Ҳолатларидан бири. Ҳар бир модда т-ра ва
Download 33.56 Kb.
|
Qadimgi Xitoyda tabiiy gaz tasodifan topilgan
ГАЗЛАР (франц. gaz) — модда ҳолатларидан бири. Ҳар бир модда т-ра ва босим ўзгаришига қараб қаттиқ, суюқ ва газ ҳолатда бўлади. Mac, сув қаттиқ (муз), суюқ (сув) ёки газ (буғ) ҳолатда бўлиши мумкин. Газлар молекулалари сиқилувчан, ҳаракатчан, зичлиги жуда кичик, бирбири билан тез аралашади. Газлар ташқи таъсир бўлмаганда идиш ҳажмининг ҳаммасини эгаллайди. Газлар молекулалари орасидаги тортишиш кучи қаттиқ ва суюқ жисм молекулалариникидан анча кичикдир. Нормал шароит (273, 15К т-ра ва 1,01 105 Па босим)да Газлар зичлиги суюкликлар зичлигига нисбатан 1000 баравар кам ёки газ молекулалари орасидаги масофа суюқликларникига нисбатан 10 баравар катта бўлади. Қадимги Хитойда табиий газ тасодифан топилган, чунки у бурғилаш натижасида пайдо бўлган шўр сувлар. Табиий газни хитойликлар биринчи марта милоддан аввалги 500 йилда (эҳтимол милоддан аввалги 1000 йилда ҳам) ишлатишган. Улар бамбукдан қувурлардан ердан оқиб ўтадиган газни шўр сувни қайнатиш учун фойдаланиладиган жойга етказиш усулини кашф этдилар. Америкада табиий газни топиш ва аниқлаш 1626 йилда содир бўлган. 1821 йилда Уилям Харт биринчи табиий газ қудуғини муваффақиятли қазиб олган Фредония, Нью-ЙОРК, Америка Қўшма Штатлари, бу Фредониа Gas Light компаниясини ташкил топишига олиб келди. Филаделфия шахрида 1836 йилда биринчи бўлиб табиий газ тақсимлаш корхонасини ташкил этди. 2009 йилга келиб, табиий газнинг қайта тикланадиган қолган 850 000 км 8 захирасидан 66 000 км³ (ёки 8%) ишлатилган. Тахминан 2015 йилда дунё бўйича йилига 3400 км³ газ истеъмол қилиш коеффитсиентига асосланиб, табиий газнинг иқтисодий жиҳатдан қайта тикланадиган қолган захиралари амалдаги истеъмол ставкалари бўйича 250 йил давом этади. Йиллик 2-3% фойдаланиш ўсиши ҳозирги пайтда олинадиган захираларнинг сезиларли даражада камроқ, эҳтимол 80 дан 100 йилгача давом этишига олиб келиши мумкин. ГАЗ САНОАТИ — ер бағридан табиий газ чиқариш, қаттиқ ва суюқ ёқилғилардан сунъий газ олиш, аҳоли ва саноат таъминоти учун қувурлардан газ юбориш ҳамда газдан кимёвий маҳсулотлар олиш саноати. Газнинг асосий тури ер багрининг 200—7000 м чуқурликдаги ғовак жинсларида бўладиган ёнувчи табиий газдир. Унинг таркиби метан (СН4)дан иборат. 1 м3 табиий газ 8000—8500 ккал иссиқлик беради. Нефть таркибидан ажралган газлар ҳам бўлади, улар нефть конларидан нефть б-н бирга чиқади. Бундай газлардан 10000 ккал/м3 гача иссиқлик ажралади. Сунъий газлар қаттиқ ва суюқ ёқилғини термик йўл билан қайта ишлаш ҳамда кўмирни ер остида газга айлантириш натижасида ҳосил қилинади. Генератор гази, кокс гази кабилар сунъий газлар ҳисобланади. Генератор газининг 1 м3 1000—1050 ккал иссиқлик беради. Газ ёқилғиси истеъмолчиларга магистрал газ қувурлари, газни маълум босимда узатадиган мураккаб компрессор ст-ялари ва ер ости газ омборлари воситасида етказилади. Газ саноати дастлаб 18-а. нинг охири — 19-а. бошларида Буюк Британия, Франция, Бельгия каби давлатларда тошкўмирдан олинган газдан шаҳарни ёритиш мақсадида фойдаланиш йўлга қўйилгандан бошлаб шакллана бошлади. Кейинчалик 19-а. нинг 2-ярмида кумирдан газ олувчи қурилма — газ генераторы яратилди. Бундан ташқари 20-а. нинг 20-й. ларигача нефть газларидан ҳам фойдаланиб келинди. Лекин бу давргача ҳали табиий газ захиралари аниқланмаган, улардан фойдаланилмас эди. Табиий газ захиралари топилгач, унинг афзалликлари (бошқа ёқилғи турларига нисбатан табиий газни қазиб олиш осонлиги ва арзонлиги, технологик жараёнларни автоматлаштиришнинг қулайлиги, меҳнат шароитини енгиллатиши ва б.) Г. с. нинг тез суръатлар билан тараққий этишига олиб келди. Шунинг учун газ конларини топиш ва уларни ишга тушириш ишларига катта аҳамият берилди. Дунёдаги газнинг геологик захираси 150—170 триллион м3 га етади. Аммо унинг минтақалар бўйлаб тақсимланиши турлича бўлганлиги боис Газ саноатининг дунё мамлакатлардаги ривожи ҳам турличадир. Ўзбекистонда табиий (нефть билан чиқадиган) газ 1932 й. дан олина бошлади, лекин у вақтда чиқарилган табиий газнинг миқдори жуда ҳам оз эди (йилига 0,7—3 млн. м3). Республикада 50-й. лар охиригача газнинг яхши ўрганилган захираси 24 млн. м3 ни ташкил этган бўлса, 60-й. ларга келиб қатор газ конларининг очилиши ва ишга туширилиши б-н бу соҳада туб бурилиш ясалди. 1962 й. га келиб Газли газ-нефть конинкнг очилиши билан Ўзбекистонда улкан магистрал газ қувурлари яратишга асос солинди (Жарқоқ — Бухоро — Самарканд — Тошкент газопроводи; 1960, Бухоро — Урал газопроводи, 1963; Бухоро—Тошкент— Бишкек — Ол-маота газопроводи, 1965; Ўрта Осиё — Марказ газопроводи, 1967). 1968 й. га келиб Ўзбекистан конларидан газ тарқатадиган қувурлар уз. (Ўрта Осиё — Марказ газопроводини ҳисобга олма-ганда) 8500 км га етди. Ўзбекистон мустақилликка эришгач, Газ саноатини ривожлантириш соҳасида ҳам ислоҳотлар ўтказила бошлади. Нефть ва газ саноати ҳамда улар билан боғлиқ барча корхона, ташкилот, муассасалар ягона бошқарувга бирлаштирилиб, «Ўзбек-нефтгаз» миллий корпорациям ташкил этилди. Мамлакатнинг ёқилғи мустақиллигига эришиш ва экспорт салоҳиятини ошириш йўлида корпорация томонидан бир қанча лойиҳа ишлари ре-жалаштирилди. Ҳоз. вактда Устюрт, Бухоро — Хива, жан.-ғарбий Ҳисор, Фарғона, Сурхондарё каби нефть ва газга бой ҳудудларда 175 та нефть ва газ конлари очилган. Газ қазиб олиш эса 2000 й. да 1990 й. дагига нисбатан 1,37 баробар ошди. Шўртан газ конидаги ҳоз. мавжуд имкониятлардан фойдаланиб суткасига бир неча ўн т гача суюқ газ ва йилига бир неча минг т юқори сифатли олтингугурт олиш мумкин. Газ саноати тармоғидаги магистрал газопроводлар тизимини кенгайтириш, янги ер ости газ омборларини яратиш, шунингдек мавжудларини техник жиҳозлаш, қайта таъмирлаш ишлари жадал олиб борилмокда. Мае, Газли — Нукус, Пахтакор — Янгиер — Тошкент газ йўллари қурилиши ниҳоясига етказилди. Бу тармоқ Қорақалпоғистон ва Хоразмни республиканинг ўз гази билан таъминлаш имкониятини берди (бунгача мазкур ҳудуд Туркманистондан газ олган). Ҳоз. мавжуд газ саноати корхоналари йилига 47 млрд. м3 газни қайта ишлаш ва 350—400 минг т олтингугурт ажратиб олиш имкониятига эга. (яна қ. Газ омбори). 1999 й. да республика Г. с. да 55,6 млрд. м3 газ, шу жумладан 24,1 млн. м3 сиқилган газ ишлаб чиқарилди. Download 33.56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling