Международный


Download 0.77 Mb.
bet5/29
Sana26.01.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1125409
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
O’z DSt ISO 9001 2015 (узб)

1.1 Умумий қоидалар
Ушбу стандарт, ташкилот:
а) истеъмолчиларнинг талабларига ва қўлланилган қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий талабларга жавоб берадиган маҳсулот ва (ёки) хизматни доимо етказиб беришда ўзининг қобилиятини намойиш қилишга эҳтиёж сезган ва
b) сифат менежменти тизимини натижали қўллаш, жумладан уни яхшилаш жараёнлари ва истеъмолчиларнинг талабларига ҳамда қўлланилган қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий талабларга мувофиқлигини таъминлаш орқали истеъмолчиларнинг қониққанлигини оширишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган ҳолларда сифат менежменти тизимига қўйиладиган талабларни белгилайди.
Ушбу стандартнинг барча талаблари умумий характерга эга бўлиб, ташкилотларнинг тури, катталиги ва етказиб берадиган маҳсулоти ва кўрсатадиган хизматидан қатъий назар барча ташкилотларда қўллашга мўлжалланган.
Изоҳлар:
1 Ушбу стандартда “маҳсулот” ёки “хизмат” атамаси фақат истеъмолчи томонидан мўлжалланган ёки талаб қилинган маҳсулот ва хизматларга қўлланилади.
2 Қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий талаблар ҳуқуқий талаблар сифатида белгиланиши мумкин.


2 Норматив ҳужжатларга ҳаволалар
Қуйидаги ҳужжат ушбу стандарт учун тўлиқ ёки қисман норматив ҳавола бўлиб, уни қўллаш учун зарурдир. Санаси қўйилган ҳаволалар учун фақат кўрсатилган версия қўлланилади. Санаси қўйилмаган ҳаволалар учун ҳавола қилинган ҳужжатнинг охирги версияси қўлланилади (жумладан барча тузатишлар).
ИСО 9000:2015 Сифат менежменти тизимлари. Асосий қоидалар ва луғат.


3 Атамалар ва таърифлар
Ушбу стандартда ИСО 9000:2015 да берилган атамалар ва таърифлар қўлланилган.


4 Ташкилот муҳити
4.1 Ташкилот ва унинг муҳити тўғрисида тушунча
Ташкилот ўзининг мақсадлари ва стратегик йўналишларига тегишли бўлган, ҳамда унинг сифат менежменти тизимининг белгиланган натижаси(лари)га эришиш қобилиятига таъсир этадиган ташқи ва ички омилларни белгилаши керак.
Ташкилот ушбу ташқи ва ички омиллар тўғрисида ахборотни мониторинг ва таҳлил қилиши керак.
Изоҳлар:
1 Кўриб чиқилаётган омиллар ижобий ёки салбий бўлиши мумкин.
2 Ташқи муҳитни тушунишга халқаро, миллий, минтақавий ёки маҳаллий даражада қонунчилик, технологик, рақобатчилик, бозор, маданий, ижтимоий ва иқтисодий муҳит билан боғлиқ бўлган омилларни кўриб чиқиш ёрдам бериши мумкин.
3 Ички муҳитни тушунишга қадриятлар, маданият, билимлар ва ташкилот ишининг натижалари билан боғлиқ бўлган омилларни кўриб чиқиш ёрдам бериши мумкин.



Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling