I боб. Молия бозорининг назарий асослари молия бозорининг иқтисодий моҳияти


Download 1.46 Mb.
bet22/92
Sana23.04.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1387714
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   92
Bog'liq
Moliya Bozori

Корпоратив облигациялар – акциядорлик жамиятлари ва бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклда ташкил этилган тижорат банклари томонидан чиқариладиган облигациялар, облигацияни сақловчининг облигациянинг номинал қийматини ёки бошқа мулкий эквивалентини облигацияни чиқарган шахсдан облигацияда назарда тутилган муддатда олишга, облигациянинг номинал қийматидан қайд этилган фоизни олишга бўлган ҳуқуқини ёҳуд бошқа мулкий ҳуқуқларини тасдиқловчи эмиссиявий қимматли қоғоз ҳисобланади. (Ўзбекистон Республикасининг “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги қонуннинг 3-моддаси).
Корпоратив облигациялар чиқариш шартлари:
1. Облигациялар чиқаришга низом капитали тўлиқ тўланганидан кейингина рухсат этилади.
2. Барча облигациялар номинал қиймати низом капитали миқдоридан ёки учинчи шахслар томонидан тақдим этилган таъминот ҳажмидан катта бўлмаслиги лозим.
3. Таъминотсиз облигациялар чиқаришга иккита йиллик баланс тегишлича расмийлаштирилган ва фойда билан ишлаш шартида жамият камида уч йил фаолият кўрсатган ҳоллардагина рухсат этилади.
4. Агар эълон қилинган акциялар сони уларга облигациялар тақдим этадиган ҳуқуқдаги акциялар сонидан кам бўлса, жамият облигациялар жойлаштиришга ҳақли эмас.
Бошқа ҳар қандай қимматли қоғозлар каби, облигациялар харид қилишда инвестор энг аввало, эмитентнинг ишончлилик даражасини аниқлаб олиши зарур. У рози бўладиган облигация даромадлилиги ва нархи шунга боғлиқ бўлади.
Акцияларга нисбатан корпоратив облигацияларга инвестициялар киритиш анча ишончлидир, чунки облигацияларнинг нархи акцияларнинг нархидек тез ўзгарувчан ҳисобланмайди. Корпоратив облигацияларга киритилган инвестицияларнинг юқори ишончлиги уларнинг инвесторлар томонидан кенг танланишига олиб келмоқда, чунки облигациялар айланмаси дунёнинг энг йирик фонд бозорлари айланмасининг 2/3 қисмини ташкил этади. Шу сабабли корпоратив облигациялар бутун дунёда корхоналарни узоқ муддат давомида молиялаштиришнинг ишончли воситаларидан бири деб тан олинган.
Акциядорлик жамиятларида корпоратив облигациялар қандай тартибда чиқарилади?
Корпоратив облигациялар чиқариш ва давлат рўйхатидан ўтказиш “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги қонунлар ҳамда Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 30 августда 2000-рақам билан рўйхатдан ўтказилган Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларига асосан тартибга солинади. Акциядорлик жамиятлари томонидан корпоратив облигацияларни чиқариш акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра, шунингдек, агар жамият уставига ёки акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига мувофиқ жамият кузатув кенгашига бундай қарор қабул қилиш ҳуқуқи тегишли бўлса, жамият кузатув кенгашининг қарорига кўра амалга оширилади. (“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 30-модда).
Корпоратив облигациялар қандай шартларга риоя этилган ҳолда чиқарилади?
Биринчидан, эмитентнинг бундай облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган санадаги, аудиторлик ташкилоти хулосаси билан тасдиқланган ўз капитали миқдори доирасида.
Иккинчидан, кейинги уч йилда рентабеллик, тўловга қобилиятлилик, молиявий барқарорлик ва ликвидлиликнинг аудиторлик ташкилоти хулосалари билан тасдиқланган ижобий кўрсаткичларига эга бўлган, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мустақил рейтинг баҳосини олган эмитентлар томонидан.
Учинчидан, инвесторларга тегишли маблағларнинг эмитентлар томонидан тўланиши бўйича тўлов агентлари вазифасини бажарувчи тижорат банклари иштирокида чиқарилади. (“Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддаси).
Корпоратив облигацияларни харид қилган инвестор қандай фойда ва қулайликларга эга бўлади?
Ҳар бир облигация унинг эгасига маълум бир муддат ўтгандан сўнг фоиз кўринишида даромад олишга, облигацияларнинг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг унинг эгасига облигацияларга киритилган барча маблағларнинг сўзсиз қайтарилишига, иккиламчи бозорда облигацияни хоҳлаган пайтида сотиши мумкинлиги, шунингдек, амалдаги қонунчиликка мувофиқ корхона тугатилганда облигация бўйича бажарилмаган мажбуриятлар қисми доирасида корхона активларининг маълум бир қисмини олиш каби ҳуқуқларини беради.
Ўзбекистон 2019 йилнинг биринчи ёки иккинчи чорагида ўз тарихида илк бор еврооблигацияларни чиқаради 500 млн. долларлик еврооблигациялар 5−10 йил муддатга чиқарилади.
Еврооблигация – эмитент хорижий валютадаги узоқ муддатли қимматли қоғоз. Евробондлар узоқ муддатга – 1 йилдан 40 йилгача муддатда пул маблағларини олишдан манфаатдор бўлган халқаро ташкилотлар, ҳукуматлар, йирик корпорациялар томонидан чиқарилади. Муайян муддатдан кейин қайта сотиб олиниши керак. Номида «евро» сўзи қўшилган бўлса ҳам (бундай қимматли қоғозлар илк бор Европада пайдо бўлган), бугунги кунда улар турли бозорларда турли валюталарда чиқарилади.
Ўзбекистонда евробондларнинг жойлаштирилиши бозордаги вазиятга боғлиқ эканлиги қайд этилган. У АҚШ Федерал заҳира тизими бўйича базавий фоиз ставкасини 0,25 фоиз пункти миқдорида ошириб, йиллик 2,25 дан 2,5 фоизга етказганига эътибор қаратди. Америка фонд бозорлари асосий индексларнинг камайтирилишига муносабат билдирди.
Таъминланган облигациялар (debetures) уларни чиқараётган корпорациянинг тўлиқ мажбурияти остида бўлади ва таъминланмаган кредитни ифодалайди. Бундай облигация эгаларини ҳимоя қилиш мақсадида облигацион келишув одатда ҳам таъминланган ҳам таъминланмаган қарз қоғозларининг келажакдаги эмиссияси чекловларини ўз ичига олади.

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling