Ikki elning tanti


УСТОЗ ШОИР МАҚОМИДАГИ ИЖОДКОР


Download 1.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/54
Sana25.03.2023
Hajmi1.16 Mb.
#1295289
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54
Bog'liq
И Юсупов ижоди фаолияти, шеърлар

УСТОЗ ШОИР МАҚОМИДАГИ ИЖОДКОР 
 
Э.Ибрагимова, 
 
ФарДУ доценти, филология фанлари номзоди 
 
Ибройим Юсупов ўзининг сермаҳсул ижоди билан ХХ асрнинг 
иккинчи ярми XXI аср бошларидаги қорақалпоқ адабиёти тарихида 
ёрқин саҳифани ташкил қилди. Шоир қорақалпоқ ва ўзбек адабиёти 
ривожига улкан ҳисса қўшган ўз
элининг 
ардоқли 
шоиридир. 
Унинг Ватанга муҳаббат, ота-онага ҳурмат, юртга фидойилик ғоялари 
билан йўғрилган асарлари Иброим Юсупов маънавий дунёсининг 
нақадар тарбияловчи кучга эга эканлигини кўрсатиб туради. Шу 
жиҳатдан атоқли шоир ижоди ёшлар тарбиясида маънавий манба бўлиб 
хизмат қилади. Ибройим Юсупов адабиёт оламида қилган хизматлари 



учун Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири унвонлари, “Эл-юрт 
ҳурмати”, “Дўстлик” орденлари, бир қатор ҳукумат фахрий ёрлиқлар ва 
медаллар билан тақдирланган. Унга 2004 йили Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 
Фармони 
билан 
“Ўзбекистон 
Қаҳрамони” олий унвони берилди. Ҳозирда юртбошимиз Шавкат 
Мирзиёевнинг махсус қарори билан Нукусда шоир ҳайкали ва унинг 
номидаги ижод мактаби барпо этилди, Тошкентда Алишер Навоий 
номидаги Миллий боғда барпо этилган Адиблар хиёбонида унинг 
ҳайкали ўрнатилиб, абадийлаштирилди.
Қорақалпоқликларнинг қорақалпоқ миллати ва халқини адабиёт 
орқали дунёга танитган Ибройим шоирига меҳри бўлакча. 
Қорақалпоғистоннинг эл бўлиб дунёга танилишида, мустақил 
Ўзбекистоннинг энг ишончли ва мустаҳкам тиргакларидан бири 
бўлишида шоирнинг қилган хизматлари бунга асос бўлади. 
“Қорақалпоғистоннинг отаётган ҳар бир тонги, нурли куни, энг катта, 
тантанали анжуманлари унинг сеҳрли сўзлари билан бошланади:
«Жайхун жағсьшда оскен, байтерак,
Туби бир, шақасы мын болар, демек...»
Шоир ҳаётда “Ватан – менга, мен – Ватанга керакман” деган шиор 
билан яшаб, ижод қилди. У доимо туғилиб ўсган юртига чексиз меҳр 
қўйиб яшади. “Чўл ва бўстон мангу қўшилган ерда, Гул ва ёвшан ёндош 
ўсган ўнгирда Эшиги ланг очиқ уйим бор менинг”, деб фахрланади 
шоир. Болалигида қорақалпоқ халқ оғзаки ижоди намуналарини, Шарқ 
ва мумтоз адабиётимиз намояндалари асарларини ўқиб-ўрганган, 
талабалик йилларида эса жаҳон адабиёти дурдоналари билан яқиндан 
танишиб, баҳра олган шоир учун “Ватан” тушунчаси алоҳида қадр-
қимматга эга: 
Қайда юрсам, соғинтирар,
Она юртим томонлари.
Хаёлимда саҳар-саҳар,
Эсар Жайҳун шамоллари. 
“Саксовул” шеърида ҳам ватан ва халқ тимсоли, уларга муҳаббат 
акс этган. Саксовул - бу чуқур фалсафий маънога эга рамзий образ. 
Бунинг воситасида шоир табиат офатларига бардошли чўл халқиниинг 
ўз туғилиб ўсган ерига садоқатини, сабр-тоқатга эга характерини юксак 
бадиий маҳорат билан кўрсатишга муваффақ бўлган. “Қўбиз” достони 
эса нафақат қўбиз ҳақида, балки қадимий қорақалпоқ чолғу асбоби, у 
нафақат буюк шоир ҳақида, балки қорақалпоқ халқи, уларнинг 
орзулари, ўтмиши, бугуни ва келажаги, мураккаб фожиали тарихи 
ҳақидадир. Бадиий адабиёт маънавиятнинг ажралмас қисми, у 
инсонларни турли қабиҳ хатолардан, ёвузликлардан, хиёнат ва 



ёлғонлардан асраб туради. У шундай қудратли ва улуғвор кучки, ундаги 
эзгулик, яхшилик, олийжаноблик, меҳр-оқибат, самимий дўстлик 
сингари туйғулар инсонни баркамоллик сари етаклайди. Чунки
Қорақалпоғистон халқ шоираси Гулистон Матёқубова таъбири билан 
айтганда “адабиёт инсон руҳиятига таъсир этувчи куч сифатида ҳам, 
дунё ва жамият муаммоларини ўз ичига олиш даражаси бўйича ҳам, 
кўнгилга таъсир этувчи санъат асарлари, барча ахборот соҳаларининг 
тармоқларидан ҳам ўзиб кетди. Инсонда фақат ақл ва ўйлаш эмас балки 
кўнгил (юрак) бор экан, у ўзидаги барча образ ва дунёни ва шу образ 
орқали тушунишга бўлган заруратни барибир адабиёт орқали топади”. 
Маълумки, Қорақалпоқ адабиёти бошқа халқлар адабиётлардан,
ХIX-XX аср ўзбек адабиёти анъаналаридан қувват олиб ўсди, 
ривожланди. Қорақалпоқ адабиёти ҳам ўз пайдо бўлиш макон ва 
замонига қарамасдан умуминсоний адабиётга муносиб ҳисса қўшиб 
улгурган. Бунда халқ шоири Ибройим Юсуповнинг бошқа 
замондошлари қатори қолдирган адабий, маънавий мероси ўз халқи 
билан бирга умуминсоний маънавият ва адабиётга ҳам хизмат 
қилаверади. Барчамизга аёнки, бугунги замондошимиз олдида янги аср 
интеллектуал салоҳият, тафаккур ва маънавият асри сифатида инсоният 
олдида янги-янги уфқлар очиш билан бирга, биз илгари дуч келмаган 
кескин муаммоларни келтириб чиқармоқда. Бугунги глобаллашув 
оламида ёзувчининг башариятни эртанги кунини ўйлаб, одамларни 
эзгуликка, инсоф-диёнат, меҳр-оқибат ва бағрикенгликка даъват этишга 
қаратилган ҳароратли сўзи ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб 
этмоқда.
Шу билан бирга, ХХI аср инсоният ҳаётига ўзининг турли 
офатлари билан таҳдид қилмоқда. Бу зилзилалар, қурғоқчилик, сув 
танқислиги, террор, гиёҳвандлик, одам савдоси ва ҳоказо. Атом бомбаси 
синовини бошидан кечирган ва ундан омон чиққан япон халқини 
Японияда рўй берган сунами офатлари янада жипслаштирди. 
Қорақалпоғистонда рўй берган катта экологик бузилиш оқибатлари, 
яъни Оролнинг қуриши ва унинг қорақалпоқ халқи бошига келтирган 
фожиаларда ҳам бу эл бағрикенглик билан ўз юртига меҳр қўйди, унинг 
гуллаб-яшнаши, ривожланиши учун курашди. Ибройим Юсуповнинг 
аксарият асарлари шу муаммога бағишланган бўлиб, шоир ўз халқига 
кўтаринки кайфият бағишлади, ҳаётга оптимистик руҳ билан 
қарашларида мадад бўлди. Унинг “Бу ер ҳали зўр бўлади”, “Умид 
дарахти”, “Орол элегиялари”, “Қийин ҳол”, “Виждон монологи”, 
“Дейишади”, “Сенсиз менинг куним йўқ”, “Чимбой йўлларида” каби 
шеърларида шоирни даврнинг катта муаммолари қаттиқ ташвишга, 
ҳаяжонга солгани кўриниб туради. “Орол элегиялари”да нафақат 



ҳудудимизда, балки минтақавий, ҳатто оламшумул муаммога айланган 
Орол дарди, Орол қайғуси киши руҳиятини маъюс қилади. Бунда 
Инсонга хос бўлган ҳаётий муаммолар умумхалқ дардига айланган 
Ватан қайғуси олдида ҳеч нарса эмаслигини англаб турамиз. Экологик 
инқироздан жабр чеккан эл-юрт тақдиридан безовта, нажоткор инсон 
овозини эшитамиз. Шоир ўзини умид дарахтига қиёслаб, ҳаётдан 
умидини узмайди, инсон қалби ўз туғилиб ўсган ерига мустаҳкам ришта 
билан боғланишини истайди. Бу бугунги ёшларимиз учун катта сабоқ, 
тарбиявий аҳамиятга эга гап. Ватаннинг кучи, сеҳри, оҳанрабоси 
Ибройим Юсупов вояга етган замин – Жайхун шамоли исини таратиб 
турган гулирайхон чаманлари, саксовулу қўбиз овози – Она Ватани 
тимсолидир. Ибройим Юсупов бадиий дунёси ана шундай миллий ва 
умуминсоний қадриятларни, инсон кўнгил оламининг сир-синоатларини 
ҳам тўла очиб бергани билан қадрли. Унинг шеърияти – инсон кўнглига 
яқин шеърият. И.Юсупов инсон руҳий дунёсини яратишда қорақалпоқ 
ҳаёти, қорақалпоқ маънавий дунёси асосида бадиий тадқиқ этди, бу 
ижод манбаи ҳали қорақалпоқ ёшларига, умуман инсониятга абадий 
хизмат қилади. Чунки шоир шеър ва достонларида ҳаётнинг турли 
эврилишлари орқали инсон маънавияти, руҳий кечинмаларини акс 
эттириб, қорақалпоқ халқининг мураккаб миллий қиёфасини яратди. 
Ўзбекистон Халқ шоири Абдулла Орипов Ибройим Юсуповнинг 
адабиётдаги ўрнига қуйидагича баҳо берган: “XX аср жаҳон 
шеъриятида, XXI асрга хатлаган кадим сайёрамиз адабиётида Ибройим 
Юсуповнинг ўз ўрни, сўнмас овози мавжуддир. Бу фасохатли шоир 
билан узок йиллар мобайнида шеърият бўстонларида, унинг 
машаққатли сўқмоқларида бирга бўлдик. Ўтган юз йиллик 
адабиётининг Расул Ҳамзатов, Мустай Карим, Давид Қуғултинов, 
Қайсин Қулиев, Чингиз Айтматовдек сиймолари қаторида, шубҳасиз, 
Ибройим Юсупов ҳам турар эди. Ибройим ога шеърият байроғини ҳеч 
качон кўлдан бермади. Ибройим Юсупов наинки қоракаппоқ адабиёти, 
балки ўэбек адабиёти, туркий тиллик адабиётларда хам устоз шоир 
мақомида колажак”. Дарҳақиқат, авлодлар бу улуғ инсоннинг 
шеъриятидангина эмас, инсоний фазилатларидан ҳам намуна ва ибрат 
олиб яшайдилар. Қоракалпоқ адабиётида янги истеъдодлар пайдо 
бўлишига шубҳа йўк, лекин Ибройим Юсуповни ҳеч ким ҳеч қачон 
такрорлай олмайди. 
 




Download 1.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling