Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala
www.ziyouz.com кутубхонаси
25 чиқариб ташлай олмайдиган даражада дахлдордай сезиб, ўзи ўзидан тобора кўпроқ ҳайратланарди. Агар тасодифан у судхонага келиб қолганда кутилмаганда бирдан ҳукм чиқаришиб, судланувчигина эмас, балки шу пайтда ишни эшитиш учун келган барча кишилар суд процессида иштирок этганликлари учунгина айбдор деб топилса қандай бўларди? Бу ҳукмномани ўқиб эшиттирилганлиги учунгина бекор қилиб бўлмаса-я! Космосдан келган янгиликдан чиндан ҳам ғалати, кутилмаган ва тушунтириб бўлмайдиган вазият вужудга келди. Рулда ўтирган Жесси ҳам бу янгилик оғушида ғарқдай кўринади. Буни Борк хотинининг чеҳрасидан, кўзларидан билиб олди. Табиат Жессига чақноқ нигоҳ ато қилган — кўз илғамас даражада товланиб турадиган бу нигоҳ Роберт Борк учун бутун бир олам деса арзигулик. Улар биринчи бор хайрия концертида танишишган эди — ўшанда Борк уни ёш мусиқачилар орасида, Жесси эса Боркни саҳна яқинида, томошабинлар ўртасида кўрган эди; шундан сўнг улар бот-бот учрашиб туришди; ўша биринчи кундан бошлаб, унинг кўзидан “ҳаётнинг иссиқ-совуқларини” ўқиб олишни ўрганди, унинг бутун борлиғини билиб олди ва Жесси ҳам эрининг бутун феъл-атворини ўрганди. Бир-бирларини бир сўздан, бир қарашдан тушуна олишлари уларнинг иноқ ва бахтли оилавий ҳаёт қуришларига замин яратди. У ўз табиатига хос бўлмаган тарзда ўйга толиб жимиб қолган зийрак хотинини олди-қочди гаплар билан алаҳситмасликка ҳаракат қилди. Жессининг ташвишланиши учун дурустроқ асос ҳам йўқ эди. Уларнинг турмуш пойдеворлари ўта мустаҳкам эди, олдиндан айтиб бўлмайдиган бирдан-бир нарса шу эдики, Худонинг қанча умр ато қилганини ҳеч ким билмас эди. Ҳозирча улар ўзларининг ижодий режаларини вақт ва соғлик имкон берган қадар амалга оширишга ҳаракат қилишмоқда эдилар. Борк шу нарсани тушунар эдики, ҳозир Жессининг авзойи бузуқ экан, демак, у самовий роҳиб Филофейнинг ҳалиги хатидан ғалати аҳволга тушиб қолган эди. “Уйда гаплашиб олармиз, — деб ўйлади Роберт Борк. — Эҳтимол, ҳозир йўлдаёқ дорилфунундаги дўстлардан биронтасига қўнғироқ қилиб, гаплашган маъқулмиди? — У телефон дастасини кўтармоқчи бўлди-ю, яна ўйланиб қолди. – ҳозир эмас, олдин ўша самовий фолбиннинг мактубини диққат билан ўқиб кўрай-чи, ундан кейин...” – Радиони қўяйми? – Эрининг фикрини ўқигандай сўради Жесси. – Керак эмас... Радиодаги валдирашларнинг менга нима кераги бор? Сен ёнимдасан, шунинг ўзи етади. – Бу гапингга жон деб ишонаман, жуда ишонаман, — деди Жесси босиқ истеҳзо билан, яна бир машинани қувиб ўтар экан. – Агар ўша ердан туриб айтганлари чиндан ҳам бор нарса бўлса, унда ҳеч ким четда қолмайди, албатта, — деб юқорига қаради Борк. – Наҳотки, сен шу нарсанинг ҳақиқатда ҳам бўлиши мумкинлигига ишонсанг? – Билмайман. Борди-ю бу тўғри бўлса, ҳамманинг эътиборини тортиши турган гап. – Тилингга тирсак, Футуролог! — ростакамига ташвишланиб жавоб берди Жесси. – Оломон қўзғалдими, ундан қўрққулик. — Одамлар ўзларини ҳалокатга йўлиққандай ҳис қилишса борми, айтиб қўяй, генетика биологиянинг сирли соҳасидан сиёсатга айланиб кетиши ҳеч гап эмас. – Бу энди қуюшқонга сиғмайдиган гаплар, Роберт, — кучайиб бораётган кўнгил ваҳимасини сал босиб қўйишга уриниб, деди Жесси. — Яна ҳам ким билади, — деди у энди ўйчан бир қиёфада. — Артур билан Елизабет менинг жўнаб кетишим олдидан Шнаера аэропортига телефон қилишди. Улар ҳам хавотир олишаяпти. Бизнинг Жон Кошут Атлантадан қўнғироқ қилди, спектакль қўйяпти экан. У бирдан эсига келиб айтдики, инсоният тарихининг тугаши тўғрисида Фукуяма назариясига бағишланган мунозарада сен одамзодни янги бир фожиа, янги бир кўргилик кутяпти деган эмишсан. Мана буёғини эшит, сенинг совуқнафас Футурологинг қағиллаб, башорат қилибдики, тилла топган тентакдай, дунёдаги жамиийки ёвузликлар орасидан қидириб, жаҳон уруши ўрнига одамнинг қалбидаги урушни — туғилсаммикин, |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling