акциядорлик жамиятларида корпоратив облигациялар қандай тартибда чиқарилади?
Корпоратив облигациялар чиқариш ва давлат рўйхатидан ўтказиш “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги қонунлар ҳамда Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 30 августда 2000-рақам билан рўйхатдан ўтказилган Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларига асосан тартибга солинади. Акциядорлик жамиятлари томонидан корпоратив облигацияларни чиқариш акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра, шунингдек, агар жамият уставига ёки акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига мувофиқ жамият кузатув кенгашига бундай қарор қабул қилиш ҳуқуқи тегишли бўлса, жамият кузатув кенгашининг қарорига кўра амалга оширилади. (“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 30-модда).
Корпоратив облигациялар қандай шартларга риоя этилган ҳолда чиқарилади?
Биринчидан, эмитентнинг бундай облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган санадаги, аудиторлик ташкилоти хулосаси билан тасдиқланган ўз капитали миқдори доирасида.
Иккинчидан, кейинги уч йилда рентабеллик, тўловга қобилиятлилик, молиявий барқарорлик ва ликвидлиликнинг аудиторлик ташкилоти хулосалари билан тасдиқланган ижобий кўрсаткичларига эга бўлган, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мустақил рейтинг баҳосини олган эмитентлар томонидан.
Учинчидан, инвесторларга тегишли маблағларнинг эмитентлар томонидан тўланиши бўйича тўлов агентлари вазифасини бажарувчи тижорат банклари иштирокида чиқарилади. (“Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддаси).
Корпоратив облигацияларни харид қилган инвестор қандай фойда ва қулайликларга эга бўлади?
Ҳар бир облигация унинг эгасига маълум бир муддат ўтгандан сўнг фоиз кўринишида даромад олишга, облигацияларнинг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг унинг эгасига облигацияларга киритилган барча маблағларнинг сўзсиз қайтарилишига, иккиламчи бозорда облигацияни хоҳлаган пайтида сотиши мумкинлиги, шунингдек, амалдаги қонунчиликка мувофиқ корхона тугатилганда облигация бўйича бажарилмаган мажбуриятлар қисми доирасида корхона активларининг маълум бир қисмини олиш каби ҳуқуқларини беради.
Ўзбекистон 2019 йилнинг биринчи ёки иккинчи чорагида ўз тарихида илк бор еврооблигацияларни чиқаради 500 млн. долларлик еврооблигациялар 5−10 йил муддатга чиқарилади.
Еврооблигация – эмитент хорижий валютадаги узоқ муддатли қимматли қоғоз. Евробондлар узоқ муддатга – 1 йилдан 40 йилгача муддатда пул маблағларини олишдан манфаатдор бўлган халқаро ташкилотлар, ҳукуматлар, йирик корпорациялар томонидан чиқарилади. Муайян муддатдан кейин қайта сотиб олиниши керак. Номида «евро» сўзи қўшилган бўлса ҳам (бундай қимматли қоғозлар илк бор Европада пайдо бўлган), бугунги кунда улар турли бозорларда турли валюталарда чиқарилади.
Ўзбекистонда евробондларнинг жойлаштирилиши бозордаги вазиятга боғлиқ эканлиги қайд этилган. У АҚШ Федерал заҳира тизими бўйича базавий фоиз ставкасини 0,25 фоиз пункти миқдорида ошириб, йиллик 2,25 дан 2,5 фоизга етказганига эътибор қаратди. Америка фонд бозорлари асосий индексларнинг камайтирилишига муносабат билдирди.
Таъминланган облигациялар (debetures) уларни чиқараётган корпорациянинг тўлиқ мажбурияти остида бўлади ва таъминланмаган кредитни ифодалайди. Бундай облигация эгаларини ҳимоя қилиш мақсадида облигацион келишув одатда ҳам таъминланган ҳам таъминланмаган қарз қоғозларининг келажакдаги эмиссияси чекловларини ўз ичига олади.
Облигациянинг бошқа турлари (АКШ тажрибаси) Ипотека облигациялари (mortgage bonds) корпорация мулки билан таъминланган қарз мажбуриятини ифодалайди. Банкротлик ёки тўловга қобилиятсиз ҳолатда облигация эгалари бу мулкни олиш ҳуқуқига эга бўлиб, улар уни сотиб ўз талабларини қондиришлари мумкин.
Фонд қоғозлари гарови остида облигациялар (collateral trust bonds)траст шартларида сақланаётган бошқа қимматли қоғозлар билан таъминланади. Энг кенг тарқалган ҳолат бу эмитент-компания облигация таъминоти сифатида компания филиали қимматли қоғозлари чиқади.
Жиҳозлар гарови остида облигациялар (equipment obligations) сертификатлар номи билан ҳам машҳур бўлиб, кўчувчи мулк билан таъминланади, улар транспорт воситалари (масалан, локомотивлар, самолётлар) бўлиши мумкин. Зарурат туғилганда жиҳоз сотилиши ва бу восита Янги эгасига берилиши мумкин. Бундай облигацияларни эмиссия қилишнинг юридик жараёни жуда қийин бўлади. Кўпинча «филадельфияча схема» номини олган жараён ишлатилиб, унинг моҳияти қуйидагича: жиҳозга эгалик қилаётган ишончли шахс облигация чиқаради, кейин эса бу жиҳозни корпорацияга ижарага беради. Ижара тўлови облигация бўйича фоиз ва қарз суммасини тўлашда файдаланилади. Муддатида барча тўловлар тўланганидан сўнг, ижарачи-корпорация жиҳозга эгалик қилиш ҳуқуқини кўлга киритади.
Таъминланган облигациялар (debetures) уларни чикариётган корпорациянинг тўлиқ мажбурияти остида бўлади ва таъминланмаган кредитни ифодалайди. Бундай облигация эгаларини ҳимоя қилиш мақсадида облигацион келишув одатда ҳам таъминланган ҳам таъминланмаган қарз қоғозларининг келажакдаги эмиссияси чекловларни ўз ичига олади.
Даромадли облигациялар (income bonds) кўпрок имтиёзли акцияларни эслатади. Улар бўйича фоизлар ўз вақтида тўланиб, тўлиқ хажмда кафолатланмаган бўлади, уларни тўламаслик эмитентни банкротликка олиб келмайди. Эмитент-корпорацияга облигациялар бўйича фоизлар камайиб борувчи харажатлар бўйича солиққа тортиш базасига киритиш мумкин. Бу турдаги облигациялар кенг тарқалмаган бўлиб, асосан темир йўлларнинг тўловга қобилиятсизлигини тиклаш мақсадида қўлланилади.
Кафолатланган облигациялар (guaranteed bonds) бир корпорация томонидан чиқарилиб, бошқаси томонидан кафолатланади (масалан, қиз компаниядан чикиб, бош компанияда кафолатланади).
Овоз берувчи облигациялар (voting bonds) оддийлардан фарқли равишда улар эгаларига эмитент-корпорация бошқарувида овоз бериш ҳуқуқини беради.
Конвертацияланадиган облигациялар (convertible bonds) улар эгаси ҳоҳиши бўйича бошқа қимматли қоғозларга, одатда оддий акцияларга алмаштирилиши мумкин. Облигация эгаси учун конверцион коэффициент ва конверцион нарх муҳим аҳамият касб этади. Конверцион коэффициент 10:1, бир облигацияни конверция қилганда 10 акция олиш мумкинлигини билдиради.


5.3.Облигациялар қиймати ва даромадлилиги
Корхона капитали қиймати кўрсаткичи ҳолатига мажбуриятлар қиймати ҳам сезиларли таъсир этади. Иқтисодий муносабатларда мажбуриятлар қиймати ушбу инструментларни қоплаш муддати тугагандан сўнг олинадиган даромад даражаси тушунилади. Актив сифатида облигациялар қийматини баҳолаш, масалан, акциялар қийматини баҳолашдан кўра анча осон. Облигация якуний пулини қайтариш муддатига эга, тўловлар (купон тўловлари) оқими қайд қилинган (акциялар бўйича дивидендлардан фарқли равишда). Бошқача қилиб айтганда, бу ерда риск ва ноаниқлик омиллари, акциялар билан боғлиқ ҳолатлар билан таққослаганда, анча кам.
Облигациялар қиймати турлари:
– номинал;
– «соф»;
– «ифлос».
Облигациялар чиқаришда улар қоидага кўра, номинал бўйича ёки номиналдан кичик фарқ – дисконт ёки мукофот билан жойлаштирилади (фақат улар бўйича фоизли даромад тўланмасдан, доимо номиналдан паст нархда жойлаштириладиган дисконтли облигациялар). Фикримизга мисол тариқасида ушбу қарашни турли мажбурият инструментлари воситасида қўллаб кўрамиз. Бу ерда облигация, банк қарзлари, тижорат қоғозлари (вексель)ни кўриб чиқамиз. Облигациялар қиймати қуйидаги тенгламадаги RD қийматига тенг бўлади.
P_o=∑_(t-1)^n+I/((1+R_D))+F/((1+R_D))


Бу ерда:
РО – облигациянинг жорий бозор баҳоси;
I - йиллик фоиз тўлови;
n - қоплаш муддатига тегишли йиллар сони;
F – облигациянинг қоплаш муддати қиймати.
RD нинг ҳисоб-китоб қилиш қуйидаги формула билан амалга оширилади. Ушбу формуланинг натижаси (тахминан) облигацияларнинг ҳақиқий қийматга жуда яқин чиқиши билан бошқа формулалардан фарқ қилади.


R_D=(I+(F-P_o )/n)/(0.6P_o+0.4F)


Ушбу формулани қуйидаги мисол ёрдамида кўриб чиқамиз. Мисолдаги маълумотлар хорижий манбалардан олиниб муаллиф томонидан мақола мақсадига мослаштирилган. Мазкур мисолда “XYZ” LTD. корхонасининг облигациялари қийматини аниқлаймиз.
Номинал баҳо – 1000 $
Купон курси - 12 фоиз
Қоплпш муддатининг қолган қисми – 4 йил
Жорий бозор баҳоси – 1040 $
Облигациянинг қоплаш муддати даромади (тахминан) қуйидагича ҳисобкитоб қилинади:


R_D=(120+(1000-1040)/4)/(0.6*1040+0.4*1000)=10,7 фоиз


Облигациялардан фарқ қилган ҳолда банк қарзлари иккиламчи бозорда сотилмайди. Банк қарзларни қиймати жуда оддий бўлиб у белгиланган фоиз ставкаларига тенг бўлади. Қайсики корхона оладиган қарзи учун тўлайдиган фоиз ставкаси. Агар фоиз ставкаси банкда 13 фоиз белгиланган бўлса, корхона келишувга асосан 12 фоиз тўласа, мана шу 12 фоиз банк қарзлари қийматини ифодалаб беради.
Тижорат қоғозлари (вексель) одатда қисқа муддатли инструментлар бўлиб номинал қийматни ҳисобга олиш ҳамда алмаштириш мақсадларида жалб қилинади. Бу ерда тижорат қоғозлари қиймати жуда оддий. У назарда тутилган фоиз курсидан иборат бўлади. Фикримизни қуйидаги мисол ёрдамида аниқлаштириб берамиз.
“XYZ” LTD. корхонасида яна 6 ой муддати бўлган муомаладаги тижорат қоғозлари мавжуд. Ушбу инструментнинг ҳар бирини номинал қиймати 1000000 $ ни ташкил этади. Уларни корхона бозорда 965000 $ га сотиши мумкин. Бу ҳолатда назарда тутилган фоиз курси 6 oй учун қуйидагича бўлади:


(1000000 / 965000) - 1 = 0,0363 ёки 3,63 фоиз
Йиллик амалдаги фоиз курси ҳисоби:
(1,0363)2 – 1= 0,0739 ёки 7,39 фоиз


Шу ерда эътиборга олиш керакки, корхона турли қарз инструментларини ишлатиши мумкин. Шунинг учун ҳам уларни ўртача қийматини аниқлаш, бу борадаги марказий масалалардан биридир. Таъкидлаш керакки, корхоналарда қарз маблағларининг ҳар бирини алоҳида олинган қиймати уларнинг биргаликда олинган ўртача қиймати кўрсаткичлари бизнес фаолиятида қарз инструментларидан самарали фойдаланишда асосий маълумот манбаи ҳисобланади.
Облигацияларнинг «соф» ва «ифлос» нархлари фарқланади. Молиявий ахборотлар чоп этиладиган ахборот агентликлари терминаллари, газеталар ва бошқа ОАВ маълумотларида айнан «соф» нарх келтирилади. «Соф» нарх у бўйича фоиз тўловлари тўлиқ ҳажмда тўланишидан келиб чиққан ҳолда ҳисоб-китоб қилинади. Фараз қилайлик, облигацияни сотиш купонли йиллик даромад тўловларининг роппа-роса ўртасида амалга оширилди. Бу ҳолатда навбатдаги купон тўловини облигация харидори олади. Сотувчи уни «соф» нархда эмас, балки «соф» нарх плюс бу даврда тўпланган фоизлар миқдорига тенг бўлган нархда сотиб, ярим йил учун олинмай қолган фоизлар ўрнини қоплаши лозим. Бу эса облигациянинг «ифлос» нархи ҳисобланади.
Облигациянинг «ифлос» нархи = «соф» нарх + тўпланган купон даромади. Бозорда облигациялар «соф» нарх бўйича котировка қилинади, битимлар эса «ифлос» нарх бўйича тузилади.
1930-йилларда облигациялар нархининг фоиз ставкаси ўзгаришига сезувчанлигини белгилаб берадиган кўрсаткич ишлаб чиқилган. У «дюрация» деб аталади.
Дюрация (ингл. duration – давомлилик, давом этиш вақти, муддат) – бу дисконтланган сумма бўйича ўлчаб кўрилган тўловлар оқими ўртача ўлчанган муддатидир. Бошқача қилиб айтганда, бу дисконтланган тўловлар муддатлари мувозанат нуқтаси. Дюрация облигацияларнинг энг муҳим таҳлилий тавсифномаси ҳисобланади. Дюрация тушунчасининг ўзи америкалик Ф.Маколи ва (ундан мустақил равишда) инглиз Ж.Хикс томонидан киритилган. Кўпинча адабиётларда «Маколи (Маколей) дюрацияси» деб ёзилади.
Бу борада амалга ошириладиган барча тадбирлар, лойҳалар шу каби маълумотлар билан таққосланиб ўрганилади ва тегишли қарорлар қабул қилинади. Бизнес фаолиятида корхона капитали қиймати тушунчаси ва унинг кўрсаткичини ҳисоб-китоб қилиш мураккаб тасниф касб этади. Унда кўплаб формулалар ва ҳисоб ишларини амалга ошириш зарур. Шунинг учун ҳам, корхона капитали қиймати тушунчаси ва унинг кўрсаткичини барча жиҳатларини мукаммал тарзда бир мақолада ёритиб бериш имконияти мавжуд эмас.
Таянч сўз ва иборалар
Облигация, хорижий облигациялар, купон ставкаси, дисконт, корпоратив облигациялар, облигациялар рейтинги, облигациялар қиймати, облигациялар дюрацияси.


Ўз-ўзини текшириш учун саволлар
Облигацияни иқтисодий моҳияти.
Облигация акциядан фарқли жиҳатлари.
Эмитент нуқтаи назаридан облигациялар қайси турларга бўлинади?
Даромад тури бўйича облигацияларнинг қандай турлари мавжуд?
Корпоратив облигацияларни чиқариш шартлари нималардан иборат?

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling