Жиноят ҳуқуқи фанини таърифлаб беринг уни турдош ҳуқуқ соҳаларидан фарқ этувчи белгиларини кўрсатиб беринг


Шахс ижтимоий хавфли қилмишни содир этганидан кейин руҳий касалликка дуч келиб, ақли норасо бўлган ҳолларда жиноят таркиби мавжудми?


Download 271.4 Kb.
bet44/98
Sana09.01.2023
Hajmi271.4 Kb.
#1085877
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   98
Bog'liq
жиноят ва жазо саволлрга жавоб янги

74.Шахс ижтимоий хавфли қилмишни содир этганидан кейин руҳий касалликка дуч келиб, ақли норасо бўлган ҳолларда жиноят таркиби мавжудми?
Шахс жиноят содир этгандан сўнг унда руҳий бузилиш ҳоалтлари аниқланадиган бўлса, шунингдек, унинг ҳаракатлари атрофдагиларга хавф туғдириши мумкин деган хулосага келинадиган бўлса, унга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилиши мумкин. (Жиноят кодекси 91-моддасига қаранг).
Агар ақли норасолик вақтинчалик руҳий бузилишлардан келиб чиққан бўлса, жиноят-процессуал қонунчилигига кўра, иш юритиш айбланувчи тўлиқ соғайишигача тўхтатиб турилади. Бу шахс соғайганда жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин ва унга нисбатан жазо қўллаш мумкин, жиноий жавобгарликка тортиш муддатлари чегараси ҳисобга олиниб албатта (Жиноят кодекси 64 - моддасига қаранг). Агар руҳий касаллик жиноят содир этгандан кейин дастлабки терговда пайдо бўлса ва оғирлашса, бундай шахсга нисбатан суд жиноят кодекси 64-моддаси асосида тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўллайди, соғайгандан кейин ишни кўриш давом эттирилиши мумкин.


75. Нимага алкоголли мастликнинг ҳар қандай даражаси содир этилган қилмиш учун жиноий жавобгарликни истисно этмайди?
ЖК 19-моддасига кўра, Мастлик ҳолатида ёки гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп ёки одамнинг ақл-иродасига таъсир этувчи бошқа моддалар таъсири остида жиноят содир этган шахс жавобгарликдан озод қилинмайди. Бундай ҳолат шахсни ақли норасо деб топиш учун асос бўлмайди.
Мастлик ҳолатида жиноят содир этиш, жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида қабул қилинади.
Мастлик - инсон онггига таъсир қиладиган маълум бир воситаларни қабул қилиш орқали вужуга келадиган ҳолат. Ушбу воситаларга:
-алкоголли ичимликлар;
-психотроп моддалар;
-гиёҳвандлик воситалари;
-гиёвандлик воситаларининг аналоглари;
-кишининг ақл-идрокига таъсир қилувчи бошқа моддалар киради (масалан: токсик моддалар).
Аммо шахс патологик мастлик ҳолатида ижтимоий хавфли қилмиш содир қилган бўлса, қилмишда жиноят таркиби бўлмайди. Патологик мастлик ҳолатида шахснинг руҳий ҳолати бузилади, патологик мастлик ҳолатида шахс ўз ҳаракати (ѐки ҳаракатсизлигининг) аҳамиятини англамайди. Вақтинчалик ақли норасо бўлиб қолади. Аммо шахс ўз қилмишининг хусусияти ва унинг оқибатини қисман англаса ва ҳаракатларини идора қила олса ақли норасо деб топилмайди. Аммо суд жазо тайинлашда руҳий ҳолатида бузилиш юз берганини ҳисобга олган ҳолда жазо тайинлаши мумкин.



Download 271.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling