Microsoft Word muqaddas ziyouz com doc


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/47
Sana24.01.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1114366
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   47
Bog'liq
Одил Ёқубов- Муқаддас

www.ziyouz.com kutubxonasi 
38
Сўнгра бир-бирини қувган ёш томчилари кўпайиб кетди... 
— Қўйинг, — дедим унинг қўлини қўйиб юбормасдан, — бу ерда бир хато ўтганга ўхшайди. 
Мени қабул қилганда, сизни қабул қилмайдиларми? 
Муқаддас ёш тўла кўзлари билан менга «ялт» этиб қаради: 
— Сизни қабул қилишдими! Қандай қилиб? — деди у ва мен эндигина Муқаддас исмимни 
рўйхатдан қидириб ҳам ўтирмаганини, чунки менинг институтга киришлигимни мутлақо 
кутмаганини англадим. Айни замонда энди унга ҳақиқатни айтишим ҳам осон эмаслигини, бу 
гап кеча ва аввалги кунлари ўйлаганимдек Муқаддас учун хушхабар бўлиши қийин эканлигини 
тушуниб, қўрқиб кетдим. У эса ҳамон менга тикилиб, жавоб кутиб турар, ҳатто катта очилган 
маъюс қора кўзларида ҳам таажжуб, ҳам савол, ҳам аллақандай бир шубҳа бор эди! Ўша 
дақиқада мен ҳали унинг кираолмаслигига ўзим сабаб бўлганимни билмаган, ҳатто хаёлимга 
ҳам келтирмаган эдим. Лекин бир нарсани аниқ сезардим: мен ё бу даҳшатли хатони 
тўғрилашим, ёки бу ажойиб бахтдан, мўлтираб турган бу масъум кўзлардан, ҳаётимни нурга 
тўлдириб юборган унинг муҳаббатидан бир умрга жудо бўлишим керак эди!.. 
— Деканнинг олдига кирдингмизми? — дедим кўзларига тикилиб, — нима дейишди? Нега 
индамайсиз, Муқаддас?.. 
— Декан банд экан. Барибир фойдасиз, дейишди...— деди Муқаддас ва қаёққадир четга, 
қоронғи йўлакка қараб қўшимча қилди: 
— Сиз... Мен сизнинг кирганингизни билмагандим... 
Муқаддас бу сафар «қандай қилиб кирдингиз?» демади, лекин кўнглида ёмон бир шубҳа 
туғила бошлагани аниқ эди! — «Наҳот менга ишонмаса?!» 
— Балки рўйхат хато кўчирилгандир, юринг, кириб гаплашамиз! — овозим негадир титраб 
кетди. — Деканнинг олдига кирамиз, юринг! 
Муқаддас кўзларини бир нуқтадан узиб, юзимга бир қараб қўйди-да: 
— Майли, юринг, — деди секин. 
Ҳа, катта бир хатога йўл қўйганим энди аниқ эди. Мен бунга албатта айбдор эмасман, лекин 
хато қилганимга шубҳа йўқ! Энди бу хатони ё тузатишим керак, ё Муқаддасдан жудо бўлишим! 
Кўнглимдаги ҳаяжонли тараддуд кутилмаганда қатъий журъатга айланди. Йўлакнинг 
охирида, деканатнинг эшиги олдида, бир-иккита яхши кийинган аёллар турар, четрокда ҳасса 
ушлаган бир чол ўтирарди. Биз боришимиз билан бошига шляпа кийган юм-юмалоқ бир хотин 
қўлида ўйнаб турган ҳашаматли хитой зонтиги билан олдимни тўсди. 
— Сиз декангами, яхши йигит! Биз ҳам... 
Мен унинг зонтигини жаҳл билан итариб ташладим. 
— Биз сизга ўхшаб бу ерга тиланчилик қилиб келганимиз йўқ! Юринг, Муқаддас! 
Аёл буни сира кутмаган бўлса керак, шошиб бир қадам орқага чекинди, оғзи очилганича 
бақрайиб қолди. Мен ичкарига кириб эшикни ёпаётганимда аёллардан бирининг: 
— Ҳозирги ёшларимиздан ҳар нарсани кутса бўлади! — деб пўнғиллагани қулоғимга 
чалинди. 
Деканнинг қабулхонасида одам ғуж-ғуж эди. Икки жойда иккита ёзув машинаси тақирлар, 
кимдир телефонда қичқириб гапирар, важоҳатларидан домлаларга ўхшаган беш-олтита 
салобатли кишилар нима тўғрисидадир қизғин баҳслашардилар. Лекин бу одамларнинг ҳеч 
қайсиси бизга қайрилиб ҳам қарамади, фақат «декан» деб ёзиб қўйилган ва қора чарм билан 
қопланган салобатли эшикнинг ўнг томонида ўтирган сочлари оппоқ кампир бизга қараб бирдан 
ўшқириб берди: 
— Нимага рухсат сўрамасдан кирдиларинг? Декан банд! 
Бир дақиқа ўзимни йўқотиб, довдираб қолдим, лекин кўзим Муқаддасга тушди-ю (у лаблари 
титраб, ёнимда турарди), дарров сўз топдим: 
— Ҳеч ким рухсатсиз киргани йўқ! Ўшқиришдан олдин сўранг бундоқ! Бизни директор 


Одил Ёқубов. Муқаддас (қисса) 

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling