I сиёсий саволлар ўзбекистон Республикаси мустақил давлат деб эълон қилинган санани айтиб беринг


Давлат қимматли қоғозларини чиқаришдан олинган тушумлар қандай мақсадларга йўналтирилади?


Download 281 Kb.
bet13/36
Sana02.04.2023
Hajmi281 Kb.
#1319859
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   36
Bog'liq
уқингизлар

Давлат қимматли қоғозларини чиқаришдан олинган тушумлар қандай мақсадларга йўналтирилади?

Давлат бюджети тақчиллигини қоплаш учун;


мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши бўйича чора-тадбирлар, Ўзбекистон Республдикаси Президентининг қарорлари билан белгиланадиган йирик инвестиция лойиҳалари ва бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш учун йўналтирилади.



  1. Беғараз ёрдамнинг турлари бўйича тушунча беринг.

Беғараз ёрдам – инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш маблағлари тарзида берилади.


Инсонпарварлик ёрдами – аҳолининг ижтимоий ночор гуруҳларига тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш, ижтимоий соҳа муассасаларини қўллаб-қувватлаш, табиий офат, эпидемия ва бошқа фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларнинг оқибатларини тугатиш учун дори воситалари ва тиббиёт учун мўлжалланган буюмлар, озиқ-овқат, халқ истеъмоли товарлари, бошқа товарлар, шунингдек ихтиёрий хайриялар, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш тарзида берилади.
Техник кўмаклашиш маблағлари – асбоб-ускуна ва технологияларни сотиб олиш, тажриба-конструкторлик ишлари, илмий-тадқиқотларни ўтказиш, ходимларни даволаш, ўқитиш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, маслаҳат хизматлари кўрсатиш ва бошқа мақсадлар учун натура ва пул шаклидаги грантлар тарзида берилади.



  1. Техник кўмаклашиш маблағлари қандай шаклларда берилади?

Техник кўмаклашиш маблағлари – натура ва пул шаклидаги грантлар тарзида берилади.





  1. Инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш маблағларини кимлар олиши мумкин?

Инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш маблағларини Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, нодавлат-нотижорат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек фаолияти фойда олишга қаратилмаган юридик ва жисмоний шахслар олиши мумкин.






  1. Download 281 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling