Мукаддима


Download 0.51 Mb.
bet21/46
Sana06.04.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1333326
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   46
Bog'liq
Meros

9. ОПА-СИНГИЛЛАР МЕРОСИ
Марҳумнинг ота-онабир опа-синглиси уч турли мерос олади: الفريضةфариза”, ألعصبة بالغير «асаба бил-ғайр» – ака-сингил ёки опа-ука ва ألعصبة مع الغير «асаба маъал-ғайр»опа-сингил “асаба”си бўйича;
* Агар мерос қолдирувчининг фарзанди, отаси ёки отасининг отаси ва ота-онабир ака-укаси бўлмаса, марҳумнинг ота-онабир опа-синглиси ”фариза” мероси олади.
* Агар марҳумнинг фақат бир нафар опа-синглиси бўлса, унга мероснинг ½ (ярми) тегади.
* Агар марҳумнинг икки ва ундан ортиқ опа-синглиси бўлса, улар мероснинг 2/3 (учдан икки) қисмига тенг шерик бўладилар. АЛЛОҲУ ТАОЛОнинг қавли:
{يَسْتَفْتُونَكَ قُلِ اللهُ يُفْتِيكُمْ فِى اٌلْكَلآلَةِ إنِ اٌمْرُؤٌأ هَلَكَ لَيْسَ لَهُ وَلَدٌ وَلَهُ أُخْتٌ فَلَهَا نِِصْفُ مَا تَرَكَ وَهُوَ يَرِثُهَآ إن لَّمْ َيَكُن لَّهَا وَلَدٌ فَإن كَانَتَا اٌثْنَتَيْنِ فَلَهُمَا اٌلثُّلْثَانِ مِمَّا تََكَ} (النساء 176)
«(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), Сиздан фатво сўрайдилар. Айтинг: «Аллоҳ сизларга на ота ва на боласи бўлмаган сўққабош одам тўғрисида ушбу фатвони берур: агар фарзандсиз бўлган ёлғиз эркак ўлса, (агар) унинг синглиси бўлса, унга (акаси) қўйиб кетган мероснинг ярми тегур. Агар синглисининг фарзанди бўлмаса, (ва ўша сингил ўлса-ю акаси қоладиган бўлса) ака унга меросхўр бўлур. Агар сингиллар иккита бўлса, улар учун ака қолдирган нарсадан учдан иккиси тегур». (Нисо сураси, 176-ояти кариймадан).
* Агар марҳумнинг бир ёки ундан ортиқ қизлари бўлса, улар ”фариза” бўйича ҳиссаларини олиб бўлгач, қолгани уларга “асаба” маъал-ғайр йўли билан тегади;
* Агар марҳумнинг ўғли, ёки ўғлининг ўғли мавжуд бўлса, опа-сингилга ҳеч нарса тегмайди;
* Агар марҳумнинг отаси, ёки отасининг отаси мавжуд бўлса ҳам, опа-сингилга ҳеч бир нарса тегмайди;

  • Агар опа-сингилнинг ака-укаси бўлса, "асаба бил-ғайр" –(ўғил-қиз “асаба”си) бўйича уларга ака ёки ука ҳиссасининг ярми тегади. АЛЛОҲУ ТАОЛОнинг қавли:


Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling