Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala
www.ziyouz.com кутубхонаси
27 борар экан у ўзича китларнинг улкан бир сирини хотинига айтиб беришини, буни эшитиб Жессининг лол қолишини, сўнгра иккаласи бу кашфиётга мафтун бўлиб, мавзуга такрор-такрор қайтиб, уни атрофлича муҳокама қилишларини кўз олдига келтирди. Шунинг ўзи бахт эмасми? Бахт дегани дилларнинг уйғунлашиб кетиши деган сўз. Уйга етиб келгач, айвонда хотини билан суҳбат қуради, Жесси қўйган мусиқани мириқиб эшитади (Жесси классик халқ мусиқаси деса жонини беради) ва ўзи хуш кўрган оқ виносидан хўплаб ўтиради... Шу он бирдан самовий роҳиб эсига тушиб қолди унинг, у бугун кайф-сафога ўрин йўқ эканини тушунди. – Нега жимиб қолдинг, гапир. Боб. Фақат мени гапиртириб қўймоқчимисан? – Йўғ-е. Фикримни жамлаяпман. Сен ўша австралиялик Киффер китларнинг ўзини ўзи ўлдириши сабабларини билармикин деб сўрадинг. Сенга нима десам экан? У бошқаларнинг етти ухлаб тушига кирмаган фикрни айтмоқда. Бу қандайдир мантиқан тўғри фикргина эмас, мен уни алоҳида ахлоқий-фалсафий мушоҳада деган бўлар эдим. Ҳа, ҳа, шундай. Кулма ҳам, ажабланма ҳам. Бу ҳақ гап. Австралиялик олим дунёвий аҳамиятга эга фикрини ўртага ташламоқда. Билсанг керак, барча сут эмизувчилар орасида китлар билан дельфинлар ақлий жиҳатдан энг ривожланган мавжудотлардир. Афсуски, улар гапира олмайди, бу эса ҳозирча бизлар билан улар ўртасида енгиб бўлмайдиган ғов бўлиб турипти. – Э худо, сен маъруза қилишга одатланиб қолибсан, Роберт. Мен тушунолмаяпман — қандай ахлоқий-фалсафий мушоҳада ҳақида гапиряпсан? – Ана шу ғалати ҳодисанинг табиатини бирорта олим тушунтириб бера олмади. Киффер бўлса менинг кўз ўнгимда бирдан дунёвий аҳамият касб этадиган фикрни ўртага ташлади. – Унинг гипотезасининг моҳияти нимада экан? – У ҳаммани ҳанг-манг қолдирадиган хулосага келибди. У китларнинг гала-гала бўлиб ўзини ўзи ўлдиришида дунёвий ақлнинг ердаги ҳодисаларга акс садосини кўрмоқда. – Бу ғирт хаёлпарастлик-ку, Роберт! – Бундай дема, асло бундай дея кўрма, азизам. Мен бу гипотезанинг мафтуни бўлиб қолдим. Инсон онгнинг мутлақ ҳокимидир, демакки дунё олдида бурчдордир, агар биз такомиллаша олмас эканмиз, биз ўн саккиз минг оламни ўргана олмас эканмиз (биздан талаб қилинадиган нарса ҳам шу, дунёда биз ана шунинг учун яшаймиз), демак, биз ўз бурчини оқлай олмайдиган текинхўрлармиз, ҳемирилик махлуқлармиз. Лекин мени кечир, бир оз чалғиб кетдим. Мен фақат шуни айтмоқчи эдимки, бизга, одам боласига қанча ҳуқуқ берилган бўлса, биз шунча бурчдормиз. Биринчи галдаги бурчларимиз: турмушни, ҳаётни уйғунлаштириш, такомиллаштириш, бизнинг барча орзу-ниятларимиз, амалиётимиз шу жумлага киради. Ҳаётнинг уйғунлашиши! Бироқ бу соҳада қанча буюк ва айни вақтда бўлмағур фикрлар туғилади, ўзларимизда деярли ҳар қадамда қанчадан-қанча ҳасадгўйлик, ичиқоралик, разиллик юз кўрсатади, ахир уйғунлик дегани ўз нафсини тийиш, маънавий ахлоқсизликка қарши кураш демакдир. Ва бу ўринда ўз-ўзидан бир савол туғилади — виждон деганининг ўзи нима, барча замонларда ҳар бир киши виждонни ўзи хоҳлагандай айёрлик билан, ўзига мослаб, билганича изоҳлаб келди, ўзи ҳолича табиат олдида, тарих олдида, дунёнинг келажаги олдида, ниҳоят, бизни яратган ва биз ўзимиз ўйлаб топаётган Худо олдида моҳияти нимададир? – Роберт, — деди хотини тоқати тоқ бўлиб, — Агар ўрта асрларда яшаганингда эди чиндан ҳам сендан оташин нотиқ чиққан бўлур эди. Шу билан баробар шаккоклигинг учун сени инквизаторлар жон деб гулханга ташлаган бўлар эди. Худони ўйлаб топиб, яратиб бўладими? – Ҳа, нима демоқчи эканлигингни энди тушундим. Жесси, сен ҳам жуда ақидапараст бўлиб кетяпсан. Бай, бай, бай. Барибир мени ёндира олишмаган бўларди. Сўз билан ҳаммасини, ҳаммасини қилса бўлади. Ҳа, ҳа. Шунинг учун ҳам сўз нозил қилинган. Нимаики хаёлимизга келса, бошимизга тушса, барини сўз билан изҳор қиламиз. Инсон қўли билан нимаики яратилибди, бари сўзнинг амалга жорий қилинишидир. Кўприк дарё устига қурилмасдан олдин |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling