Реферат бажарди: 5-11 ди гуруҳ талабаси Зайнуддинова З. Қабул қилди: кат.ўқ. Урманова Д. Т. Тошкент 2015 й


Download 303.26 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/14
Sana14.04.2023
Hajmi303.26 Kb.
#1356412
TuriРеферат
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14
Bog'liq
kichik-biznes-va-xususiy-tadbirkorlik

 
 


21 
4. Корхоналарни хусусийлаштиришнинг жаҳон тажрибаси 
Хусусийлаштириш дастурини амалга ошираётиб, ҳар қандай 
ҳукумат энг камида икки асосий мақсадни: корхоналарга 
ажратилаётган маблағлар камайиши ва давлат фаоллрини 
(активлари) сотишдан тушувчи маблағлар ҳисобига бюджетни 
тўлдиришни кўзлайди. Бунга мисол тариқасида қуйидагиларни 
кўрсатиш мумкин: 
Америка Қўшма Штатларида хусусийлаштириш жараёни 
Рональд Рейгеннинг президентлик бошқаруви даврида кучайди. 
Хусусийлаштиришнинг Америка моделида муниципал мулкларни 
хусусийлаштириш салмоқли ўрин эгаллади. Соғлиқни сақлаш ва 
тиббиёт соҳасидаги муниципал хизматларнинг 47 фоиздан кўпроғи 
давлат тасарруфидан чиқарилди. Дам олиш ва кўнгилочар 
соҳаларда хусусийлаштириш энг кўп амалга оширилди - 82 
фоиздан ортиқ мулк хусусий қилиб берилди. Давлат шоссе 
йўлларини хусусий пуллик йўлларга айлантириш кенг қўлланилди. 
12 та штатда аҳлоқ тузатиш муассаларини қуриш ва эксплуатация 
қилиш хусусий фирмалар қўлига ўтди. Кўп жойларда қўриқлашга 
ихтисослашган хусусий фирмалар шаҳар қоровуллари билан 
алмашинди. Баъзи районларнинг маъмуриятлари йўл ишларини 
ўтказишга хусусий компаниялар билан шартномалар туздилар
шаҳар автобекатлари, клиникаларини хусусийлаштириш амалга 
оширилди, кўчаларнинг ёритилиши ва уларни жорий таъмирлаш 
бўйича таъмирлаш ишлари хусусий секторга топширилди. 
АҚШ да муниципал хусусийлаштиришнинг кенг ёйилиши 
маҳаллий солиқлар кўпаймаган, федерал молиялаш эса анчагина 
ишончсиз манба бўлиб қолган бир пайтда, бюджет харажатларини 
камайтиришга интилиши билан боғлиқ эди. Бундай ҳолатларда 
аҳолининг шаҳар атрофига миграциясини келтириб чиқариши 
мумкин бўлган маҳаллий солиқларни кўпайтириш ўрнига, шаҳар 
ҳокимликлари 
хусусийлаштирилган 
манбаларга 
мурожаат 
қилдилар. 
Муниципал мулкни хусусийлаштиришнинг икки хил шакли 
энг кўп тарқалди. Биринчиси - маъмурият ва тадбиркор ўртасида 
контракт тузилади, унда томонлар муниципал мулкни топшириш 
шартлари, шунингдек, маъмурият томонидан назоратнинг 
шакллари ва муддатлари тўғрисида келишиб оладилар. Аҳоли 
фикрини билиш учун 1987 йилда ўтказилган сўров шуни 


22 
кўрсатадики, жавоб берувчиларнинг 74 фоизи шартнома бўйича 
ишлаётган корхоналарда сарф - харажат камайганлигини, 33 фоизи 
бундай корхоналарнинг ошганлигини таъкидладилар. Иккинчи 
шарти, муниципал мулкларни - маҳаллий аэропортларни
муниципал корхоналарни сотиш - бу бир томондан уларни бу 
объектларни сотиб олган компаниялар даромадларини ва кўчмас 
мулклардан олинадиган солиқ базасининг (асосининг) кенгайиши 
ҳисобидан маҳаллий бюджетга маълум миқдордаги маблағларни 
тушириш имконини беради. 

Download 303.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling