Жиноят ҳуқуқи фанини таърифлаб беринг уни турдош ҳуқуқ соҳаларидан фарқ этувчи белгиларини кўрсатиб беринг


Жиноят босқичларининг бир биридан фарқи


Download 271.4 Kb.
bet48/98
Sana09.01.2023
Hajmi271.4 Kb.
#1085877
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   98
Bog'liq
жиноят ва жазо саволлрга жавоб янги

Жиноят босқичларининг бир биридан фарқи

Жиноятга тайёргарлик кўриш

Жиноятга суиқасд қилиш

1

- жиноят қонуни билан қўриқланадиган объектга тажовуз қилинмайди;

- жиноят қонуни билан қўриқланадиган объектга тажовуз бошланади;

2

- жиноят қонуни билан қўриқланадиган объектга тажовуз бошланмасдан шахсга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра тўхтатилади.

- жиноят қонуни билан қўриқланадиган объектга тажовуз бошланиб, лекин шахсга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказилмайди.



80. Жиноятга тайёргарлик кўриш жиноят содир қилишга қасднинг пайдо бўлишидан фарқини таҳлил қилинг.
ЎзР ЖК 25-моддасининг 1-қисмида «Шахснинг қасддан қилинадиган жиноятни содир этиш ѐки яшириш учун шарт-шароит яратувчи қилмиши ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра содир этилиши бошлангунга қадар тўхтатилган бўлса, бундай қилмиш жиноятга тайѐргарлик кўриш деб топилади», дейилади.
Жиноятга тайѐргарлик кўриш фақат тўғри қасддан содир этиладиган жиноятлардагина бўлади. Жиноятга тайѐргарлик кўриш қасддан содир этиладиган жиноятни содир этиш учун аниқ шароитни яратиб қўйишдан иборатдир. Бу босқичда ҳали жиноий қилмишнинг ўзини содир этиш, яъни жиноят объектив томонини ифодаловчи ҳаракатлар ҳали бошланмайди-да, уни содир этиш учун зарур бўлган барча тайѐргарлик кўриш ишлари бажарилади.
Жиноятга тайѐргарлик кўриш босқичида муайян жиноятга тайѐргарлик кўриш жиноятнинг таркиби бўлиб, тайѐргарлик кўриш объектив томондан қуйидаги ҳаракатларда ифодаланиши мумкин:
а) жиноят содир қилиш қуроли ясаш;
б) бундай восита ва қуролларни тайѐрлаш;
в) бундай восита ва қуролларни мослаш;
г) жиноят иштирокчиларини қидириш;
д) жиноят содир этишга шароит яратувчи бошқа шароитларни қасддан яратиш.
Жиноят содир қилиш қуроли ѐки воситаларини қидириш ҳар қандай йўллар билан қонуний (сотиб олиш, қарзга олиш фойдаланиб туриш учун масалан, босқинчилик қилиш мақсадида шахс пичоқ сотиб олади ѐки қонуний асосда газ пистолети олади) ѐки қонунга хилоф равишда (ўғрилик, талончилик, товламачилик, босқинчилик ва ҳоказо йўллар билан) қурол ѐки жиноят воситаларига эга бўлиш тушунилади.
Жиноят содир қилиш қуроли ва воситаларини тайѐрлаш, саноат асосида ѐки косибчилик орқали ѐхуд қўлда ясаш (масалан, ўқ отар қурол, совуқ қурол, калит, сохта ҳужжатлар ва ҳоказоларни ясаш) дан иборат.
Жиноят воситаси ѐки қуролларини мослаш, унинг ѐрдамида жиноятни амалга ошириш мумкин бўлган нарсалар шаклини ўзгартириш орқали мослаш назарда тутилади, масалан, ўғрилик мақсадида хонага кириш учун калитни эговлаб қулфга тушадиган қилиб мослаш.
Жиноятда иштирок этувчиларни қидириш ҳар қандай йўллар билан жиноятда иштирок этишга розилик берувчи шахсларни қидириб топиш ва розилигини олиш ҳаракатларида ифодаланади.
Инсон ишни бажаришдан олдин уни онгида бажариб олади. Шунга кўра, жиноят содир қилиш тўғрисидаги фикр жиноят босқичи бўла олмайди. Чунки ҳар қандай жиноят таркиби тўртта томондан иборат бўлиб, (объекти, объектив томони, субъекти, субъектив томони) жиноят содир қилиш тўғрисидаги фикр қонун билан қўриқланадиган манфаатга ҳали хавф туғдирмайди. Ҳар қандай хавф эса объектив томонини ифодаловчи ҳаракат ѐки ҳаракатсизликлар орқали туғдирилади. Жиноят содир қилиш тўғрисидаги фикрда бу белгиларнинг бирортаси ҳам йўқ. Шунга кўра, жиноят содир қилиш тўғрисидаги фикр жиноят босқичини ташкил қилмайди.
ЎзР ЖК 25-моддасининг 1-қисми мазмунига кўра, ижтимоий хавфлилик даражаси (15-модда) қандай бўлишидан қатъи назар, тўғри қасддан содир этиладиган ҳар қандай жиноятга тайѐргарлик кўрганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган.



Download 271.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling