Пешоб клиник анализи


Download 225 Kb.
bet7/9
Sana21.04.2023
Hajmi225 Kb.
#1368809
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1. ПЕШОБ КЛИНИК АНАЛИЗИ

Гиалинли цилиндр.

Гиалинли цилиндрлар тиниқ ва шаффоф бўлиб, уларнинг пайдо бўлиши коптокча капиллярлари ўтказувчанлигининг ошиши натижасида ривожланган протеинурия билан боғлиқ. Гиалинли цилиндрлар буйрак касалликларида аниқланади.
Донадор цилиндрлар. Гиалинли цилиндрларга бактериялар ёпишса донадор цилиндр дейилади. Пешобда пайдо бўлиши гломерулонефрит, пиелонефрит, диабетик нефропатия, буйрак амилоидози, ёмон сифатли гипертензия ва б.да аниқланади.

  1. Мумсимон цилиндрлар.

Буйрак каналчалари дистал қисмида кучли атрофия кузатилганда ҳосил бўлади. Ўткир ости ёмон сифатли гломерулонефрит, буйрак амилоидози, буйрак етишмовчилигида аниқланади. Мумсимон цилиндрни пешобда пайдо бўлиши буйракда оғир патологик жараён борлигидан далолат беради.
Нечипоренко синамаси.
Нечипоренко синамасида 1 мл пешобдаги шаклли элементлар саналади. Текшириш учун кун давомида пешоб топшириш мумкин, бунда ўрта порция олинади. 10 мл пешоб 3000 оборотда 5 минут центрифуга қилинади ва 1 мл чўкма қолдирилади. Чўкма аралаштирилади ва Горяев камерасига солинади. Микроскоп остида лейкоцитлар, эритроцитлар, цилиндрлар сони алохида саналади. Дастлаб 1 мкл пешобдаги шаклли элементлар қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади:
Э = А / 0,9
Кейин эса 1 мл пешобдаги шаклли элементлар хисобланади:
N = А х 1000 / V
Бунда N – 1 мл пешобдаги шаклли элементлар;
Х – 1 мкл пешобдаги шаклли элементлар;
1000 – пешоб хажми (мкл);
V – центрифуга қилиш учун олинган пешоб миқдори.
Нечипоренко синамаси нормал кўрсаткичлари

Кўрсаткич

Норма

Лейкоцитлар

2000

Эритроцитлар

1000

Цилиндрлар

20

Лейкоцитлар ошиши сийдик йўллари яллиғланиш касалликлари, пиелонефритга хос, эритроцитлар ошиши гломерулонефрит, сийдик тош касаллиги, буйрак сили,буйрак инфарктига хос.



Download 225 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling