Млари ушбу мавзуни куриб чиккач, Cиз куйидагиларни билишиз лозим


Download 0.7 Mb.
bet10/44
Sana25.04.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1398127
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   44
Bog'liq
Fin.acc.book.uz.2 (2)

АКТИВЛАР

МАЖБУРИЯТЛАР

Асосий воситалар бошлангич киймати буйича*

3 000 000

Молиявий ижара буйича киска муддатли мажбуриятлар

90 000

Минус: хисобланган амортизация

1 000 000







Асосий воситаларнинг соф киймати

2 000 000

Молиявий ижара буйича узок-муддатли мажбуриятлар

270 000

* Асосий воситаларнинг умумий кийматига ижарага олинган мулк 500 000 дол., йигилган амортизацияга эса – ушбу мулкнинг амортизацияси 140 000 дол. киритилган.

Куриб турибмизки, асосий воситалар ижарасининг капиталлашган киймати 500 000 дол.ни ташкил этади минус 140 000 дол. амортизацияси ёки 360 000 дол. Мажбуриятлар 90 000 дол. киска-муддатли ва 270 000 дол. узок муддатлига булинадилар.
Ижара туловлари хисоботда молиявий тулов (фоизлар буйича харажатлар) ва мажбуриятларни камайтириш буйича туловларга (ижара келишуви буйича туловлар) таксимланади.
Молиявий тулов ижара муддати мобайнидаги минимал ижара туловларининг суммаси ва бошлангич ёзилган мажбурият суммаларининг фаркидан иборатдир. Молиявий тулов ижара муддати мобайнида даврлар буйича шундай таксимланадики, хар бир даврда мажбуриятлар колдигига нисбатан доимий ставка сакланиб колиниши керак.
Ижарага олинган мулкнинг амортизацияси унга булган эгалик килиш хукуки утказилган пайтда аникланади. Агар эгалик килиш хукуки ижарачига ижара муддати тугагандан кейин утса ёки бу кузда тутилган булса, амортизацияни хисоблаш учун давр булиб, активнинг фойдали иш фаолияти муддати хисобланади. Агар эгалик килиш хукуки утказилмаса, амортизацияни хисоблаш учун давр булиб, куйидаги икки даврдан энг кискаси: ижара муддати ёки активнинг фойдали иш фаолияти муддати хисобланади.
Одатда молиявий тулов ва хисобланган амортизация суммаси хисобот даври учун туланган ижара туловига тенг эмас ва бунинг натижасида ижарага олинган актив киймати ва у билан боглик мажбурият киймати ижара муддатининг бошланишидан хамма даврлар учун тенг булмайди.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling