Р ежа Кириш I боб. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида инвестициялар


Download 377.93 Kb.
bet18/19
Sana16.02.2023
Hajmi377.93 Kb.
#1204252
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
жамиятлалида)

2.3.1-жадвал
Бешкент пахта тозалаш” АЖ нинг инвестиция, молиявий ва солиққа
тортиш фаолиятларидаги пул маблағлари ҳаракатининг таҳлили



т/р



Кўрсаткичлар

Пул маблағлари кирими

Пул маблағлари чиқими

2016 йилда 2015 йилга нисбатан ўзгариш



2015 йил



2016 йил



2015 йил



2016 йил

пул маблағлари кирими

пул маблағлари чиқими

м.с

%

м.с

%

1




























2




























3




























4




























5




























6




























минг сўмда
Бозор муносабатлари шароитида ҳар қандай корхонанинг яшавчанлигини таъминлаш муҳим ижтимоий-иқтисодий тадбирлардан биридир. Бунга эришиш учун корхоналарнинг бухгалтери баланси ва молиявий ҳисоботларни иқтисодий жиҳатдан ўқий олиш лозим. Бу жараён айниқса ҳозирги, барча мулклар хусусийлаштирилаётган шароитда объектив звруриятга айланмоқда.
Корхоналарнинг молиявий ҳисоботларини ўқиш ундаги пул муносабатларига, молиявий ҳолатига баҳо бериш учун муҳимдир.
Бухгалтерия баланси молиявий ҳисоботнинг асосий қисмларидан биридир. Шунинг учун корхона раҳбари уни иқтисодий жиҳатдан ўқий олиши, ҳар бир моддасида ифода этилган маълумотлар асосида корхонаси аҳволини кўра билиши, маблағлар қаердан келиб тушди, улар қаерга жойлаштирилди, самарали ишлаш учун шу маблағлар етарлими деган саволларга жавоб топа олиши лозим. Шу саволларга жавоб бериш учун корхона раҳбари баланс тўғрисида тўлиқ тушунчага эга бўлиши керак.
«Баланс» атамаси лотинча bis икки марта, banx - тарози палласи сўзларидан таркиб топган бўлиб, иккала палла деган маънони англатади. У тенглик, мувозанат тушунчаси сифатида ишлатилади.
Баланс – корхона маблағлари ва қоплаш манбаларининг маълум даврдаги ҳолатини кўрсатади. Хисоб-китоб ишларини халқаро талабларга яқинлаштирилиши ҳамда 1995 йилда жорий қилинган янги бухгалтерия баланси бозор иқтисоди сари қўйилган дастлабки қадамдир. (1996 йил 30 август янги Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги Қонуни).
Балансда актив ва пассив томонлари бўлиб, актив томонда корхона маблағлари, пассивда эса маблағлар манбаи акс эттирилади. Актив маблағларнинг ошиши, пассивдаги манбалар ва фойда (даромад) нинг кўпайиши билан боғлиқдир. Баланснинг барча бўлим ва бандларини чуқур ўрганиш молиявий аҳволни тўлиқ ўзлаштиришнинг асосини ташкил қилади.
Маълумотларда ишлаб чиқаришни узлуксиз олиб бориш учун зарур бўлган ва хисобот тузиш даврига қиймат шаклидагимол-мулки ҳамда уни қоплашга жалб қилинган манбалари ўз аксини топади.
Шунингдек, мол-мулкнинг молиялаштириш манбалари, яъни ўзига тегишли манбалар ва четдан қарзга жалб қилинган манбалар ҳолати ҳам пассивда келтирилган.
Балансдаги ҳар бир банд ва бўлим корхоналарнинг молиявий ҳолатига боғлиқ, шунинг учун ҳам уни чуқур ўрганиш лозим.
Актив қисм асосий ва айланма маблағларнинг ҳолатини кўрсатиб, молиявий хўжалик жараёнини юритиш вазифасини бажаришда бу мулклардан фойдаланади.
Баланснинг биринчи бўлими узоқ муддатли активлар деб номланиб, номоддий актив ва асосий воситалар бошланғич, эскириш ва қолдиқ қиймат, капитал қўйилмалар, таъсисчилар билан хисоб-китоблар ва бошқа оборотдан ташқари бўлган активлардан иборат.
Номоддий активлар корхонага даромад келтириш ёки унинг ишлаб чиқаришни юритишга шарт-шароит яратувчи, натурал шаклига эга бўлган мулкий ҳуқуқий қийматлар, патентлар, муаллифлик ҳуқуқи, савдо маркалари, «Ноу-хау», ердан, сувдан ва бошқа табиий бойликлардан, бино ва иншоот қурилмалардан фойдаланиш ҳуқуқларидан иборат бўлади.
Баланснинг капитал харажатлари корхонанинг маблағи ёки узоқ муддатли кредит эвазига бажариши мумкин.
Узоқ муддатли инвестициялар бандида ҳамкорликда ишлашга келишҳилганларнинг корхона устав фондига қўшган ҳиссаси ёки берган қарзи, бир йилдан ортиқ муддатга қимматли қоғоз учун қўйган маблағи кўрсатилади.
Қимматли қоғозлар мулк эгасининг ҳуқуқини акс эттириб, маълум даражадаги қўшимча фойданинг фоизи даромади келтирилади. Бундай қоғозлар бошқа корхоналарнинг акция ва облигациялари, давлат займи, банкдан олинган узоқ муддатли жамғармали сертификатлардир.
Активнинг II бўлими оборот активлари деб номланиб, асосий ўринни «Ишлаб чиқариш захиралари» банди эгаллайди, чунки бу бандда корхона ишлаб чиқаришни юритишга зарур бўлган буюмлар жамланади. Унда хом ашё ва материаллар, ярим фабрикатлар, деталлар, уруғ, ем-хашак, ёқилғи ва бошқа сотиб олиш ва олиб келиш билан боғлиқ харажатлар кўрсатилади.
II бўлимнинг актив қисмини тўлдиришда тайёр маҳсулот, олиб сотиладиган товарлар, келгуси давр харажатлари олинади.
Пул маблағлари, валюта маблағлар, хазинадаги пуллар, қисқа муддатли қўйилмалар бандларида материал шаклида бўлмаган бойликлар акс эттирилади.
“Бешкент пахта тозалаш” АЖ нингактивлри таркиби ва уларни ўзгаришини таҳлил қилиш учун 2.3.2-жадвал маълумотларидан фойдаланамиз. Жадвалдан кўриниб турибдики, жамиятда узоқ муддатли активлар 2015 йилда 2014 йилга нисбатан 4,1 фоизга ошган бўлса, ушбу кўрсаткич 2016 йилда 2015йилга нисбатан 2,6 фоизга ошган.
Узоқ муддатли инвестициялар 2015 йилда 2014 йилга нисбатан -60 фоизга камайган бўлса, ушбу кўрсаткич 2016 йилда 2015йилга нисбатан ўзгармаганлигини кўриш мумкин. Жумладан қимматли қоғозлар 2014йилдан 2016 йилгача 12057 минг сўмни ташкил этиб, 3 йил давомида ўзгармаган.
Шуъба хўжалик жамиятларига инвестициялар 2014 йилда 413 462 минг сўмни ташкил этган бўлса, 2015 йилда 2014 йилга нисбатан 66 фоизга, яъни 273 867 минг сўмга камайган ва 2016 йилда 2015 йилга нисбатан ўзгармаган ҳолда 139 596минг сўмни ташкил этган.
Корхона активлвари таркибида катта салмоқ жорий активлврга тўғри келади.яъни жами активнинг 2014 йилда 82 фоизини, 2015 йилда 77,3 фоизини ва 2016 йилда 79,7 фоизини ташкил этади. Бу корхона активларини тез айланувчанлигидан далолат беради. Буни ижобий ҳолат деб баҳолашимиз мумкин.
2.3.2-жадвал


Download 377.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling