Жиноят ҳуқуқи фанини таърифлаб беринг уни турдош ҳуқуқ соҳаларидан фарқ этувчи белгиларини кўрсатиб беринг


Download 271.4 Kb.
bet10/98
Sana09.01.2023
Hajmi271.4 Kb.
#1085877
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   98
Bog'liq
жиноят ва жазо саволлрга жавоб янги

жиноят объекти

жиноят предмети

- фақат ижтимоий муносабатлар- ни ташкил қилиши;
- ушбу ижтимоий муносабатлар-нинг жиноят қонуни билан қўриқланганлиги;
- ҳамма вақт жиноят таркибининг зарурий белгиси эканлиги;
- объектнинг йўқлиги жиноят мавжуд эмаслигини англатиш лиги.

- кўз билан кўриладиган, ўлчови, сифати ва ўзига - хос белгиларга эга бўлган моддий ёки номоддий неъмат бўлиши;
- айрим ҳолларда ушбу ижтимоий муносабатларни юзага келтирув-чи манба бўлиб келиши;
- предметга тажовуз қилиш орқали
жиноят объектига тажовуз қилиниши;
- жиноят қонунида назарда тутилган ҳолларда жиноят тарки- бининг зарурий белгиси бўлиб келишида ифодаланишлиги.



22-САВОЛ. ЖИНОЯТ ОБЪЕКТИВ ТОМОНИ ФАКУЛЬТАТИВ БЕЛГИЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ ВА ЗАРУРИЙ БЕЛГИЛАРДАН
ФАРҚИНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНГ.
Жиноят объектив томонининг факультатив белгилари.
Жиноят содир қилиш жойи, вақти, ҳолати, усули, қуроли ва воситаси жиноят объектив томони факультатив белгиларини ташкил этади.

  1. Жиноят содир этилган жой - бу жиноят содир қилинган ва тамомланган маълум чегараланган ҳудуд, жой, географик нуқта ҳисобланади.

  2. Жиноят содир қилиш вақти – жиноят содир этилган аниқ пайтни ифодалайдиган белгилар мажмуи.

  3. Жиноят содир қилиш усули - бу жиноят содир қилинаётганда айбдор томонидан жиноятни содир қилишда ишлатиладиган аниқ усул ва услублар бирлигидир.

  4. Жиноят содир қилиш қуроли – шахс жиноят предметига ёки шахсга бевосита таъсир кўрсатиш учун фойдаланган моддий ашё. Яъни айбдор жиноят қонуни билан қўриқланадиган объектга зарар етказиш мақсадида фойдаланган моддий ашё тушунилади.

  5. Жиноят содир қилиш воситаси эса – шахс жиноят содир қилишни ёки жиноят изларни йўқотишни осонлаштириш учун ишлатадиган ташқи дунё неъмати.




Download 271.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling