Профессионал таълим соҳасида давлат сиёсати, касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизими


Download 1.04 Mb.
bet3/25
Sana17.06.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1542908
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
1 1 Профессионал таълим соҳасида давлат сиёсати, касбий

МОДУЛНИНГ НОМИ ВА МАҚСАДИ

2.1. Модулнинг номи: Профессионал таълим соҳасида давлат сиёсати, касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизими.
2.2. Модулнинг мақсади: Тингловчиларда касб-ҳунар таълимини модернизациялашда концептуал ёндашув, уларга янгиланган профессионал таълимининг мазмун ва моҳияти, профессионал таълим соҳасидаги давлат сиёсати ва уни модернизациялашда концептуал ёндашув, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Таълим тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг моҳияти ва уларга амал қилиш, профессионал таълимга тегишли асосий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларни такомиллаштириш, асосий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмуни билан таништириш, шунингдек таълим тизимини ислоҳ қилиш билан боғлиқ бўлган жараёнларга илмий ёндашиш ва ушбу қарорларни ҳаётга тадбиқ этиш ҳақида билим ва амалий кўникмалар шакиллантириш.
2.3. Кутилаётган натижалар: Тингловчилар “Профессионал таълим соҳасида давлат сиёсати, касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизими” модул якунида қуйидаги билим ва кўникмалар шаклланади:

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг асарлари ва маърузаларининг таснифи, уларда кўтарилган таълим-тарбия жараёнининг долзарб масалаларини ўрганишнинг бугунги кундаги зарурати ва аҳамиятини;

  • Профессионал таълим соҳасидаги давлат сиёсати ва уни модернизациялашда концептуал ёндашув ҳақидаги билимларни;

  • “Таълим тўғрисида”, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон республикаси қонунлари ва уларнинг моҳияти, амал қилиш доираси ҳақида билимларни;

  • Ўзбекистон Республикаси Миллий малакалар рамкаси, Ўзбекистон Республикаси Касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизими тўғрисида билимлар, касб стандартлари, касб стандартларининг мақсади ва тамойиллари, касб стандартларини ишлаб чиқиш бўйича билимларни билиши керак.

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг асарлари ва маърузаларида кўтарилган таълим-тарбия жараёнининг долзарб масалалари ва улар ечимларига замонавий ёндашувларни таълим муассасаси жамоасига етказиш ва улардан ўз фаолиятида фойдаланиш;

  • Профессионал таълим соҳасидаги давлат сиёсати ва уни модернизациялашда концептуал ёндашув асосида амалга ошириш;

  • Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунлари ва уларнинг моҳияти, амал қилиш талабларига асосан фаолият кўрсата олиш;

  • Ўзбекистон Республикаси Миллий малакалар рамкаси, Ўзбекистон Республикаси Касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизими мазмун-моҳияти, касб стандартларини ишлаб чиқиш ва касб стандартларини профессионал таълим жараёнида фойдаланиш кўникмаларига эга бўлиши керак.

.

Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling