Профессионал таълим соҳасида давлат сиёсати, касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизими


Ўқув-услубий мажмуа Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти Кенгашининг 2021 йил ____________ги ___-сон қарори билан нашрга тавсия қилинган


Download 1.04 Mb.
bet2/25
Sana17.06.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1542908
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
1 1 Профессионал таълим соҳасида давлат сиёсати, касбий

Ўқув-услубий мажмуа Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти Кенгашининг 2021 йил ____________ги ___-сон қарори билан нашрга тавсия қилинган.


Мундарижа




3
I.ИШЧИ ЎҚУВ ДАСТУРИ 3
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ 10
II. МОДУЛНИ ЎҚИТИШДА ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН ИНТЕРФАОЛ ТАЪЛИМ МЕТОДЛАРИ. 13














I.ИШЧИ ЎҚУВ ДАСТУРИ




ТУШУНТИРИШ ХАТИ

Меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжларига мувофиқ узлуксиз таълим тизимини такомиллаштириш ва юқори малакали кадрлар тайёрлаш, таълим хизматларининг очиқлиги ва сифати масалаларига давлат томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда.


Мазкур ишчи ўқув дастур Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони, 2020 йил 23 сентябрда Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисидаги”ги Қонуни, 2019 йил 6 сентябрдаги “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5812-сонли Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 майдаги “Ўзбекистон Республикасида Касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизими фаолиятини ташкил этиш чоралари тўғрисида» 287-сон, 2020 йил 7 августдаги “Ўзбекистон Республикасида узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизимини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” 466-сон қарорлари талабларидан келиб чиққан ҳолда малака ошириш тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш мақсадида ишлаб чиқилган.
“Профессионал таълим соҳасида давлат сиёсати, касбий малакалар, билим ва кўникмаларни кивожлантириш миллий тизими” ишчи ўқув дастури тингловчиларни Профессионал таълим соҳасидаги давлат сиёсати ва уни модернизациялашда концептуал ёндашув масалаларини Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг асарлари, нутқларида қўйилишининг мазмун ва моҳиятидан келиб чиқиб таништириш, сингдиришни кўзда тутади.
Профессионал таълим муассасаларининг асосий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ва уларни такомиллаштириш, профессионал таълим муассасалари асосий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмуни билан таништириш, профессионал таълим тизимини иқтисодиёт ривожланишининг муҳим компонентига айлантиришга эришиш, шунингдек таълим тизимини ислоҳ қилиш билан боғлиқ бўлган жараёнларга илмий ёндашиш ва ушбу қарорларни ҳаётга тадбиқ этиш ҳақида билим ва амалий кўникмалар шакиллантириш мақсадини кўзда тутган.
Ушбу ўқув модулида тингловчининг ўқув юкламаси - 8 соат бўлиб, шундан:
Жами аудитория ўқув юкламаси - 6 соат;
Жумладан: Назарий машғулотлар - 2 соат;
Амалий машғулотлар - 4 соат;
Кўчма машғулот - назарда тутилмаган;
Мустақил тайёргарлик - 2 соат.



Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling