Маъруза 12. Узатмалар. Фрикцион узатмалар ва вариаторлар


Download 31.95 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/3
Sana03.12.2023
Hajmi31.95 Kb.
#1800969
1   2   3
12.1- расм. Икки поғонали (биринчи поғонаси конуссимон ва 
иккинчиси цилиндрсимон) фрикцион узатма тузилиши.



Фрикцион узатмаларда харакатни узатиш тарзи иккита 
айланувчи ғилдиракларни бир- бирига F куч билан 
сиқилишдан хосил бўладиган ишқаланиш кучи хисобига 
бўлади. 

12.2- расм.Цилиндрсимон (а), конуссимон (б) ғилдиракли 
фрикцион узатмалар.



Бу узатмаларнинг энг оддийси бир-бирига маълум куч билан 
сиқилган текис сиртли иккита ғилдиракдан иборат. Агар xаракат 
ўзаро параллел валлар орасида узатилса, цилиндрик 
ғилдираклар (12.2- расм, а ), ўзаро кесишадиган валлар орасида 
узатилса, конуссимон ғилдираклардан (12.2- расм, б ) 
фойдаланилади.

Фрикцион узатмаларда ҳам, албатта, эластик сирпаниш 
ҳодисаси мавжуд бўлади ва нисбий сирпаниш ғилдираклар
материалининг эластик модулига боғлиқдир.Иккала ғилдирак 
пўлатдан тайёрланганда унинг қиймати 0,05.....0,01%, текстолит-
пўлат жуфтлигида 1% атрофида бўлади. Эластик сирпанишдан 
ташқари фрикцион узатмаларда контакт юзаларда ғилдираклар 
тезликларининг турличалиги туфайли геометрик сирпаниш ҳам 
ҳосил бўлади.

Агар етакланувчи ғилдиракдаги қаршилик моменти узатмадаги 
қаршилик кучларидан пайдо бўлган моментдан ортиқ бўлса, 
узатмада депсиниш (шатаксираш) кузатилади. Бунда 
ғилдиракнинг ишчи юзаларида шикаст этилади. Шунинг учун 
фрикцион узатмалардан сақлагич сифатида фойдаланиш тавсия 
этилмайди.



Фрикцион узатмаларнинг афзалликлари:

Етакловчи валнинг айлана тезликларини поғонасиз 
ўзгартириш мумкин;

Ўта юкланишларда ҳалокатлардан сақланганлиги;

Равон ва шовқинсиз ишлаши;

Думалаш жисмлари (ғилдирак, ролик, диск)
шаклларининг оддийлиги.


Download 31.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling