Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/134
Sana17.06.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1551543
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   134
Bog'liq
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala

www.ziyouz.com кутубхонаси 
30
қарата олсанг, бас. Сезгирлик, устомонлик керак. Бу жиҳатдан Ордок ўзини сувда сузган 
балиқдай ҳис қилади. Фикри унчалик теран бўлмаса ҳам, айни вақтда аҳмоқ ҳам эмас. 
– Ҳа, ўша дамлар эсимда. Яхши хотирлайман. Ўшанда Москвада бўлганимизда, саксон 
олтинчи йил эди, сен Кремлда, саройдай эски, катта залда форумда сўзга чиққан эдинг, 
форумни Горбачевнинг ўзи бошқарган эди. Ордок ҳам биз билан бирга эди. Эсингда-ми? 
Ўшанда бинойидай, ҳатто яхшигина маъруза қилганди.
– Бинойидай. Бинойидай бўлганда қандай. У ғайрат-шижоат билан завқ-шавққа тўлиб 
сўзлаган. У ҳар доим фурсатдан тўғри фойдалана билади. Гарчи такрор айтаман, билими 
бўлмаса ҳам. Эҳтимол, бундай ҳолларда теран билимнинг ўзи керак эмасдир. Омманинг онгига 
таъсир эта олиш учун, аввало, номзоднинг дастури долзарб бўлмоғи лозим. Ундан ташқари, 
кишининг нуктадонлиги катта роль ўйнайди.
– Ҳой, Роберт, етар, боя китлар тўғрисида вайсаб эдик, энди бўлса Оливер Ордокка ёпишиб 
олдик. Бизнинг бошқа ташвишларимиз йўқми? Кўп ўтмай уйга етиб келамиз. “Ордок, Ордок” 
деб валдирайверамизми? 
– Ҳозирги популизмнинг моҳияти ҳам ана шунда-да, Жесси. Бир шахс деб ҳамма телба бўлиб 
қолади, ўша шахс ҳам ҳамма учун телба бўлиб қолгандай. Биз Америкада бундан мустасно 
эмасмиз. 
– Албатта. Фақат нима учун у бирдан шошилинч суратда сенга – Европага қўнғироқ 
қилмоқчи бўпти? Боиси не экан? 
– Бу ерда фол очиб ўтиришга ҳожат йўқ. Ўйлайманки, ўша самовий роҳиб ҳозирнинг ўзидаёқ 
кўпларнинг бошини оғритди, бирваракайига довдиратиб қўйди. Сабаби худди ана шунда деб 
ўйлайман. Янаям худо билади.
– Бунга сенинг нима дахлинг бор! Космик феномен юзасидан Ордокка сен ҳам телефон 
қилишинг мумкин эди, Боб. Салом, мўйсафид, Рим папасига космосдан келган мактуб ҳақида 
нима дея оласан дейишинг мумкин эди. Эсингдами, Москвада ўрислар бундай ҳолларда 
“масалани нима билан ҳазм қилиш мумкин” дейишади. Сен ҳам “бу сенсацияни нима билан 
истеъмол қилса бўлади, азизим Ордок”, десанг бўларди. Нега шундай деб бўлмас экан? 
– Тўғри айтасан. Ҳозирнинг ўзидаёқ кўплар сенга қўнғироқ қилишди дегандинг. Нима учун 
одамлар космосдаги савдойининг қилиқларини мени изоҳлаб беради деб ўйлашади. Бунинг 
сабабини тезроқ билиб олишим керак. Бу шунчаки сафсата бўлса-чи? 
– Сафсата бўлса, кулишамиз, жиннилик қиламиз. 
– Ҳай, ҳай, бундай дея кўрма. Бундай сафсаталар яхшиликка олиб келмайди. 
– Мана исбот, сенга баҳона топилса бас. Кулгисевар французларнинг сени пессимистликда 
дунёда бунинг олдига тушадигани йўқ деб аташлари бежиз эмас. Бу гапларнинг барини уйгаям 
олиб кирма, кўчага ташлаб кетайлик. Бугунга шунча муаммо кўплик қилади — орбитадаги 
роҳиб Филофей дейсанми, океандаги ҳалиги китлар дейсанми, эҳ-ҳе, мен эса эртага оркестр 
билан жиддий репетиция қилишим керак... Э, Худойим-эй... 
– Мен ўзим бугун сен билан бафуржа суҳбатлашиб ўтирмоқчиман, Жесси... Мана, уйга ҳам 
келдик. 

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling