Пешоб клиник анализи


Хиди. Янги пешобнинг хиди ўзига хос. Қандли диабетнинг оғир кечишида пешобдан ацетон хиди келади. ПЕШОБНИНГ КИМЁВИЙ ТЕКШИРУВИ


Download 225 Kb.
bet3/9
Sana21.04.2023
Hajmi225 Kb.
#1368809
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1. ПЕШОБ КЛИНИК АНАЛИЗИ

Хиди.
Янги пешобнинг хиди ўзига хос. Қандли диабетнинг оғир кечишида пешобдан ацетон хиди келади.
ПЕШОБНИНГ КИМЁВИЙ ТЕКШИРУВИ.
Пешоб реакцияси.
Нормада соғлом одамда пешоб реакцияси нейтрал ёки кучсиз кислотали бўлади - рН 5,0-7,0. Пешоб мухити пешобдаги Н+ ионлар миқдорига боғлиқ. Пешоб мухитини аниқлаш учун индикатор тест-тилимчалардан фойдананилади. Тест тилимчалар пешобга 3-5 секунд давомида ботириб турилади ва 30 секунддан сўнг натижани бахолаш имкониятини беради.







Протеинурия.
Нормада пешобда оқсил бўлмайди. Пешобда оқсилни аниқлаш кўплаб сифат ва миқдор усуллари мавжуд. Хозирда кўп қўлланиладиган усуллардан индикатор тест-тилимчалардан фойдаланиш ва Геллер, Лоури, биурет синамаларидир.

Манфий
Оқсил излари
+ ёки 300 мг/л
++ ёки 1000 мг/л
+++ ёки 3000 мг/л
++++ ёки 20000 мг/л



Геллер синамасида Ларионова реактивидан (азот кислота ёки хлорид кислота эритмаси) фойдаланилади. Ларионова реактивидан 1-2 мл пробиркага солинади. Девор бўйлаб шунча миқдорда пешоб қуйилади. Суюқликлар чегарасида денатурацияга учраган оқсил халқаси пайдо бўлади. Кўз илғайдиган даражада ингичка оқсил халқаси 0,033 г/л деб бахоланади. Агар халқа қалин бўлса пешобни титрлаш орқали оқсил миқдорини аниқлаш мумкин. Титрлаш миқдори 0,033 га кўпайтирилади.
Глюкозурия.
Нормал пешобдаги глюкоза одатдаги усулларда аниқланмайди. Пешобда глюкозани пайдо бўлиши патологик ва физиологик холатларда кузатилади. Қондаги глюкоза миқдори 9 ммол/л дан ошганда пешоб орқали ажралади ва бу глюкоза учун буйрак бўсағаси дейилади.
Глюкозани аниқлаш сифат ва миқдор усуллари мавжуд. Амалиётда индикатор тест-тилимчалар, Гайнес синамаси кенг қўлланилади.

Манфий
Оқсил излари 1000 мг/л
+ ёки 2500 мг/л
++ ёки 5000 мг/л
+++ ёки 10000 мг/л
++++ ёки 20000 мг/л




Download 225 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling