Маркетингнинг ижтимоий-иқтисодий асослари Phd. Хакимов Зиёдулла Ахмадович


Download 2.49 Mb.
bet2/7
Sana28.10.2023
Hajmi2.49 Mb.
#1728827
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-мавзу (янги)

Нима учун маркетинг?
Маркетинг нима учун керак?
Маркетинг корхонга бозорни тушуниш, унда фаолият юритиш, унга таъсир кўрсатиш, уни бошқара олишга ёрдам беради. Бозорда харидор ва сотувчилар ўзаро муносбатга киришади, бу муносабатлар орқали икки томоннинг манфаатлари тўқнашади. Бозорда тўқнашилган манфаатлар сотувчи ёки харидор учун кўпроқ наф келтириши учун маркетингни билиши керак. Маркетинг ҳамма учун керак – чунки ҳамма бозор муносабатларининг иштирокчиси ҳисобланади.
Маркетинг нега ўрганилади?
Бозорни яхши билмаган харидор доим сотувчилар учун хизмат қилади, бозорни яхши билган харидорга эса сотувчилар хизмат қилади. Бозор илми ва фалсафаси маркетингдир. Демак, маркетингни ўрганиш нафақат сотувчи, балки барча бозор иштирокчилари учун керак.
Маркетинг қачон бизга ёрдам беради?
Маркетинг бозорда барчага керак, маркетинг тадбиркорнинг “йўлчи юлдузи”, бозор муносабатларида иштирок этувчи барча субъектлар учун маркетинг бозорда ўз мақсадларини амалга ошириш, истеъмолчиларнинг эҳтиёжларини самарали қондиришга ёрдам беради.
Маркетинг қандай амалга оширилади?
Маркетинг бозор муносабатлари қаерда бўлса, шу ерда амалга оширилади. Товарлар, соҳалар, тармоқларнинг ўзига хос бозор усуллари мавжуд. Шунинг учун маркетинг бозор субъектларининг тармоқ ва соҳаларидаги ўзига хослигидан келиб чиқиб амалга оширилади.
Маркетинг билан кимлар шуғулланади?
Маркетинг билан бозор иштироклари, тадбиркорлар, корхоналар, харидорлар умуман, барча шуғулланади. Корхоналарнинг алоҳида маркетинг бўйича мутахассиси ёки маркетинг бўйича шуғулланувчи фирмалар ҳам мавжуд. Уларнинг асосий вазифаси бизнесда муваффақиятни таъминлашдир.
Маркетинг қаерда амалга оширилади?
Бозор муносабатлари қаерда бўлса, шу ерда амалга оширилади. Маркетингда нотаниш бозор ўрганилади, кириб борилган бозорда самарали фаолиятни таъминлаб беради
Маркетинг нимадан бошланади ва нима билан тугайди
Маркетинг бозор, ундаги истеъмолчини ўрганишдан бошланади, уларни талаб ва эҳтиёжларини самарали ёки улар истагандай қондирилганда тугайди. Бироқ инсон эҳтиёжларининг чексизлиги сабабли уларни ҳеч қачон самарали қондириб бўлмаслиги эса маркетингнинг нима билан тугашини аниқлашга имкон бермайди.

Download 2.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling