Лизинг – бу узоқ муддатли ижара бўлиб, унинг охирида ижарага олинган объектни сотиб олиш имконини беради. Бир томондан бу оддий ижара шаклига жуда ҳам ўхшаш. Аслида эса улар ўртасидаги фарқ етарлича аниқ. Лизинг


-жадвал. Лизинг муносабатига кирувчи воситачилар таснифи


Download 0.65 Mb.
bet5/32
Sana13.09.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1676484
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
Халкаро лизинг фани

32-жадвал.
Лизинг муносабатига кирувчи воситачилар таснифи



Воситачилар

Изох

1

2

3

1

Дистрибютер (улгуржи воситачи)

• бу ўз жамгармасига ега бўлган, ўзи сотиб олиш билан шуғулланувчи мустақил фирма; йирик фирманинг хорижий давлатдаги ягона вакили.
У лизинг муносабатларида тўлиқ ҳаракат қилади. Аммо мулк егаси бўла олмайди. Нархни белгилайди, бозорни ўрганади, сервис хизматларни бажаради.



2

Дилер

• бу ишбилармон савдогар (фирма, банк) ўз ҳисобига ва ўз номидан қимматли қоғозлар, товарлар, валютани аввал харид қилиб, сўнгра хизматига сотиш мақсадида тижорат ишлари билан шуғулланади. ‘
Бу мустақил тадбиркор. Ўз ҳисобидан ускуналарни сотиб олади ва истемолчиларга сотади.
Дилер даромади сотиб олинадиган ва сотиладиган товарлар ўртасидаги фарқдан келадиган тушумдан иборат бўлади.

3

Брокер

• бу фонд, товар, валюта биржаларида олди-сотди битимларини тузишда воситачи (даллол)лик қиладиган айрим шахс ёки фирма. Брокерлар одатда мижоз топшириғига кўра ва унинг ҳисобига иш юритади, кафолат берувчи ҳисобига ўз номидан савдо битимлари тузиши мумкин. Йирик брокерлик идоралари харидорга қарз беришда банклар билан хамкорлик қилади, айрим ҳолларда ўзлари кредитор бўладилар, битимларни бажарилишига кафилликни ҳам ўз зиммасига оладилар.
Улар ўз мижозларининг номидан, уларнинг топшириқларига биноан ҳаракат қиладилар. Томонлар манфаатларини мувофиқлаштиришга харакат қиладилар. Аммо хавф-хатарни ўз зиммасига олмайди.

4

Комиссионерлар

– бу пулли хизмат кўрсатиш, бирор иш бажариш бўйича шартномада кўрсаталган бир томон бўлиб, у:
– даллол сифатида муайян товарларни комиссияга қабул қилади. Бу товарлар сотилгандан кейингина унинг ҳақини егасига тўлайдилар;
– ўз номидан олди-сотди қилади, аммо мижоз ҳисобидан;
– агар ўз ваколатини суиистемол қилиб зарар кўрса, унга жавоб беришни ўз зиммасига олади.

5

Маклер

• воситачи, аммо битим тузмайди, балки би-тим тузиш учун харидорни жалб етади. Бунинг учун воситачилик ҳаки олади.
У манфаатдор томонларни учраштиради. Аммо ўзи битим тузишда қатнашмайди.

6

Консигнатор

• сотиладиган товарлар кўлида бў/ган, лекин унинг егаси бўлмаган воситачи. У ишлаб чиқарувчилардан ускуналарни комиссион нархда сотиб олади ва сотувчи нархидан паст бўлмаган нархда сотишни таминлайди. Мулкка бўлган егалик хукуки мулкни етказиб берувчи томонида сакланиб колади.



7

Ишончли вакил

• олди-берди муносабатларини ўз номидан, шунингдек, фирма топшириги билан амалга оширади. Топшириқ-шартномада ўрнатилган ваколат доирасида фаолият олиб боради.

8

Ишлаб чикарувчи (ёки истемолчи) агенти

• юридик ёки жисмоний шахс бўлиб, фирманинг ҳисобидан ёки унинг номидан, унинг хизматчиси бўлмай туриб, бошқа шахснинг топшириги бўйича операсияларни амалга оширувчи шахс. У муайян бир обект емас, балки бир неча обект олдисотдисини амалга ошириш ваколатига ега.

9

Коммивояжер

• булар йирик савдо фирмаларининг харидорларга намуналар, каталоглар, кўргазма варақалар асосида товарлар таклиф етадиган сайёр вакиллар, савдо бўйича воситачилардир.
Улар нафакат мулкни сотадилар, шу билан бир каторда лизинг обектини истемолчига етка-зиб берадилар.

10

Маслаҳатчилар

• олди-сотди шартномасида келишилган суммага қараб фоиз олиш евазига ишбилармонлар доирасида лизинг хизматлари бозорини тадқиқ қилади. Аммо улар даромадлар таксимотида қатнашишмайди ва буюртмачиларга кафиллик бермайди.

Узбекистон Республикасининг «Лизинг тўғрисидалги қонунининг 3-моддасида лизинг обектига қуйидагича тариф берилган:
«Тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланиладиган истемол қилинмайдиган ҳар қандай ашёлар, шу жумладан, корхоналар, мулкий комплекслар, бинолар, иншоотлар, ускуналар транспорт воситалари ҳамда бошқа кўчар ва кўчмас мулк лизинг обектлари бўлиши мумкин».
Лизинг обектларини қуйидаги белгилар бўйича таснифлаш мумкин (33-жадвал).

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling