Жиноят ҳуқуқи фанини таърифлаб беринг уни турдош ҳуқуқ соҳаларидан фарқ этувчи белгиларини кўрсатиб беринг
Download 271.4 Kb.
|
жиноят ва жазо саволлрга жавоб янги
ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМ ҚАРОРИДА
49. Судлар шуни назарда тутишлар лозимки, ЖК 59-моддасида белгиланган жиноятлар мажмуи бўйича жазо тайинлаш қоидалари қуйидаги ҳолларда қўлланилади: қилмиш Жиноят кодексининг турли моддалари бўйича квалификация қилинганда; қилмиш Жиноят кодекси муайян моддасининг бир неча қисмлари билан квалификация қилинганда, башарти ушбу қисмлар турли жиноятлар учун жавобгарликни назарда тутса (масалан, ЖК 228, 248, 273-моддалари); шахс бир неча айнан ўхшаш қилмишни содир этган бўлиб, улардан айримлари тугалланган жиноят, бошқалари эса — жиноятга тайёргарлик, суиқасд тариқасида квалификация қилинганда ёки айримлари мустақил, бошқалари эса иштирокчиликда содир этилганда; иш бўйича ҳукм чиқарилгандан кейин маҳкумнинг биринчи иш бўйича чиқарилган ҳукмгача яна бошқа жиноятда айбдорлиги аниқланганда. Шахс Жиноят кодекси Махсус қисми айнан бир моддасининг турли қисмларида назарда тутилган ўхшаш қилмишни содир этганликда айбдор деб топилганда жазо шу модданинг оғирроқ жазо белгиланган қисми бўйича тайинланади (ЖК 33-моддаси). 50. Жиноят кодекси 59-моддаси ва Жиноят-процессуал кодекси 468-моддасида белгиланган суднинг ҳар бир жиноят учун алоҳида жазо тайинлаб, сўнгра жиноятлар мажмуи бўйича узил-кесил жазо белгилаши шартлиги тўғрисидаги талаблар ҳам асосий, ҳам қўшимча жазо тайинлашга тааллуқлидир. 51. Икки ёки ундан ортиқ жиноятлар мажмуи бўйича асосий жазо белгилашда, суд, алоҳида жиноятлар учун тайинланган жазоларнинг енгилроғини оғирроғи билан қоплаш ёки уларни тўла ёки қисман қўшиш қоидаси бўйича узил-кесил жазо тайинлайди. Бунда: агар жиноятлар мажмуини фақат ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятлар ташкил этса, суд жазо тайинлашнинг умумий асосларига риоя этган ҳолда енгилроқ жазони оғирроғи билан қоплаш ёки жазоларни тўла ёки қисман қўшиш қоидасидан бирини танлашга ҳақли; агар жиноятлар мажмуини ташкил этувчи жиноятлардан лоақал биттаси оғир ёки ўта оғир жиноят бўлса, суд Жиноят кодекси Умумий қисмида муайян жазо тури учун белгиланган доирада жазоларни тўла ёки қисман қўшиш қоидасига амал қилади. Ҳар хил турдаги асосий жазоларни қўшганда озодликни чеклашнинг бир куни ахлоқ тузатиш ишларининг ёки хизмат бўйича чеклашнинг уч кунига тўғри келади. Жазони тўла ёки қисман қўшиш қоидаси алоҳида жиноятлар учун ҳар хил турдаги жазолар тайинланганда ҳам қўлланилади. Бунда судлар Жиноят кодекси 61-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган жазоларни қўшиб ҳисоблаш қоидаларига амал қилишлари лозим. Айни пайтда судлар шуни назарда тутишлар керакки, ЖК 61-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ жарима ва муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазолар бошқа турдаги жазолар билан қўшиб ҳисобланмайди ва алоҳида ижро қилинади. 52. Икки ёки ундан ортиқ жиноятлар мажмуи бўйича қўшимча жазо белгилашда, агар алоҳида жиноятлар учун тайинланган жазо бир турга мансуб бўлса, суд ушбу қўшимча жазо тури учун белгиланган максимал муддат доирасида уларнинг енгилроғини оғирроғи билан қоплаш ёки уларни тўла ёки қисман қўшиш қоидаси бўйича узил-кесил жазо тайинлайди. Агар жиноятлар ёки ҳукмлар мажмуига кирувчи жиноятлар учун тайинланган қўшимча жазо турлича бўлса, улар алоҳида ижро этилади. Судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, қўшимча жазоларни қоплаш қоидасини қўллаш имконияти қонунда жиноятнинг оғирлиги билан чекланмаган. 53. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, жиноятлар мажмуи учун ЖК 59-моддасининг саккизинчи қисми бўйича жазо тайинланганда, узил-кесил жазо, қоида тариқасида, Жиноят кодексининг Умумий қисмида белгиланган тартиб ва миқдорда тайинланиб, биринчи ҳукм бўйича тайинланган жазодан кам бўлиши мумкин эмас. Бундай ҳолларда биринчи ҳукм бўйича тайинланган жазонинг ўталмаган қисмидан эмас, балки унинг тўлиқ миқдоридан келиб чиқиш шартлигига эътибор қаратилсин. ЖК 59-моддасининг саккизинчи қисмига мувофиқ тайинланган узил-кесил жазо муддатини белгилашда биринчи ҳукм бўйича ўталган жазо ҳисобга олинади. 54. Жиноят кодексининг 60-моддасида назарда тутилган бир неча ҳукмлар бўйича жазо тайинлаш қоидалари биринчи ҳукм эълон қилинганидан сўнг, лекин ўша ҳукм бўйича тайинланган асосий ва қўшимча жазолар тўлиқ ўталганга қадар маҳкум томонидан янги жиноятни содир этилган ҳолларда қўлланилади. Айблов ҳукми эълон қилинган шахс тайинланган асосий ва қушимча жазони тўлиқ ўтагунига қадар янги жиноят содир этса ва ушбу жиноят учун жазо тайинлаш пайтига келиб, аввалги ҳукм бўйича тайинланган жазони тўлиқ ўтаб бўлса, узил-кесил жазо Жиноят кодексининг 60-моддаси тартибида тайинланмайди. Бундай ҳолда, суд илгари қасддан жиноят содир этганлиги учун судлангандан кейин Жиноят кодексининг 56-моддасининг «н» бандига асосан содир этилган жиноятни такроран ёки қасддан янги жиноят содир этиши деб, жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида инобатга олиши лозим. Download 271.4 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling