Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/130
Sana31.03.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1310725
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   130
Bog'liq
Ichki ishlar psixologiyasi

Гуруҳлараро низо. Мазкур низо жамоадаги расмий ва норас-
мий гуруҳлар ўртасида мавжуд муаммолардан келиб чиқади. 
Ижтимоий низо – синфлар, миллатлар, давлатлар, ижтимоий 
институтлар ва жамоаларнинг манфаатларида тўқнаш келишида ўз 
ифодасини топадиган ҳамда ўзида бир қанча жабҳаларни мужассам 
этадиган мураккаб ҳодиса. 
Жамият тараққиётининг барча босқичларида ички ишлар идо-
раларининг раҳбар ходимлари билан қўл остидаги ходимлар ора-
сида ўзаро келишмовчилик, зиддият ва низолар мавжуд бўлиб кел-
ган. Чунки, ҳар қандай тараққиётнинг асосида қарама-қаршилик, 
манфаат ва зиддият ётади. Шахс жамият тараққиётини амалга 
оширувчи асосий куч ва восита ҳисобланиб, жамият ва табиатни 
ўзига мослаштириш баробарида ундаги турли ҳолатларни таҳлил 


116 
этиш ва татбиқ қилиш билан ҳам шуғулланади. Шунинг учун ҳам 
низо ва зиддият жамият тараққиётининг асосий белгилари ҳисоб-
ланади. 
Зиддият инсоният пайдо бўлган даврданоқ ўз табиатини намоён 
қилиб келмоқда, аммо уни илмий тадқиқот предмети сифатида ўр-
ганиш борасидаги илк қарашлар қадимий тарихга эга. Ҳаёт тарзи, 
меҳнат фаолияти, шахслараро муносабат муҳитининг ўзгараётгани 
низоларнинг ҳам ўзига хос томонлари мавжудлигини кўрсатмоқда. 
Зиддият, низо ҳақидаги дастлабки тушунчалар XIX–XX асрлар-
да вужудга келиб, асосий низо ва унинг ечимларини топиш йўлла-
рини аниқлаш бўйича қўйилган қадамлар ўтган асрнинг охирларида 
салмоқли ўрин тутган. 
Ҳозирги кунда умумий психология, ижтимоий психология ва 
бошқарув психологияси фанларида В. О. Агеев (1990), А. А. Бо-
далев (1983), В. И. Журавлев (1983), Н. Н. Обозов (1979), И. А. Кох 
(1997), Я. А. Анцупов, А. И. Шипилов (2000), Ф. М. Бородкин 
(1989), А. К. Зайцев (1992, 1993), А. Г. Здравомислов (1995) каби 
олимларнинг тадқиқотларида низонинг назарий асослари ёритил-
ган. 
Мазкур мавзунинг моҳиятини ўрганишимиз учун дастлаб биз 
«зиддият» ва «низо» тушунчаларининг этимологиясини, мазмун-
моҳиятини очишимиз лозим бўлади. Бугунга келиб зиддият ва низо 
муаммоларини фалсафа, социология, криминология, сиёсатшунос-
лик ва бошқа ижтимоий-гуманитар ҳамда ҳуқуқий фанлар ўргана-
ди, аммо улар муаммога ўзининг предметидан (баҳс мавзуидан) ке-
либ чиқиб ёндашади. 
«Низо» – арабчадан кириб келган сўз бўлиб, «ўзаро келишмов-
чилик ёки қарама-қаршилик, душманлик, адоват орқасида туғилган 
ҳолат, муносабат; ихтилоф, нифоқ» маъноларини билдиради. 
Зиддият – ижтимоий-психологик муаммо бўлиб, зиддиятшунос-
лик (конфликтология)нинг асосий тушунчаларидан бири; қарама-
қаршиликларнинг ўзаро таъсири, бир-бирини истисно қилувчи нар-
са ва ҳодисаларнинг томонлари ҳамда тутилган йўллари, йўналиш-
ларини, улар ички бирликда ва ўзаро бир-бирига ўтишда, объектив 
оламнинг ва билишнинг ўз-ўзидан ҳаракати ҳамда тараққиётида 
намоён бўлади. Фан тарихида зиддиятлар ҳақидаги дастлабки кон-
цепция қадимги юнон файласуфи Гераклитга тегишлидир. 


117 
Бундан кўринадики, «зиддият» тушунчаси «низо» тушунчасига 
қараганда кенгроқ маънога эга бўлиб, нарса ва ҳодисалар, инсонлар 
фикрлари ўртасидаги ўзаро номутаносиблик, қарама-қаршиликни 
акс эттиради. 
Низо – ижтимоий гуруҳлар ёки индивидлар ўртасидаги антаго-
изм. У икки хил бўлиши мумкин: биринчисида икки ёки ундан ориқ 
индивид ёки гуруҳ ўртасида манфаатлар тўқнашуви юз беради; ик-
инчисида эса томонлар ўзаро курашга фаол жалб этиладилар. Ман-
аатар зиддияти ҳар доим ҳам очиқ курашга олиб келавермайди
1

Зиддиятларнинг психологик хусусиятларини билиш ички ишар 
идоралари раҳбар ходимлари учун ҳам катта аҳамият касб этади. 
Биринчидан, раҳбар ходим ўз хизмат фаолиятида ҳар хил зидди-
тарга дуч келади (масалан, маиший зиддиятлардан тортиб то жино-
тилар ўртасидаги зиддиятларгача). Шунинг учун ички ишлар идо-
алари раҳбар ходимлари зиддиятли ҳолатларда шароитдан тез чи-
қиб кетишлари, чиққанда ҳам тўғри йўл топиб, зиддиятни ҳал қи-
лишлари шарт, чунки зиддиятлар ижобий ёки салбий натижалар 
билан тугайди. 
Амалиётдаги орган ходимлари, айниқса раҳбар ходимлар ҳами-
ша зиддиятнинг олдини олишга ҳаракат қилишлари зарурлигини 
унутмайдилар, чунки бу уларнинг иш йўналишидаги асосий тар-
моқлардан биридир. 
Иккинчидан, ички ишлар идоралари раҳбар ходимлари ўртаси-
даги зиддиятни ўрганиб, ҳал қилиш йўлларини кўрамиз. Ички иш-
лар вазирлиги фаолиятининг асосий йўналишларидан бири жиноят-
ларнинг олдини олиш, уларни очиш, яъни гумон қилинаётган шахс-
ларнинг жиноят содир этиб, қонунга зид фаолият олиб борганлик-
ларини фош қилишдир. 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling