Инновацион иқтисодиёт


Download 55.77 Kb.
bet4/8
Sana03.11.2023
Hajmi55.77 Kb.
#1744099
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1 “Инновацион иқтисодиёт” фанига кириш

Фаннинг предмети – корхоналарда ишлаб чиқариш кучларининг, ишлаб чиқариш алоқалари ва иш юритишда инновацион технологияларни яхшилаш йўли орқали меҳнат унумдорлигини оширишдан иборатдир.

«Инновацион иқтисодиёт» фани замонавий фан бўлиб, у доимо ишлаб чиқариш технологияларини самарадорлигини оширишда қонунлар ўзгаришини, соҳалар ривожланишини, жамият ривожланишини ўрганиб синтез қилиб туради. Иқтисодий қонунлар корхоналарда ва унинг тармоқларида бошқаришни ижобий ривожлантириш учун хизмат қилади.




Фаннинг объекти–соҳаларда инновацион технологияларга ва ишлаб чиқаришга бевосита ўз ҳиссасини қўшадиган барча соҳалар фаолиятидир.

Корхоналар соҳаларини ижтимоий ривожлантиришкорхоналарда ва унинг саҳоларида ишлаб чиқариш жараёнларида инновацион технологияларни яхшилаш асосида инвестициялардан ва инфратузилмалардан фойдаланиш, маҳсулотни кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш, сифатли хизмат кўрсатиш, меҳнат унумдорлигини ошириш, соҳаларнинг ижтимоий ривожланишида иқтисодий қонунларни жорий этиш йўлларини кўрсатади.


«Инновацион иқтисодиёт» фанининг вазифаси инновацион технологияларни яхшилаш асосида,корхоналарда маҳсулот етиштирувчи ва хизмат қилувчи тармоқлар билан иқтисодий алоқаларини мустаҳкамлаш орқали, маҳсулот ҳажмини ва сифатини оширади.Товар ишлаб чиқарувчи субъектларда меҳнат ва технологик жараёнларини илмий асосда ривожлантириш билан меҳнат унумдорлигини ошириш ҳамда асосий фондлардан самарали фойдаланиш билан боғлиқдир.


Ҳозирги вақтда инновацион жараёнларнинг ўсиши илмий-техник тараққиёт

шароитида иқтисодий тизимларнинг ривожланиши ва трансформациялашувининг зарурий элементи ҳамда рақобат устунлигини таъминловчи асосий ресурс сифатида қаралмоқда.


Корхоналарнинг фаолиятининг турли соҳаларидаги янги технологик ўзгаришларга ўз вақтида эътибор қаратиш, ишлашнинг янги услубларини яратишга ва фаолият натижаларини такомиллаштиришга қодирлиги корхоналар яшаб қолишининг зарурий шарти деб тан олинган. Инновацияларни жорий этиш зарурати рақобат кураши ҳамда бозорнинг бошқа бир қатор талабларини ҳам рағбатлантиради. Уларадан фойдаланиш мумкинлиги, шунингдек, истеъмолчилик талаблари ва истеъмолчилар истаклари, замонавий киши руҳиятининг ўзгаришлари сабабли, демографик, иқтисодий ва ижтимоий тартиб ўзгариши билан ҳам боғлиқдир.


Ҳозирги шароитда замонавий мутахасcис корхоналарда ишлашида инновацион жараёнлар натижаларидан фойдаланмасдан, ўз фаолиятини давом эттира олмайди, чунки илмий-техник ахборотлар оқими тез суръатлар билан ўсмоқда, бу шароитда ёш мутахассис илмий ахборотлардан техник янгиликларни ва инновацион ғояларни танлаб оладиган бўлиши керак, бундай қобилият илмий-тадқиқот ҳамда ижодий кўникмаларсиз бўлмайди.





Download 55.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling