Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/134
Sana17.06.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1551543
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   134
Bog'liq
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala

www.ziyouz.com кутубхонаси 
26
туғилмасаммикин деган муаммони танлаб опти. Футурологинг жимиб турганда бунчалик 
бўлмасмиди. У бўлса, ўйламай-нетмай дарвозани ланг очиб қўйди, мана оқибати, деди. Мен: 
буниси нимаси, деб сўрасам у “бу шунақаси” дейди. Ўшанисининг оти ҳам йўқ экан.
– Ҳа, биламан, биламан, Кошутни, — деди Борк истеҳзо билан, елкасини қисиб. — Ҳамма 
вақт ҳазил-ҳузул қилиб кулиб юради, ўзи бўлса театрда Шекспир, Эсхил ва бошқаларнинг 
асарларидан трагедиялар қўйиб дунёсини нақ ағдар-тўнтар қилади. Мен бўлсам деворга чиқиб 
олиб қағиллаётган қарға эмишман. Раҳмат бунисига, “дўстингдан топ” дегани шу-да. 
– Э, уни қўявер, қандайдир ғалати ўзи. Эсингдами, бир кун бундай деса бўладими: сенга 
ҳавасим келади, Роберт, хотининг ҳам жононмисан жонон, сочларинг эса ҳали қуюқ. “Меники-
чи” деб эди у. Сен эса унга “Хотинимни тортиб олишинг мумкин, лекин сочимни, оқ бўлса ҳам 
ҳурпайган сочимни ҳечам ололмайсан” дегансан. Ўшанда у кўзига ёш олган, кулганини ҳам, 
йиғлаганини ҳам билмайсан, нақ артист-а! 
Борк унинг сўзларини маъқуллагандай бошини ўйчан чайқаб қўйди. У уйига дилини безовта 
қиладиган қандайдир оғир ташвиш билан қайтиб келаётган эди.
– Боб, сен чиндан ҳам океандаги китларни кўрдингми? — деди Жесси унинг фикрини 
чалғитиб.
– Кўрганда қандай?! Шунинг учун ҳам сенга қўнғироқ қилгандим-да, — қайтадан жонланиб 
тилга кирди у. — Тасаввур қилоласанми? Бу манзарани сўз билан ифодалаб бўлмайди. Кўз 
олдингга келтир: океанда баҳайбат ҳайвонлар кемаларга ўхшаб сузиб кетаётир, сузганда ҳам 
китлар галаси осмонда учиб кетаётган қатор турналарга ўхшаб ўткир учбурчак ҳосил қилиб 
сузиб бораётир. Кўз узиб бўлмайдиган манзара. Ўшанда ёнимда бўлсанг эди. Яхшиямки, 
телефонда гаплаша олдим. — Борк жим бўлиб қолди, сўнгра қизишиб кетиб, сўзини давом 
эттирди: — Сенга қандай тушунтирсам экан, биласанми, ҳозир ўйласам, бу ҳечам тасодифий 
бир ҳол эмас экан. Мана, қулоқ сол. Франкфуртда бу сафар таниш-билишлардан ташқари 
Австралиядан, Мельбурн дорилфунунидан келган бир олим иштирок этган эди. Ҳар ҳолда 
австралияликлар бизлардан нима биландир фарқ қилишади, сабабини тушунмайман, эҳтимол, 
тупканнинг тубида бўлишгани учундир. Балки унинг ўзи табиатан шундайдир. Уни мен ўзимча 
дельфиншунос деб атадим, чунки дельфинлар билан жуда қизиқар экан. У тийрак, 
рисоладагидай, синчков, ўзи гапга чечан одам экан. Ўшанда гап тасодифан дельфиндан 
бошланиб китларга бориб тақалди. Китлар ҳақидаги узоқ суҳбатдан сўнг биз дўстлашиб 
қолдик. Эҳтимол бу сенга кулгили туюлар. Ана шу суҳбатда мен ўзим учун жумбоқ бўлиб 
келаётган бир масалани — китларнинг гала-гала бўлиб ўзларини ўлдириш ҳодисасини тушуниб 
олгандай бўлдим. Ахир буни фан ҳали-ҳамон тушунтириб беролмайди-ку! 
– Сен китларнинг қирғоққа отилишини назарда тутяпсанми? 
– ҳа, худди ўшани. Соппа-соғ, ақли-ҳуши ҳам жойида бўлган китларнинг у йўқ — бу йўқ, 
келишиб олишгандай тўсатдан кечаси қирғоққа яқин сузиб келиб, сув тўпиқдан келадиган 
саёзликка бўғилиб ўлиш учун сакрашади. Улар ўша ерда океанга қайтиб кетишга уринмасдан 
ҳалок бўлади. Китлар нима учун, қандай сабабларга кўра шундай қилишади?
– Ҳай, тўхта, — деб унинг сўзини бўлди Жесси чеҳраси очилиб. — Бу ҳақда газеталарда 
қанча марта ёзишди. Хўш, сенинг ўша австралиялик дўстинг бунинг сабабини билармикин?
– Ҳамма гап шунда-да. Биз у билан қандай фикрга келдик дегин. Бу ҳодиса турнинг ўз 
жонини сақлаш биологик қонунига зиддир. Бошқача айтганда, табиатга зиддир. Ҳайвонот 
оламида бунақаси йўқ. 
– Лекин одамлар орасида хоҳлаганингча бор. 
– Бу бутунлай бошқа нарса. Ҳа, тамомила бошқа нарса. Гап бу ҳақда кетмаётир. Бу ерда 
бутунлай бошқа бир манзара, Жесси. 
Роберт Борк жим қолди, ўрмонлар орасидан тепаликка кўтарилиб борадиган кенг 
автомобиль йўлига назар ташлаб, йўл ёқасидаги белгилар ва таниш манзарани завқ билан 
томоша қилиб кетар эди. Бир зум у ўзини жуда бахтли сезди – йўлда машинани Жесси ҳайдаб 


Охирзамон нишоналари (роман). Чингиз Айтматов 

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling