♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси
|
saidnosirova z oybegim mening-1
212
О йбе гим м е н и н г бўлиб, «Мен нечук миллатчи бўламан? Бу кандай ту х м ат!»— деб ушбу ғавғонинг ташаббускори У йғунга сенлаб мурожаат этади. У йғун: «Сен мени сенлама! М ен союзнинг раисиман!» деб дағдаға қилади. Ойбек эса: «Сени сизлашга тилим бормайди. Қачон биз бир-биримизни сизлаганмиз?» — деса, У й ғун уни ҳақорат килиб, ка тти к сука бошлайди... М ен бу воқеани я кин да Туроб Тўланинг ўзидан эшит- дим ва англадимки, О йбекнинг кон босими шундан кейин ошиб кетган. Агар бояги аризанинг 17 февраль куни ёзилганини эъти- борга олсак, демак, У й ғу н ва унинг тўдаси Ойбекни таъ- киб ва ҳакорат этишни кейин хам давом эттирган. Бу разил тўданинг мақсади Ойбекни каматиш, у эришган хурмат ва эътиборни шу йўл билан ўзларига каратиш эди. Улар ана шу ниятда астойдил ҳаракат қилдилар. Л е ки н бу машъум режалари амалга ошмаса-да, улар Ойбекнинг соғлиғига болта уришга эришдилар. М ен О йбекнинг и кки бармоғи ишламай колганини эши- тишим билан дархол поликлиникага телефон килдим. Улар- дан невропатологларни йиғиб, консилиум ўтказишларини илтимос килдим. Ш ундан кейин Зулфия Умидова, Шарго- родский, Гордон каби профессорлар биргаликда поликли ника да Ойбекни кўрдилар. У н и н г кон босими ғоят ошиб кетган экан. Профессорлардан бири шифохонага кўн ғи р о к килиб, зудлик билан ж ой тайёрлашни буюрди. Тиббий кўрикдан кейин машинага ўтирганимизда, мен шофёрга Ж у ковский кўчасидагк шифохонага юришини айтдим. Л екин Ойбек менинг таклифимни рад этиб: — Й ў к! Уйга хайда! — деди. — Нега? Профессорларнинг айтганини эш итдингиз-ку!— дедим унга. — И к ки кундан сўнг академияда илмий сессия бўлади. Докладим бор, — деди Ойбек. Ш ундан кейин биз уйга кайтдик. Ойбек аввалгидай кеча-кундуз ишлашда давом этди. Илмий сессия ҳам ўтди. Кейин Қоракалпоғистонга, сайловчилар билан учрашмок учун бормоқчи бўлди. — Ойбек, кон босимингиз баланд, бирдан мияга кон куйилиш и мумкин. Даволаниш зарур! Ҳеч бўлмаса, уйга доктор чакирайлик, — деб ялиндим мен. 213 З а р и ф а С а и д н о с и р о в а — Нафасинг курсин, — кулди у остонага етганида. Ш у билан Қорақалпоғистонга жўнаб кетди. Орадан и кки ой вақт ўтса ҳамки, у даволаниш лозимлиги хаки да бирор сўз хам эшитгиси келмади. ...1951 йилнинг 16 апрели эди. У академиядаги ишидан сўнг менинг олдимга, институтга борди. М ен машинага ўтирганимда: «Министрлар Советининг боғига борамиз. Сер гей Петрович Бородиннинг олдига», — деди Ойбек. Сергей Петрович Маскавдан «Олтин водийдан шабада лар» романини таржима килиш учун келган эди. Биз тўғри боққа бордик. Бородин билан бирга сухбатлашгач, ошхона- га, кечки овқатга туш дик. Дастурхон олдида бир неча ёш ёзувчилар хам йиғилдилар. Биз ҳазил-ҳузил билан сухбат- ни давом эттириб, кабоб ер эди к. М ен Ойбекдан нимани- дир сўрадим, у жавоб бермади. Бир оздан сўн г тағин не- дир айтган эдим, у яна индамади. — Нега жавоб қилмайсиз? — дедим тоқатсизланиб. Ойбек қўли билан оғзини ушлади. Билмадим, деган маънода бошини тебратди. М ен ўрнимдан сапчиб турдим. Ўртоқлар хам дув этиб калкдилар. Улар бизни машинага кадар кузатиб чикишди. Биз тўғри поликлиникага йўл олдик. У ерда О йбекнинг кон босимини ўлчаб, шифохонага зудлик билан бормокни буюрдилар. Биз бир доктор хотин билан бирга шифохонага кетдик. Ойбек сўзлаш кобилиятини йўкотган эди. Бир зумда профессор Гордонни бошлаб келдилар. У ош икич равишда кон олишни буюрди. Бу, О йбекнинг биринчи марта ҳаста бўлиши... Биринчи марта шифохонага боришимиз... М ени йўлакда колдириб, Ойбекни палатага олдилар... Бир оздан кейин хамшира бир ку ч о к килиб О йбекнинг кийимларини қўлимга тутказди. М ен О йбекнинг ёнида колишни истардим; илтимос ки л дим, ялиндим, аммо навбатчи доктор «йўк», деб оёк тираб олди. М ен уйга келдим. Ўзимни караватга ташлаб йиғладим. С ўнг сакраб ўрнимдан турдим: — Шофёр кетмасин, шифохонага бораман! — дедим болаларга. Download Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling