Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/134
Sana17.06.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1551543
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   134
Bog'liq
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala

www.ziyouz.com кутубхонаси 
43
– Нималар бўляпти? Бўлгани бўляпти. Ваҳима. Ҳамманинг оғзида Филофей. Шунақа гаплар. 
Газеталар, радио ва телевидениени гапирмаёқ қўя қолай. Олағовур, ҳамма бунинг моҳиятини 
билиб олишга уринади. 
– Ҳша маҳкамалардан телефон қилишди: “Си-эн-эн”, “Америка овози”, “Озодлик” радиоси. 
Мен сени кечроқ келади деб эдим. Гапиравер. 
– Дорилфунунда бўлса қадам босиб бўлмайди, ҳамма оёққа турган. Кўчалар ёниб ётипди. 
Ҳамманинг оғизда фақат бир гап. Барчани ҳаяжонга солган воқеа ҳақида ҳамма бирдай 
гапирса ёмон бўларкан. Қаёққа борма, ғазаб тўла гапларни эшитасан. Гитлернинг майдонларда 
нима ишлар қила олганини, одамларни қандай кўйларга солганини энди тушундим. 
– Эҳтимол сен ҳақдирсан. Ахир улар студентларку, нима демоқчисан. Ёш, қайноқ, ғайрати 
ичига сиғмайди. Бирдан Филофей чиқиб қолса? — Сенинг айтганингча бор. Эсимда, Кеннеди 
отиб ўлдирилган куни ҳам худди шундай бўлган. Бугун қанақангидир бебошлик, тартибсизлик, 
тўс-тўполон. Бировлар Филофей табиатнинг ботиний сирига бурнини суқди дейишади-да
кетидан бунинг тескарисини айтишади — текшириб бўлмайдиган қатағон сирларнинг ўзи 
бўлиши мумкинми? Бошқа бировлар — ташвишланишга арзимайди, самовий роҳиб орбитада 
туриб насиҳатгўйлик қилаверсин, бизга нима, уч пулга арзимайди дейди. Бор-йўқ гапи жиндай 
ҳуснбузар экан. Бунга жавобан луқма ташлашади: сен эркаксан, сенга сариқ чақалик экан, 
бўлажак боласи туғилишни хоҳламаган аёл шўрлик нима қилсин? Энди буёғи нима бўлади? 
Кассандра тамғасига қандай муносабат билдириш керак? Мавжуд воқеадан қандай кўз юмса 
бўлади? Учинчи бир хил одамлар куракда турмайдиган гапларни айтишади. Тўртинчи хил 
одамлар, бешинчи, ўнинчи хил одамлар ва ҳоказо. Ниҳоят, ҳаммалари айюҳаннос кўтаришади: 
генетик кодга бурун суқишнинг нима кераги бор — буни тақдири азал дейдилар, тақдири азал 
эса Худодандир. Одам минг-минг йиллардан бери тақдири азал билан яшаб келган, бирдан 
бизнинг иродамиздан ташқари нарсани тафтиш қила бошлашса... Шунга ўхшаш гаплар. 
Ҳаммасини айтиб адо қилолмайсан. Кимгадир бу уч пуллик нарса, бор-йўғи ҳуснбузар, 
кимгадир фожиа. Ҳа, айтиб охирига етиб бўлмайди. Энг даҳшатлиси – Кассандра ҳаракатга 
келди. Айтишларича, юридик факультетда ўқийдиган бир қиз лекция пайтида ойнага қараб 
туриб бирдан аудиториядан отилиб чиқипти. Унинг пешонасида ўшандай доғ — кассандра-
эмбрион сигнали нишон берган экан. Бошқа бир воқеа бундан ҳам ўтиб тушипти. Йўлда 
ҳалокат юз берибди. Рулда кетаётган аёл машинада ўтириб кузатиш ойнасига қараса, 
пешонасида ўшандай хавфли доғ кўрингандай бўлибди. Яхшиямки, фалокат рўй бермабди. 
– Э, Худойим-эй! — Жесси стулга чўкди. Ҳаммамизнинг бошимизга бало бўлди! Буёғи нима 
бўлади? Қандайдир йўл топиш керак-ку!
– Билмайман, Жесси, билмайман. Мендан нима хоҳлайсан? Бунинг устига, сен репетицияга 
боришинг керак. Қайтиб келганингдан кейин гаплашамиз. Юрагим ғаш. 
– Репетицияга бало борми? Дунёда нима ишлар бўляпти-ю, репетиция дейсан. 
– Бошланди энди!.. Сен ҳам чакки эмассан. Бутун бошли бир оркестр кутиб турса-ю, уйда 
Филофейнинг ваҳималарига қовурилиб ўтирсанг.
– Телефон қилиб касал бўлиб қолдим дейман. Ахир улар орасида ёши каттаси менман. 
Яқинда буви бўламан. Сен буни яхши биласан-ку.
– Менинг қисматим ҳам сеникидай, фарқи фақат мен эркак бувиман, — хотинини 
кулдиришга уриниб деди эри. — Чикагога Эриканинг уйига сен буви, мен бува бўлиб борсак, 
тоза омади иш бўларди-да! ҳозир бу ҳақда ўйлайдиган мавриди эмас, Жесси, репетицияни 
барбод қилма, бўлар бўлмасга. 
Жесси ўйланиб қолди. 
– Хўп, майли. Менинг яна ярим соат, ҳатто кўпроқ вақтим бор. Энди кишилар қандай йўл 
тутиши керак, улар нима бўлади? Эрика етти ойлик ҳомиладор. Унинг пешонасида ҳам 
Кассандра тамғаси нишон берган бўлса-я? Агар Эрика яқинда ҳомиладор бўлганда борми, мен 
кечалари умуман ухламаган бўлар эдим. – Жесси индамай қолди ва бир оз ўзига келгач, қўшиб 


Охирзамон нишоналари (роман). Чингиз Айтматов 

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling