♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси
|
saidnosirova z oybegim mening-1
214
О йбе гим м е н и н г Ўша захоти шифохонага борди м. М е н и н г илтимосим би лан докторни эш икка чакириб бердилар. — Ахир палатага кириш мумкин бўлмаса, йўлакда ўти- риб чиқаман! Йиғладим, ялиндим, лекин палатага киритмадилар. Эртаси зўр-базўр сахарни кутиб, шифохонага жўнадим. Профессор хали келмаган эди. Даҳлизда ўтириб, унинг келишини кутдим. Ш аргородский, Гордонлар келиб кўргач, Ойбекни ай- рим бир палатага олиб чикдилар ва менинг унинг олдида бўлишимга рухсат бердилар. Ойбекда микроинсульт хасталиги рўй берган эди. Д о к тор хам, хамшира хам кеча кечаси қанчалик уринишмасин, ундан қон олиша олмаган экан. О йбекнинг хар и кки қўли- дан кон олишга харакат килиб, уни жуда кийнаган, урин- тирган эканлар. Буни О йбекнинг ёнида ётган бир хаста й игит сўзлаб берган. О йбек шунда ёлғиз ташлаб кетганим учун мендан ўпка- ланди. У сўзлай олмагани учун кўлларининг ҳаракати, кўзла- рининг имоси билан тушунтирди. Билса эди: даҳлизда йиғ- лаб ўтирганимни, докторнинг мени кўчага ҳайдаб, эшикни кулфлаб олганини: йўк, билмайди! ...О йбекнинг оёк-кўллари ҳаракати яхши; палатада бе- малол юради; факат сўзлай олмайди. Хийла вактдан кейин у «ҳа», «йўк» калималарни секин- секин айта бошлади. Болага сўз ўргатгандай, мен уни сўзлашга маш к килдира бошладим. Дорилар, уколлар... У чекиш ни ташлади. Ичиш хам, албатта, мумкин эмас... Биз хам, врачлар хам унинг олдига хеч кимни киритмадик. Ф акат Ғафур акани тўсиб бўлмайди. У кўлига бир шиша коньякни олиб, палатага ш ўнғиб киради. Ойбек бошини тебратиб, кулади. М ен кеча-кундуз ун и н г олдидаман. ...О йбекнинг хасталиги хабари бир кунда бутун шаҳар- га ёйилди. Дўстлар жуда кўп, барчаси кайғуради, баъзила- ри шифохонага келиб, мени секин чакиради-да, ҳол-аҳвол сўрайди. Бир гур уҳ душманлар эса, албатта, мамнун. Улар хатто «Ойбек вафот этди!» деган хабарни хам таркатдилар. Ҳатто уйимизга фотиҳа ўкиш учун одамлар хам кела бош лади. 2/5 З а р и ф а С а и д н о с и р о в а М ен баъзан бир-икки соатга уйга бориб келаман. Бир куни хаста танишлардан бири: «Сиз кетганингизда, секин- гина деразадан қараймиз: О йбек домла бошини ку й и со- либ, хаёлда, паришон ўтирган бўлади. Сиз келганингизда, яна мўралаймиз: энди домланинг вақти хуш , мамнун, сиз- нинг сўзларингизни тинглаб ўтиради», деб мийиғида кула ди. М ен Ойбекни зериктирмаслик учун неларнидир сўзлаб ўтираман, газета-журналларни ўқийман, «Ҳадемай соғайиб қоласиз», — деб овутаман. Кўп ўтмай, Луначарскийда (ҳозирги Б ую к ипак йўли кўчасида — м у ҳ .) шифохона таш кил этилди. Ойбек икко- вимизни шу ерга кўчирдилар. Катта боғ... Дов-дарахтлар кўп ... Салқин... Кичкина, ши- намгина шифохона... Бир хаста министру Ойбекдан бошқа хеч ким йўқ. Ш у и кки киш ига бир неча докторлар, ҳамши- ралар, ошпаз ва қоровул хизмат қилади. О йбекнинг тили кундан-кунга очилиб, сўзи тобора кўпая борар экан, ўзи хам, мен хам, болалардек суюнамиз. Тўғри, сўзлаши енгил, равон эмас, қийналиб сўзлайди. Ш ун га хам ш укр киламиз, мамнун бўламиз; мамнун хам гапми, боши- миз кў кка етгандек бўлади. «Сабр қил инг, хасталик ўтиб кетади! Енгасиз хасталикни! Ҳали ёшсиз!» дейман. Зеро, Ойбек шу вактда эндигина 46 ёшга кирган эди. Докторлар юришга рухсат бергач, икки м и з боғда айланамиз, хиёбон- лардаги курсиларга ўтириб, дам оламиз. М ен сўзлайман, сўзлайман, сўзлайман. Уни зериктирмаслик, овутиш учун турли мавзуларни излайман, ўтмиш ни окартириб, уни кул- дираман. Ёдга келган шеърлар ва ғазалларни ўқийман. Тошкентда саратон иссиғи бошлангач, биз докторлар- нинг тавсияси ила Кисловодскка борадиган бўлдик. Мен Гулранг ва Суюнбекни олди м. Омонбек Маскавда тахсил- да; Бекж онни эса уйда, и кки ойимга колдирдим. Поездда М аскав оркали Кисловодскка бориб, СССР Фанлар акаде- миясининг М . Горький номидаги шифохонасига келиб туш дик. Гулранг ва Суюнбекни эса шифохонага қўш н и бир хонадонга жойлаштирдик. Улар кун бўйи биз билан бирга бўлар, факат овқатланиш ва тунаш учунгина у ерга чикар- дилар. Шифохонада академик Ҳалил Раҳматуллин, М .Е . М а с сон, В.П. Ш чеглов ва Обид Содиков хотинлари билан дам Download Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling