Соғлом турмуш тарзи ва зарарли одатларнинг олдини олиш” 1-мавзу. “Саломатлик ва соғлом турмуш тарзи” тренинг дастури


Download 31.63 Kb.
bet3/7
Sana07.03.2023
Hajmi31.63 Kb.
#1248009
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
salomatlik trening

3-сессия. Якуний қисм

11.

Якуний хулоса

5 дақ.




Қайта алоқа. Ўтилган материални муҳокама қилиш, тренингдан кутилган натижаларни умумлаштириш

Жами: 2 соат 25 дақиқа



Тренинг бориши.
1-сессия. Кириш қисми
Танишув. “Ниқобни узатиш” ўйини.
Ҳозир биз қизиқарли бир ўйин орқали бир-биримиз билан танишиб оламиз. Ҳар бирингиз ўз исмингизни айтиб юзингиздан қўлингиз билан ниқобни мимика орқали ечишингиз керак ва шеригингизга узатишингиз керак қолганлар ҳам бирма-бир ушбу жараённи такрорлашади.
Тренер бу ўйинни ўзи бошлаб, кўрсатиб беради ва қолганлар давом эттиради. Барча иштирокчилар бажариб бўлганларидан сўнг тренер барчанинг кайфияти кўтарилганлиги, юзларига кулгу, табассум югурганлигини таъкидлаб мана бу соғлом турмуш тарзининг бир бўлаги эканлигини тушунтиради ва бугунги мавзуимиз ҳам шундай номланади деб асосий қисмга ўтади.
2-сессия. Асосий қисм
Кичик маъруза: “Саломатлик ва саломатлик компонентлари” тушунчаларининг таърифи.
Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилотининг Низомига кўра (ХССТ, 1948 й.) “Саломатлик – тўлиқ жисмоний, руҳий ва ижтимоий фаровонлик ҳолатидир, асло касалликларнинг ёки жисмоний дефектларнинг йўқлиги эмас”.
Саломатлик бу организмнинг “шундай бир ҳолатики, бунда барча органлар ва тизимларнинг функциялари ташқи муҳит билан уйғунлашади ва қандайдир оғриқ билан кечадиган ўзгаришлар бўлмайди”.
Саломатлик – бу инсон ҳаётини оптималлаштиришнинг асосий шартларидан бири ва инсон бахтининг асосий омилларидан биридир. Ҳаётнинг постулати (далилларсиз қабул қилинадиган илк ҳолат).
Саломатликни сақлаш муаммоси ўта долзарб масаладир. Кундалик турмушда бизнинг атрофимизни қуйидагилар қуршаб туради: атроф муҳитнинг экологик зарарли омиллари, нотўғри кун тартиби, бир хил овқатларни истеъмол қилиш, мактабдаги, коллеж, транспортдаги ва уйдаги низоли вазиятлар, зарарли одатлар (ўзининг ва ўзгаларнинг) ва ҳоказо.
Саломатлик компонентлари”.
“Саломатлик” тушунчасини саломатликнинг бир қанча компонентларига (таркибига) ажратишга келишилган: биологик саломатликнинг жисмоний ва соматик компонентлари, психик саломатликнинг интеллектуал, психоэмоционал, руҳий-ахлоқий, ижодий компонентлари, ижтимоий саломатлик.
Шундай қилиб, индивид саломатлигининг даражаси генетик “фон”га, организмнинг мослашувчанлик хусусиятларига, организм фаоллигининг даражасига, шунингдек, ташқи ва жумладан ижтимоий омилларга боғлиқ.

Download 31.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling