Конспекти кайковуснинг "Қобуснома" асари ҳАҚида буюк мутафаккирлар фарзанд тарбиясига алоҳида эътибор бериб келганлар. Шарқда "


Download 76 Kb.
bet4/7
Sana20.06.2023
Hajmi76 Kb.
#1630499
TuriКонспект
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
КОБУСНОМА (2)

10 – БОБ. ТАОМ ТАРТИБИНИНГ БАЁНИ

Даставвал таом емак сўзигинг маъносин билгил. Бозор одамларининг одати шундоқдурки, уларнинг аксари қисми таомни оқшом ерлар, бу беҳад зиёндир ва улар ҳамиша ўз жонларига бешак қасд қилгайлар.


Сипаҳпеша одамларнинг одати шундоқдурки, улар вақтига ва бевақтига қарамаслар. Вақт топсалар емакга машғул бўлгайлар. Бу одат ҳайвонларнинг одатидир, нединким, улар ҳар вақт алаф (ўт, кўкат) топсалар, емак била машғул бўлурлар. Аммо хос (эътиборли) ва мухташам (мўътабар) одамларнинг одати улдурки, кеча ва кундузда бир мартаба таом ерлар. Нафсни тийишни бу йўли бағоят яхшидир. Лекин бадан бағоят заиф бўлур. Бас, энди шул нарса яхшидурки, мухташам одамлар тонг вақтида хилватда бирон нарса ерлар. Шундан сўнг ташқарига чиқиб, то пешин вақтигача ўзларининг ишларига машғул бўлғайлар. Ундан сўнг ҳар на таом бўлса, ҳозир қилғайлар ва атрофларида ким бўлса уни ҳам чақириб бирга егайлар. Эй фарзанд, агар таом бўлса, ҳамтавоқларингни чақиргил, то сенинг бирла таом есинлар, аммо таомни тез емагил ва оҳиста егил. Таом емаг вақтида одамлар била сўзлашгил, бу ислом шартидур, лекин бошингни қуйи солиб ўтур, ҳамтавоқларингнинг олган луқмасига қарамагил.
Ҳикоят. Эшитибманки, бир вақти Соҳиби Исмоил бинни Соҳиби Аббос ўзининг қариндошлари ва надимлари билан таом ер эди Бир киши табақидин бир луқма кўтарди. Унинг луқмасида бир мўй бор эди. Соҳиби Исмоил уни кўриб деди. “Эй фалончи, у мўйни луқмадан олғил”. Ул киши индамай мажлисдан чиқиб кетди. Чиқиб кетган одамни қайтариб мажлисга келтиришди. Соҳиб деди: “Эй фалончи нечун таом еб бўлмасдин бизнинг дастурхонимиздин чиқиб кетдинг?” Ул киши деди: “Бир луқмада бир мўйни кўрган кишининг таомин емак менга лойиқ эмасдур”. Соҳиб бул сўздин ниҳоятда хижолатманд бўлди.
Эй фарзанд таом вақтида ўз-ўзингга машғул бўлгил, андин сўнг табақ қўймоқ буюргил. Мухташам халқнинг расми икки нав бўлур: мажлисга турли таом келтуруб, баъзиси ўзига бурун табақ қўйдурур, ондин сўнг ўзгаларга қўйдурур. Баъзилар олдин табақни бошқаларга қўйдириб ундан сўнг ўзи олур. Сўнггиси олижаноб карам аҳлининг тариқидур ва аввалгиси сиёсат аҳлининг тариқидур. Аммо турли таом ва ранго-ранг табақ келтирмак ул сабабдинки, барча одамнинг қорни бирдек эмасдур. Пурхўр (кўп егувчи) ва камхўр ҳамма бирдек тўйсинлар. Агар сенинг олдингдаги табақ ичида бир мазали нарса турган бўлса, ўзгаларнинг олдида мазали нарса бўлмаса мазкур таомдин ўзгаларга ҳам насиб бергил. Таом устида туруш руй (бадбуруш, қовоғи солиқ) бўлмагил.



Download 76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling