Р ежа Кириш I боб. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида инвестициялар


Қашқадарё вилояти “Бешкент пахта тозалаш” АЖ да инвестицияларни таҳлили


Download 377.93 Kb.
bet17/19
Sana16.02.2023
Hajmi377.93 Kb.
#1204252
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
жамиятлалида)

2.3.Қашқадарё вилояти “Бешкент пахта тозалаш” АЖ да инвестицияларни таҳлили.
Инвесторлар таваккал қилиб сармоя беришдан аввал лойиҳанинг
синчиклаб ишлаб чиқилганига ишонч ҳосил қилишлари ва унинг самаралиэканлигидан хабардор бўлишлари керак. Улар сармоя бериш
имкониятларини кўриб чиқишдан олдин бизнес-режани синчиклаб ўрганиб
чиқишади, сўнгра лойиҳани ишлаб чиққанлар билан учрашадилар.
Инвестиция, молиявий ва солиқ тўлашлардаги пул
оқимини таҳлили

Инвестиция фаолияти – корхона инвестиция фаолиятида номоддий
активларни сотиб олиш ва сотиш, узоқ муддатли моддий активлар, яъни
кўчмас мулк бўлмиш бино, жиҳозлар ва бошқа асосий воситаларни сотиб
олиш учун етказиб берувчиларга тўланган пуллар ва унга тенглаштирилган
маблағлар чиқим устунида акс эттирилади.
Кирим устунида эса узоқ муддатли активларни сотишдан тушган тушум
ҳисобланади. Корхоналар ҳарид қилинган узоқ ва қисқа муддатли
ўўйилмалар моддасини чиқим устунида воситаларга комиссион тўловлар ва
бошқа биржада тўланган фоизларни ҳисобга олмаган ҳолда қимматли
қоғозларни сотиб олиш учун тўланган, пул маблағларини кўрсатадилар.
Кирим устунида ўзлик бўлмаган қимматли қоғозларни шу билан бирга банк
ва бошқа юридик шахсларни қисқа муддатли ва узоқ муддатли ссуда ва
қарзларини сотишдан келган тушум кўрсатилади.
Одатда корхоналар ўз фаолияти давомида асосий фаолият билан бир
қаторда инвестиция фаолияти билан ҳамда молиявий фаолият билан шуғулланадилар. Ушбу ҳолатни биз қуйидаги жадвал маълумотлари асосида
таҳлил қилиб чиқамиз.
“Бешкент пахта тозалаш” АЖ нинг инвестиция, молиявий ва солиққа
тортиш фаолиятларидаги пул маблағлари ҳаракатининг таҳлил қилиш учун
2.3.1-жадвал маълумотларидан фойдаланамиз.
Ушбу жадвал маълумотлари асосида “Бешкент пахта тозалаш” АЖ нинг инвестиция, молиявий ва солиққа тортиш фаолиятларидан
кўрилган пул маблағларининг ҳаракатига баҳо беришимиз мумкин бўлади.
Бугунги кундаги бизнинг республикамиздаги пул маблағларининг
ҳаракатидаги ўзига хос жиҳатлари шундаки, бизнинг республикамизда пул
маблағларининг асосий қисми, яъни, одатда 90-95 %и хўжалик (операцион)
жараёнларга тўғри келади. Шу жиҳатдан ҳам мазкур жадвал
маълумотларидан ҳам кўриниб турибдики, корхонанинг мазкур фаолият
турлари бўйича пул маблағлари жами кирими 2015 йилда 89 640 120 сўмни, 2016 йилда эса 3,3 фоизга ошиб, 92 602 010 минг сўмни ташкил этган.
Мазкур фаолиятлардан кўрилган жами пул маблағлари чиқими
эса 2015 йилда 78 445 910 минг сўмни ташкил этган бўлса, 2016 йилда 11,7 % га ошиб, 87 628 684 минг сўни ташкил этган. Бундан кўриниб турибдики, 2016 йилда 2015 йилга нисбатан пул маблағлари киримига нисбатан чиқими ортиқча бўлган. Яъни операцион фаолият бўйича пул маблағлари кирими 2016 йилда 2015 йилга нисбатан 3,3 фоизга ошган бўлса, пул маблағлари чиқими 11,7 фоизга ошган.
Молиявий фаолият бўйича пул маблағлари кирими 2016 йилда 2015 йилга нисбатан 28,3 фоизга ошган бўлса, пул маблағлари чиқими 57, 1 фоизга ошган.
Йил бошига пул маблағлари қолдиғи 2016 йилда 2015 йилга нисбатан 7,3 фоизга ошган бўлса, йил охирига пул маблағлари қолдиғи 17, 8 фоизга камайган.
Бундай натижаларни ижобий ҳол деб баҳолаб бўлмайди.



Download 377.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling