♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси

bet84/129
Sana12.11.2023
Hajmi
#1767594
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   129
Bog'liq
saidnosirova z oybegim mening-1

162


О йбегим м е н и н г
татар й игитнинг олдига туш иб кетар экан, йигирма қадам- 
ча юрганидан сўн г оркага кайтди.
— Набирамни бир ўпай, — деб қўлимдан Гулрангни 
олди; бағрига босиб, пешонасидан и кки марта ўпди. —
Умри у зо к бўлсин. Ақлли-хуш ли, халқига фойдали киши 
бўлиб етишсин! — дуо қилди у.
Ю ракларимиз конга тўлди, эзилиб кетдик, шунда.
Орадан канча вакт ўтди, билмадим, да дам дан на хат, на 
хабар бор. На овқат оладилар, на бирор дарак берадилар. 
Бир неча вакт дан сўнг: «Изламанглар! Хат ёзишдан маҳрум 
ўларок узокка сургун килинган», деб айтдилар, бизга. Ле- 
кин сургун килинмаган, отиб ташланган, деб гумон кил- 
дик.
Абдулла Қодирий, Чўлпон, Элбек, Усмон Носир, канча- 
канча министрлар, марказкўм, обком ва райком котиблари, 
кекса ва ёш зиёлиларнинг бари кетди. Х а л к маданияти 
каллакланди.
Ш ундай килиб, да дам боякиш 53 ёшида й ў к бўлди ва 
шу киска ум рининг 11 — 12 йилини ҳибс ва сургунларда 
ўтказди. Жуда аклли, зеҳнли, ўткир одам эди, у. Бир куни 
у ўзаро сўзлашиб ўтирганимизда: «Агар шундай замонда 
туғилиб ўсган бўлсам, фа кат илм билан машғул бўлган 
бўлардим», деб афсусланган эди. У Тошкентда биринчи 
дафъа камокда ўтирганида, бир рус математиги билан бир- 
га бўлган ва бутун олий математика курсини мукаммал 
ўрганган. Интеграл, дифференциал, логорифмани яхши би­
ла рди у.
Да дам 1936 йили Соловкидан кайтганидан сўн г 10 ой- 
гина уйда озод яшади. Келди-ю яна 1937 йил гирдобига дуч 
келди. Тўғри, у билан бирга кўп одам камалди; бир дафъа 
камалиб кайтганларнинг барчаси яна камокка олинди; улар- 
нинг биронтаси омэн колмади.
Да дам ўн бир йил зорикиб кутгани озодликка эришга- 
нидан, оила олдида бўлганидан ниҳоят хурсанд, ўзини каерга 
кўйиш ни, не билан машғул бўлишни билмасди. Бозорга 
борарди, коплаб битма китоблар, тош босма китобларни 
топиб келарди. Биз пул етказа олмас эди к. М аошимиз 
маошимизга базўр етарди.
Дадам табиблар, кўпни кўрган кариялар билан суҳбат- 
лашиб, кадимий табобатдан маълумот тўплай бошлаган
163


З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
эди. У метереологияга оид жуда кўп хал қ нақлларини, об- 
ҳавога оид белгиларни йиғиб, неча-неча дафтарларни тўлди- 
рарди. У ҳатто ўзи тўплаган маълумотларни обсерватория- 
га элтиб кўрсатган. Обсерватория ходимлари дадамга у 
йиққан, тўплаган маълумотларни сотишни таклиф этган- 
лар, дадам эса рози бўлмай, рад этган. Аф суски, Н К В Д
ходимлари бу ёзувларнинг барини ун и н г ўзига қўш иб, олиб 
кетганлар.
Дадам, айтиб ўтганимдек, битма китобларни тўплабги- 
на қолмай, уларни ихлос билан ўқир, форсчани яхшигина 
тушунар эди. Бир куни у бизнинг уйда китоб титиб ўтирар 
экан, ненидир топди-да, Ойбекка кўрсатди. Улар икковлон 
тоза кулишди. М ен уятли бир ривоят эканлигини фаҳмла- 
дим-да, сўрамадим.
Кейин Ойбек менга Навоий хазратлари ҳақидаги лати- 
фани айтиб берди. Балки бу афсона ҳам, латифа' хам эмас, 
ҳақиқатдир. М ен бу ер да уни ёзишдан жуда уяламан, ле- 
кин йўқолиб кетмаслиги учун ҳар на бўлса-да, ёзиб қолди- 
ришга карор килдим.
... Сарой хонимлари Н авоийнинг ханузга қадар уйлан- 
маганидан кўп таажжубланадилар, буни турлича тушуниш- 
га уринадилар. Ниҳоят, улар Н авоийнинг уйланмагани са- 
бабини аниқлаш учун бир йўл топадилар. Улар саройдаги 
ёш, гўзал, сўзга моҳир, кўркам қилиқли бир аёлни, гўё бир 
иш билан, оқшом чоғида Навоий ҳузурига юборадилар. На­
воий уни ниҳоят ҳурмат ва одоб билан қабул қилади, у 
билан жиддий суҳбатлашади. Кеч бўлганида, аёл кетолмас- 
лигини, шунда тунаб қолиш ини айтганда, Навоий ўрнидан 
ту ради, мулозимлардан бирининг унга ўрин ҳозирлаб бера- 
ж агини айтиб, чиқиб кетмоқчи бўлади. Бошқа бирор чора- 
тадбирни тополмай колган аёл ноз-карашма кўрсатиб, На- 
воийга асл мақсадини англатишга эришади. Ш унда Навоий 
аёлнинг қўлини олиб, ўзига тортади: «Мана, кўринг, бизда 
ҳам бундай олат бор ва лекин бундай одат йўкдир», —
дейди ва хонадан чиқиб кетади.
Яқинда мен уйимиздаги битма ва босма китобларни, 
ш унингдек, 20-йилларда чоп этилган нодир китобларни тар- 
тибга солиб, рақамлаб чикдим. Улар сони 600 дан ортди. 
Агар у замонлар қўлимизда тирикчиликдан ортадиган ақча 
бўлганида, дадам жуда катта бир кутубхонани йиғиб улгур-

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling