I боб. Молия бозорининг назарий асослари молия бозорининг иқтисодий моҳияти
Download 1.46 Mb.
|
Moliya Bozori
- Bu sahifa navigatsiya:
- XVIII БОБ. ФОНД БИРЖАЛАРИ 18.1. Фонд биржаси функциялари ва ташкилий тузилмаси. Фонд биржаси фаолият принциплари
Таянч сўз ва иборалар:
Бозор рисклари, фоиз риски, валюта риски, тизимли риск, тизимсиз риск, диверсификация, индекс. Ўзини – ўзи текшириш учун саволлар 1. Молия бозорининг рисклари. 2. Бозор рискларининг нечта ва қандай турлари мавжуд? 3. Бозор рискларини аниқлаш ва баҳолашнинг қайси усулларидан амалиётда кенг фойдаланилади? 4. Рискни миқдорий баҳолаш эволюцияси нечта босқичга бўлинади? 5. Молия бозори рискларини пасайтириш имкониятлари нималардан иборат? XVIII БОБ. ФОНД БИРЖАЛАРИ 18.1. Фонд биржаси функциялари ва ташкилий тузилмаси. Фонд биржаси фаолият принциплари Бугунги кунда “фонд биржаси”, у нима вазифани бажариши кўпчилик яхши англайдиган тушунчадир. Зеро, бугун дунё иқтисодиётининг ривожланиш мезонлари фонд бозорларидаги фаолликка чамбарчас боғлиқ. Шунинг учун аксарият мамлакатлар ўз маҳаллий фонд биржаларига эга. Айрим мамлакатларда фонд биржалари тарихи асрлар билан ўлчанса, мустақилликка эришганига ҳали кўп бўлмаган Ўзбекистон каби давлатлар учун у янгилик ҳисобланади. Инсоният пайдо бўлганидан буён айирбошлаш, алмашиш жараёни мавжуд. Бу жараённинг ривожланиши пул ва савдо вужудга келишига сабаб бўлди. Шундан сўнг карвон йўллари, бошқа мамлакат ва халқлар билан савдо қилиш ривожланди, янги тоифа – савдогарлар синфи шаклланди. Мазкур жараённинг қадим ўтмишдаги энг ёрқин намунаси Буюк ипак йўли ҳисобланади. Бу йўл ўнлаб давлатлар ва юзлаб халқларни бир-бири билан боғлаган, уларнинг ўзаро иқтисодий, маданий ва ижтимоий муносабатларида муҳим роль ўйнаган. Фонд биржаси – қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчилари томонидан стандарт молиявий воситалар билан савдо қилиш учун уюшган бозор. Фонд биржаси савдо қатнашчилари, савдо қилинадиган воситалар, инвесторларни ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан энг яхши бозор ҳисобланади. Фонд биржасининг функциялари: 1. доимий фаолият юритадиган бозор яратиш; 2. нархларни талаб ва таклиф ёрдамида белгилаш; 3. савдо предметлари (молиявий воситалар) ва уларнинг нархи ҳақида ахборот тарқатиш; 4. савдо қоидаларини ишлаб чиқиш; 5. савдо қатнашчилари профессионализмини қўллаб-қувватлаш; 6. фонд бозори ва бутун иқтисодиёт ҳолатини индикациялаш. Биржаларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари турли мамлакатларда фарқ қилади, улар йиллар давомида ўзгариб келган. Бу хусусий компаниялар, давлат ташкилотлари бўлиши мумкин. Жаҳон мамлакатларида қимматли қоғозлар бозори иқтисодиётининг муҳим таркибий қисмларидан бири ҳисобланса, фонд бозори эса унинг зарурий бўғинидир. Жаҳон фонд бозори савдо ҳажми 2017 йилда жами 65,6 трлн. АҚШ долларини ташкил этиб, унда асосий улушни АҚШ 36,3 % (23,8), Хитой 10,1 % (6,6), Япония 7,9 % (5,2) Гонг Конг 6,3 % (4,1) Буюк Британия 4,6 % (3,0) каби мамлакатлар эгаллаб турибди. Жаҳонда ушбу бозор инфратузилмасини шакллантириш бўйича етакчи хисобланган, юқорида санаб ўтилган ва Канада, Франция, Германия, Ҳиндистон, Швейцария каби 10 та мамлакатнинг улуши 51,4 фоизни ташкил этганлиги Ўзбекистонда ҳам фонд бозори инфратузилмасини янада такомиллаштиришни тақозо этмоқда. Ўзбекистонда фонд бозори юридик ва жисмоний шахсларнинг вақтинча бўш турган пул маблағларини инвестицияларга йўналтиради ва иқтисодиётнинг барча тармоқларига трансфармацияланишига имконият яратади. Ўзбекистонда қимматли қоғозларнинг бирламчи ва иккиламчи бозорлари бўйича барча операциялар фонд биржаси электрон савдо тизими ҳамда уюшган ва уюшмаган савдо тизими орқали амалга оширилувчи инфратузилма шакллантирилди. Бироқ, қимматли қоғозларнинг иккиламчи бозорини тўла ишга тушириш, фонд биржасида акциялар қийматини мунтазам эълон қилиб бориш, аҳолида акциялар сотиб олишга иштиёқи ва интилишини ошириш, акцияларнинг ҳақиқий қимматли қоғозга айлантириш ҳамда акциядорлар учун муҳим даромад манбаи бўлиши таъминланмаганлиги, фонд бозори инфратузилмаси фаолияти самарали йўлга қўйилмаганлиги фонд бозорини ривожланиш имконини бермаяпти. Ўзбекистон Республикаси фонд биржаси ташкилий тузилиши 13.1.1 – расмда келтириб ўтилган бўлиб, унда бўлимларнинг номлари ҳам батафсил кўрсатиб ўтилган. Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling