Жиноят ҳуқуқи фанини таърифлаб беринг уни турдош ҳуқуқ соҳаларидан фарқ этувчи белгиларини кўрсатиб беринг


Download 271.4 Kb.
bet40/98
Sana09.01.2023
Hajmi271.4 Kb.
#1085877
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   98
Bog'liq
жиноят ва жазо саволлрга жавоб янги

Жиноятнинг махсус субъекти – шахсда субъектнинг зарурий белгилари билан бирга, жиноят қонунида кўрсатилган бошқа бир белгиларнинг ҳам мавжуд бўлиши талаб қилинадиган субъектга айтилади.
Жиноят субъектининг зарурий белгилари қуйидагилар:
- жисмоний шахс бўлишлик;
- ақли расолик;
- жиноят қонунида белгиланган ёшга етганлик.
- ЖК 17-моддасига кўра, субъект ёшининг тўртта даражаси кўрсатилади. Булар: - 13 ёш, 14 ёш, 16 ёш ва 18 ёш.
- Жиноятнинг умумий субъект ёши 16 ёш деб белгиланган.


68. Жиноят таркибининг элементи сифатида жиноят субъектнинг аҳамиятини муҳокама қилинг.
Ҳар қандай ижтимоий хавфли қилмиш содир қилган, қонунда белгиланган ёшга етган ва ақли расо жисмоний шахслар жиноятнинг субъекти бўлади. Албатта жавобгарликнинг асоси сифатида жиноят таркибининг энг муҳим элементи бу жиноят субъекти ҳисобланади. Сабаби, ҳеч бир жиноят субъект бўлмаса содир этилмайди ва ўз-ўзидан жавобгарликни ҳам юзага келтирмайди.
Жиноят қонунига мувофиқ жиноят субъекти фақат жисмоний шахс бўла олади ва Жиноят кодексининг 17-моддасида белгилан қўйилган. Унга кўра: «Жиноят содир этгунга қадар ўн олти ёшга тўлган ақли расо жисмоний шахслар жавобгарликка тортиладилар». Юридик шахс (ташкилот, муассаса, корхона ва ҳоказо)лар жиноятнинг субъекти бўла олмайди.
69 Жиноят учун жавобгарлик тушунчаси ва унинг моҳиятини таҳлил қилинг.
Жиноят учун жавобгарлик бу - жиноят содир этишда айбдор деб топилган шахсга нисбатан суд томонидан ҳукм қилиш орқали жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилишида ифодаланадиган жиноят содир этишнинг ҳуқуқий оқибатидир (ЖК 16 - моддаси).
Суд томонидан ҳукм қилиш орқали тайинланадиган:
- жазо чорасига - ЖК 43 - моддасида назарда тутилган жазо турларидан бирини тайинлашини назарда тутса;
бошқа ҳуқуқий таъсир чорасига эса - тиббий йўсиндаги ва вояга етмаганларга нисбатан тарбия йўсиндаги мажбурлов чораларини қўлланилишини назарда тутади.
Жазо - суд томонидан қўлланиладиган ва шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини маълум муддатга чеклаш ёки улардан маҳрум қилиш билан бирга уни қайта тарбиялаш мақсадини кўзловчи давлатнинг мажбурлов чораси тушунилади.

Download 271.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling