Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/209
Sana31.10.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1736170
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   209
Bog'liq
,,Otkan kunlar

www.ziyouz.com kutubxonasi 
42
мақол ўрнида истеъмол қи-линған «Ажалингнинг етиши қилған ёзиғингдан эмас— бек 
акангнинг қонсираши» деган гап кўнглига тушар эдида, беихтиёр уфлаб юборар эди. 
Орадан беш кунлаб ўтди, маҳбуслар зиндон балосидан қутила олмағанларидек, уларнинг 
қамалиш сирлари ҳам ҳеч кимга билинмади. Ҳасанали шу беш кун ичида маҳбусларнинг 
нажотлари йўлида қора пуллик иш чиқара олмағанидек, бундан кейин ҳам бир иш қила 
олишиға кўзи етмай қолди. Чунки қўрбоши йигитларидан сақлана олишнинг ўзи ҳам унга катта 
вазифа даража-сида эди. 
Ниҳоят, Марғилонда туриш фикридан қайтиб, Тошканд жўнаш хаёлига тушди. Бу кунларда 
ҳам Тошканд тинчсизлиги бир тарафлик бўлмаған, ҳануз Тошканд Қўқон сипоҳлари томонидан 
муҳосара ҳолатида эканлиги тўғрисидаги хабарлар келиб турмоқда эди. Ҳасанали бу гаплардан 
хабарсиз эмас, Тошкандга кириб олишнинг қай даража қўрқунч бўлғанлиғи ҳам унинг кўз 
ўнгида эди. Иш шундоғ бўлса ҳам ул Тошканд жўнаш учун ўзида бир мажбурият ҳис этар, 
нажот йўлларини энди Тошканддан изламаса бошқа чора йўқ эди. Қарорни шунга бериб, бу 
фикрини Кумуш билан Офтоб ойимға сўзлади. Уларда эпақалик бир мия, Ҳа-саналига йўл 
кўрсатадирған ихтиёр қолмаған, топқанлари фақат йиғи эди. Ҳасаналининг «Сиз билан маним 
қўлларимиздан бир иш чиқадирған ўхшамайдир. Нима бўлса ҳам мен Тошканд бориб, нажотни 
ўша ердан изламасам бўлмас», дейишига қарши Кумушбиби бир хил синиқ товушда: 
— Марғилондан топилмаған нажот Тошканддан топилсинми? — деди. 
Биз энди шунга мажбурмиз, қизим, — деди Ҳасанали, — қайин отангиз эҳтимол бунинг 
бирар чорасини топар. 
— Биз энди шундай қолаберамизми, агар золимлар...— деди-да Кумуш сўзининг охирини 
айталмай ўкраб юборди. Ҳасанали ҳам ўзини куч ҳол билан йиғидан босар экан, Кумушни 
юпатди: 
— Ундай бўлмағир хаёлларга тушманг, қизим, — деди, — қушбеги бошқаларға қарағанда 
инсофлик ҳокимдир. Худо хоҳласа, мен Тошканддан қайтқунча улар ҳам зиндондан 
қутилурлар. 
Бу кун кечаси ул йўл тайёрлиқларини кўрди. Миниб кетиши учун қутидорнинг саман 
йўрғасини белгулади. Эртаси эрталаб Марғилоннинг Қўқон дарбозасидан би-ринчи галда 
чиқғучи Ҳасанали бўлди. 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling