Пешоб клиник анализи


Download 225 Kb.
bet5/9
Sana21.04.2023
Hajmi225 Kb.
#1368809
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1. ПЕШОБ КЛИНИК АНАЛИЗИ

Гаррисон синамасида Фуше реактиви (трихлоруксус кислота ва темир хлорид) таъсирида билирубин биливердинга айланади. Бунда пешобга барий хлорид қўшилади, фильтрланади ва бир неча томчи Фуше реактиви қўшилади. Пешобда билирубин бўлса кўк ёки яшил рангга киради.
Розин синамаси. Пробиркага 3 – 4 мл пешоб олинади ва унга 1 – 2мл 1% ли йоднинг спиртли эритмаси ёки Люголь эритмаси пробирка девори бўйлаб қуйилади. Агар, билирубин бўлса икки эритма чегарасида яшил халқа ҳосил бўлади.
Билирубинни пешоб орқали ажралиши вирусли гепатит, механик сариқлик, жигар циррози, холестазда кузатилади. Гемолитик сариқликда одатда пешобда билирубин аниқланмайди.
Уробилиногенурия.
Нормал пешобда уробилиноген 0 – 2 мг/л бўлади ва у пешобга сомон - сариқ ранг беради. Бу кўрсаткич оддий усулларда аниқланмайди ва манфий натижа беради. Уробилиноген индикатор тест-тилимчалар ёки Эрлих реактиви ёрдамида аниқланади.

2 мг/л
10 мг/л
20 мг/л
40 мг/л
80 мг/л

Уробилиногенни аниқлаш учун 2,5 мл пешобга 2,5 мл Эрлих реактиви ва тўйинган уксус кислотали натрий эритмаси солинади. Яхшилаб чайқатилганда пешобда уробилиноген кўп бўлса эритма қизил рангга киради. Эритма 20 мл ли цилиндрга олинади ва унга 10 мл хлороформ ва бутанол 1:1 эритмаси қўшилади. Эритма яхшилаб чайқатилади ва бироз вақтга қолдирилади. Эритма қаватларга ажралади ва синама мусбат бўлганда юқори қисми қизил рангда бўлади.


Уробилиноген миқдориниг кескин ортиши гемолитик анемияда, жигарнинг токсик зарарланиши ва яллиғланиш жараёнида, ичак касалликларида (энтеритлар, қабзият) кузатилади. Жигар ости сариқлигида пешобда уробилиноген бўлмайди.
Ўт кислоталари.
Ўт кислоталари пешобда вирусли гепатитда, жигар циррозида, ўт йўлларини ёпилиб қолишига сабаб бўлувчи касалликларда (ўсма, ўт – тош касаллиги) учрайди. Ўт кислоталари ва ўт пигментлари (билирубин) аниқлаш усуллари бир хил.

Download 225 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling