аҳамиятга эга. Айни вақтда А устида иш олиб бора туриб, аввалгидек Б ва В
ни апрелгача тугатишга улгурасизми? Агар улгура олмасангиз, балки, А нинг
ўрнига Б ва В нинг устида ишлаш керакдир? Агар сиз узоқ вақт бор
кучингизни битта лойиҳани ҳал қилишга қаратсангиз, бошқалари
амалга
ошмайди.
Ҳақиқатдан ҳам бу иш шунга арзийдими? Ҳақиқатдан ҳам йиғилиш
олтита одамни ишдан чалғитишга арзийдими? Ҳақиқатдан ҳам
бугун туни
билан тўхтовсиз ишлаш зарурми ёки бошланган ишни эртага тугатса ҳам
бўладими?
Ҳақиқатдан
ҳам
рақобатчингиз
чиқарган
пресс-релиз
бошингизнинг оғришига арзийдими? Ҳақиқатдан ҳам
рекламага шунча пул
сарфлаш арзийдими? Бирор ишга шўнғиб
кетишдан олдин, бу
ишнинг
ҳақиқатда қандай қийматга эгалигини аниқлаб олинг.
Ўзингизга (ва бошқаларга) юқорида келтирилган
саволларни бершда
давом этинг. Албатта бу жараённи расмиятчиликка айлантириб юборишнинг
кераги йўқ, лекин эътиборсиз қолдириш ҳам керак эмас.
Шунингдек ўзингизнинг чиқарган хулосангиздан ҳам қўрқманг. Баъзида
иишни тўхтатиш – тўғри қўйилган қадам бўлади, хатто сиз унга кўп
кучингизни сарфлаган бўлсангиз ҳам. Ёмон ишга яхши вақтингизни
сарфламанг.
Do'stlaringiz bilan baham: