Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/134
Sana17.06.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1551543
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   134
Bog'liq
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala

www.ziyouz.com кутубхонаси 
72
Хотини Жесси бўлса, ортидан чопиб, “орқага қайт” деб чақирармиш. Ва нима учундир у 
йиғлармиш. Бу тушнинг таъбири нимайкин? Буниси қизиқ бўлди-ку! Лекин ўйлаб кўрилса, 
ажабланарли жойи ҳам йўқ. Макс унинг дилкаш дўсти эди, ҳар хил бўлар бўлмас нарсаларга, 
ҳатто илми нужумга ҳам қизиқиб юрарди. Масалан, гольф ўйнаганда қандай ҳисоб билан 
ютишини ёки ютқизишини юлдузларга қараб аниқлашга уринар эди. Айтганлари баъзан тўғри 
чиқар, лекин кўп ҳолларда башоратлари тўғри чиқмас эди. Эҳтимол Макснинг арвоҳи у дунёда 
бирон нарсани олдиндан сезгандир ва қандайдир кўнгилсиз самовий ҳодисанинг 
яқинлашаётганини пайқагандир ва шунинг учун дўстини фалокатдан қутқариб қолиш учун 
Ойга учиб чорлаётгандир. Шунинг учун ҳам тушига кириб огоҳлантираётгандир. 
ҳа, Макс ҳаёт бўлганда митингда бўлиб ўтган воқеадан сўнг ярим кечада бўлсаям Ньюберига 
чопиб келган бўлур эди. Эҳтимол, бунинг нафи бўлмас, лекин мана шунинг ўзиёқ Макснинг 
тиниб-тинчимас ва ўта даражада садоқатли дўст эканлигини исботлайди. Аҳён-аҳёнда Жесси 
роялда у қадар мураккаб бўлмаган куйларни бинойидай чалар эди. У баъзан масхаромуз 
ҳазиллардан ҳам қайтмас эди: “Сенинг барча дўстларинг, Боб, Максга ўхшаган ўлгудай ғалати 
зиёлилар-да. Аслида сенлар роҳиблар уюшмасини очиб олишларинг, сен жамоанинг бошлиғи, 
қулинг ўргилсин қаттиққўл мураббийси бўлиб олишинг, сухсурдай Макс эса сенинг ўнг қўлинг 
бўлиши керак экан, ана ўшанда у ҳамма-ҳаммасига улгурган бўлур эди. Ана ўшанда сенлар 
фанлардагина эмас, яна бошқа соҳаларда ҳам бор ҳунарларингни намоён қилган 
бўлурмидиларинг?” Бечора Макс, ахир унинг Жессига кўнгли бор эди ва ўқтин-ўқтин буни 
ҳазил-мутойиба билан шипшитиб ҳам қўярди. У ширакайф пайтларида юрагидагини айтиб ҳам 
оларди: “Роберт, эшит, сенга ростини айтсам, менинг турмушимга роса тўғаноқ бўлгансан”. 
“Ростдан-а?” 
“Сен бўлмаганингда, Жессига муҳаббат изҳор қилган бўлур эдим”. 
“Эҳтимол, ҳозир ҳам кеч эмасдир”. 
“Йўқ, сен умуман ёруғ дунёга келмаганингда, ана ўшандагина мен Жессига нима дейишимни 
ўзим билардим”. 
“Ундай бўлса, қўлингдан ҳеч нарса келмас экан. Кўриб турибсан — мен ёруғ дунёда 
яшаяпман”. 
“Ана кўрдингми, менинг ҳаётимга роса халақит берганингни энди тушунгандирсан”. 
“Макс, дўстгинам, сен яшашнинг жуда осон йўлини танлаган экансан. Мен яшаётган дунёда 
бахтингни синаб кўр, менсиз бадастир шароитда яшашингнинг қизиғи йўқ”. 
“Йўқ, сен бор жойда яйрай олмайман. Ҳечам”. 
“Нега эди. Хотин зоти сени деса жонини беради — савлат деса от ҳуркади, ҳусн деса 
бировдан қарз олгудек жойинг йўқ, мотоциклда учиб юрган кезларинг ҳамманинг кўзи сенда 
бўларди. Қолаверса, мендан ёшроқсан”. 
“Мен мотоцикл шайдосиман, сен бўлсанг дунёга машҳур олимсан, менинг кўрган-билганим 
мотоцикл, сен эса бадавлатсан, китобларинг учун катта-катта ҳақ оласан, бойлар турадиган 
Ньюберида данғиллама ҳовли-жойинг бор, хотининг Бах, Бетховен деганларнинг куйларини 
сенга виоленчелда чалиб беради, мен мотоциклда учаман, сен бўлсанг ҳамма орзу қилган 
Ньюбери-гольфда копток ўйнайсан, мен мотоциклда учсам, сен Кремллар, Оқ уйларда маъруза 
қилиб турасан, мен ҳамон мотоциклдаман...” 
“Шошма, шошма, Макс, ўзингни қўй оғзидан чўп олмаган қилиб кўрсатаверма. Сен 
илгарилари фақат мотоциклчигина эмас эдинг, ҳозир ҳам шундай. Ўз фанингда — сиёсий 
жўғрофия соҳасида маълум ва машҳурсан, бутун сайёра сенинг қўлингда. Гап сайёрадами, 
сайёра нима бўпти? Секинроқ гапир, сени эрим деб юрган ўша офати жон поляк аёли Анна бу 
гапингни эшитиб қолса бошингда ёнғоқ чақади. Унда мотоциклинг ҳам ёрдам бермай қолади! 
Хотининг хом хаёллар оғушида маст бўлиб юрипти-я!” 
“Ҳа, Роберт, нозик жойдан олдинг. Анна ҳақидаги гапларинг тўғри, лекин сайёра ҳақидаги 
фикрингга тўла қўшила олмайман. Сиёсий жўғрофияда ҳамма нарсани билиш керак ёки бу 


Охирзамон нишоналари (роман). Чингиз Айтматов 

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling