Жумаев Достон Давлат ўғлининг "Муборак-Ғузор-Бойсун-Боботоғ профили бўйича геолого геофизик модел тузилиши" мавзусидаги Фан магистри академик даражасини олиш учун ёзилган диссертация


 Бурғу қудуқ маълумотлари бўйича кесимнинг геологик тузилиши


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/30
Sana05.05.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1430813
TuriДиссертация
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30
Bog'liq
Диссертация

7. Бурғу қудуқ маълумотлари бўйича кесимнинг геологик тузилиши 


65 
Каротаж усуллари тоғ жинсларининг физик хоссаларини – 
зичлигини, 
ғоваклигини, 
табиий 
радиоактивлигини, 
электр 
ўтказувчанлигини ва бошқаларни ўрганишга асосланган. Бу хоссалар тоғ 
жинсларининг петрографик, гранулометрик ва минерал таркиби, зичлиги, 
ғоваклиги, ғовакликни тўлдирган суюқлигининг кимёвий таркиби билан 
таққосланади. Каротажнинг кўплаб усуллари яратилган. Улар орасида 
асосийлари бўлиб нейтронли, зичликли, гамма-каротаж, табиий потенциал 
усуллари, акустик, электрик ва инклинометрик каротаж ҳисобланади. 
Физик кўрсаткичларни ўлчаш бурғи қудуғига тушириладиган зонд 
ёрдамида амалга оширилади. Зонд бутун кесма бўйича тоғ жинсларни 
барча ҳоссаларини ўзгаришини қайд этиб боради ва уларни каротаж 
диаграммаларидаги эгри чизиқлар ёрдамида тасвирлайди. Каротаж эгри 
чизиқлари бурғи қудуғининг бутун узунлиги бўйича узлуксиз бўлганлиги 
туфайли, улар тоғ жинслар кетма-кетлигини, орасидаги чегараларни 
аниқлашда катта аҳамиятга эга. 
Каротаж усуллари ёпиқ ҳудудларни ўрганишда ниҳоятда қўл келади. 
Бундай ҳудудларда кесмаларни стратиграфик ажратиш ва таққослаш учун 
ягона маълумот манбаи бўлиб хизмат қилади. Аммо геологик маълумотлар 
ҳисобга олинмаса, каротаж диаграммаларини талқин қилиш яхши самара 
бермайди. Шунинг учун ҳам каротаж диаграммаларини бурғи қудуғи 
билан очилган тоғ жинслари кернларини ўрганиш натижаларидан 
фойдаланмасдан туриб талқин қилиш қийин. Фақат керн тўлиқ олинган 
таянч бурғи қудуқларини батафсил ўрганишдан сўнг ишончли 
натижаларни олиш мумкин. 
Таянч бурғи қудуқлари лойиҳа бўйича, маҳаллий ва минтақавий 
стратиграфик табақалар стратонларини таянч кесмаларига қўйиладиган 
талаблар асосида ўрганилади. Литологик ва палеонтологик маълумотни 
қайта 
ишлаш 
натижасида, 
ётқизиқларнинг 
литологик 
таркиби, 
стратиграфик табақалар чегаралари ва ёшини асослаш билан биргаликда, 


66 
кесмани табақалаш схемаси яратилади. Бу маълумотлар асосида геофизик 
кўрсаткичлар калибровка қилинади ва улар орқали турли таркибли 
жинсларни ажратиш ва қатламлар орасидаги юзаларни ҳусусияти учун 
геофизик мезонлар ишлаб чиқилади. Яъни, каротажнинг турли усуллари 
маълумотлари бўйича талқин этилган кесмалардаги ётқизиқларнинг 
литологик турлари учун геофизик эталонлар қабул қилинади. Кейинчалик 
геофизик маълумотларни қайта ишловчи компютер программалари 
яратилади ва улар бўйича кесмаларнинг литологик тузилиши автоматик 
тарзда талқин этилади. Бу ишни компютерсиз чамалаб ҳам бажариш 
мумкин, аммо бу ҳолда чиқарилган хулоса унча ишончли бўлмайди ва 
анчагина меҳнат талаб этади. 
Каротаж маълумотларидан чўкинди тўпланиш хусусиятларини 
талқин этишда ҳам фойдаланилади. Соҳил бўйи ётқизиқларида регрессия,
трансгрессив-регрессив 
циклнинг 
устки 
қисмида 
маълумотнинг 
чигаллашуви билан бирга кечади. Трансгрессив ётишда дағал ётқизиқлар 
циклнинг асосида жойлашган бўлади, баландга қараб уларни гилли 
ётқизиқлар алмаштиради. Аллювиал цикллар ҳам шундай тузилишга эга. 
Каротаж 
ёрдамида, 
кернларни 
ўрганишда 
олинган 
геологик 
маълумотларни ҳисобга олган ҳолда, фациялар ажратилади. Хусусан 
чуқурлик каротажи маълумотлари бўйича наклономер қурилмаси 
ёрдамида қатламларнинг ётиш бурчаги аниқланади. Бу усул пайдо бўлиши 
фациялар билан боғлиқ бўлган риф массивлари, бар қумлари, делта ва 
турбидит ётқизиқларини таҳлил қилишда жуда асқотади. Унинг ёрдамида 
риф массивларини ўраб турувчи ёки делта ва сувости чиқарув конуслари 
қоплаган қатламларнинг бирламчи қия ётиши аниқланади. Каротаж 
диаграммаларини таққослаш асосида, кесмаларни таққослаш схемалари 
тузилади. Шу йўл билан литостратиграфик табақаларнинг фациал 
моделлари яратилади. Уларни кернсиз қазилган бурғи қудуқлари 
кесмасига тадбиқ қилиш мумкин. 


67 
Каротаж маълумотларини махсус қайта ишлаш, синтетик 
сейсмограммалар тузиш имконини беради ва улар ўрганилаётган 
минтақадаги кесмаларнинг сейсмик хоссаларини акс эттиради. Синтетик 
сейсмограммалар сейсморазведка ишлари давомида олинган сейсмик 
профиллар учун эталон вазифасини ўтайди. 
7.1-расм. Бурғи қудуқларини корреляция қилиш мақсадида танланган 
майдонлар бўйича профилнинг нефт-газдорлик харитасида жойлашуви. 
Танлаб олинган тадқиқот профили (Муборак-Ғузор-Бойсун-Боботоғ) 
бўйича ер пўсти устки қавати ( 2-4км) чуқурлик тузилишини каротаж 
тадқиқотлари (ҚГТ) ва бурғи қудуқлари маълумотлари асосида ўрганиш 
мақсадида Бухоро-Хива, Жанубий-Ғарбий Ҳисор ва Сурхондарё НГВ 
харитасидан, МОВЗ тадқиқот профили яқинида жойлашган Жайрон, 


68 
Карим, 
Шим.Майманак, 
Шим.Шўртан, 
Гумбулак, 
Беширкак 
майдонларидан биттадан бурғи қудуқлари кореляция қилиш учун 
танланди (майдонлар ва профил йўналиши 7.1-расмда келтирилган). 
Умумий узунлиги 350 км атрофида бўлган бурғи қудуқлари бўйича 
каротаж далилларини талқин қилиш асосида қурилган геологик кесимлар 
юқорида номлари келтирилган майдонлар бўйича бир бирларига 
ҳудуднинг тектоник тузилиши ва ер ёриқлари жойлаштирилган ҳолда 
геолого геофизик кореляцион кесим тузиш кўзда тутилган. Ушбу 
майдонлардаги бурғи қудуқларини бир-бирларига кореляция қилишдан 
олдин ҳар бир майдон учун биттадан бурғи қудуғи танланиб, каротаж 
далиллари (асосан электр каротаж) бўйича талқин қилинди.
Каротаж натижаларини талқин қилиш Жайрон, Карим, Шим.Майманак, 
Шим.Шўртан, 
Гумбулак, 
Беширкак 
майдонларида 
бурғуланган 
қудуқларида олиб борилган изланишларга асосланди. Биз талқин қилган 
каротаж диаграмаларида, асосан, электр каротаж усуллари: табиий 
майдонлар (ПС), туюлувчи солиштирма қаршилик ρ
к
(КС), кавернометрия 
(ДС), ўрганилаётган қудуқлар кесмаларини ажратиш воситаси бўлиб 
хизмат 
қилди. 
Талқин 
этиш 
жараёнида 
туюлувчи 
қаршилик 
диаграммаларидан фойдаланиб, қатламларнинг жойлашиш чегаралари, 
уларнинг қалинликлари топилди (қудуқ кесими бўйича). Бунда бутун 
қудуқ бўйича олинган каротаж диаграммасидан палеоген даври
ётқизиқлари чегараси аниқ ажратилди ва Бўр даври ётқизиқлари чегараси 
Тўрон платформаси ҳудудидагина тўлиқ ажратилган.
Стандарт каротаж диаграммаларидан, яъни тоғ жинсларининг каротаж 
диаграммаларида ўзига хос акс этиш қонуниятларидан ва ҳудуднинг 
геологик тузилиши тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланган ҳолда
горизонтларнинг литологик таркиби аниқланди ва ушбу тадқиқот 
майдонларидаги санаб ўтилган ҳар бир қудуқ кесими учун литологик 
устун тузилди. Ушбу талқин қилинган маълумотлар бирлаштирилиб ҳамда 


69 
Ўзбекистон бўйича тузилган 1:1000000 масштабли геологик харитадан 
(В.В.Михайлов, В.В.Чирикин, Н.Г.Саидова, Б.И.Пинхасов, Тошкент-2010) 
фойдаланиб корреляцион геологик-геофизик модел тузилди (7.2-расм). 


70 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling