Мукаддима


). عصبة بالنفس – «асаба бин-нафс»


Download 0.51 Mb.
bet24/46
Sana06.04.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1333326
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   46
Bog'liq
Meros

1). عصبة بالنفس – «асаба бин-нафс» – «ўзи билан “асаба”» бўлган, яъни марҳум билан боғловчи уруғ силсиласида аёлдан ташқари ҳар бир эркак “асаба”си. Яъни, ўғил; ўғилнинг ўғли; ўғилнинг ўғлининг ўғли ёки, ота; отанинг отаси; отанинг отасининг отаси... каби. Шу каби “асаба”лар якка ўзи бўлса – мероснинг ҳаммаси шу кишига тегади. Марҳумнинг ”фариза” бўйича мерос олувчи меросхўрлари мавжуд бўлса, аввал уларнинг ”фариза”ларини чиқариб олингач, қолгани “асаба”лик меросхўрга тегади.
Агар ”фариза” бўйича тақсим қилинганида мерос тугаб қолса, “асаба”лик мероси олувчига ҳеч нарса тегмай қолаверади. Далиллар:
а). АЛЛОҲУ ТАОЛОнинг қавли:
{يَسْتَفْتُونَكَ قُلِ اللهُ يُفْتِيكُمْ فِى اٌلْكَلآلَةِ إنِ اٌمْرُؤٌأ هَلَكَ لَيْسَ لَهُ وَلَدٌ وَلَهُ أُخْتٌ فَلَهَا نِِصْفُ مَا تَرَكَ وَهُوَ يَرِثُهَآ إن لَّمْ َيَكُن لَّهَا وَلَدٌ فَإن كَانَتَا اٌثْنَتَيْنِ فَلَهُمَا اٌلثُّلْثَانِ مِمَّا تََكَ} (النساء 176)
«(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), Сиздан фатво сўрайдилар. Айтинг: «Аллоҳ сизларга на ота ва на боласи бўлмаган сўққабош одам тўғрисида ушбу фатвони берур: агар фарзандсиз бўлган ёлғиз бир эркак ўлса, (агар) унинг синглиси бўлса, унга (акаси) қўйиб кетган мероснинг ярми тегур. Агар синглисининг фарзанди бўлмаса, (ва ўша сингил ўлса-ю акаси қоладиган бўлса) ака унга меросхўр бўлур» (Нисо сураси, 176-ояти кариймадан).
б). ”Фариза” (муайян миқдор эга)лари мавжуд бўлса, улар аввал ”фариза” меросларини олиб бўлгач, ортиб қолса, «асаба ибн-нафс» меросини оладилар. АЛЛОҲУ ТАОЛОнинг қавли:
{فَإن لَّمْ يَكُنْ لَّهُ وَلَدٌ وَوَرِثَهُ أبَوَاهُ فَلِأُمِّهِ اٌلثُّلُثُ} (النساء 11)
* «Энди агар фарзанди бўлмай, фақат ота-онаси унга меросхўр бўлса, у ҳолда онасига учдан бир тегур (қолгани отасига қолади (Нисо сураси, 11-ояти кариймадан).
в). Агар ”фариза” (муайян миқдор эгалари) ўз улушларини олиб бўлгач, мерос тугаб қолса, «асаба ибн-нафс» меросига умид қилиб турганлар қуруқ қолаверадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан қуйидаги ҳадийс ворид бўлган: «Фаризаларни эгаларига етказинглар, улардан бирор нарса ортиб қолса, энг яқин эркак зотига беринглар» яъни, энг яқин рутбага берилади. Бу ердаги «эркак зоти» деган иборага ҳамма, жумладан, бешикдаги чақалоқ ўғил бола ҳам киради. Энг муҳими – рутбаси яқин бўлиши зарур. Рутба ҳақида кейинги саҳифада танишамиз.
47-мисол. Якка ўғил қолди:
* ”Фариза” бўйича оладиган бошқа меросхўрлар бўлмагани сабабли, «асаба»лик бўйича ўғилга мероснинг ҳаммаси тегади.
Изоҳ: а) шунингдек, марҳумнинг фарзанди бўлмай, фақат отаси бўлганида ҳам мероснинг ҳаммаси отага тегади; б) агар ўғиллар икки ва ундан ортиқ бўлсалар, меросга барчалари тенг шерик бўладилар.
48-мисол. Якка ўғил ва ота-она қолди:
* Аввал ота-она улушлари – ҳар бирларига 1/6 (олтидан бир) ҳиссадан чиқариб олингач, қолгани ўғилга тегади.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling