Соғлом турмуш тарзи ва зарарли одатларнинг олдини олиш” 1-мавзу. “Саломатлик ва соғлом турмуш тарзи” тренинг дастури
Download 31.63 Kb.
|
salomatlik trening
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сенинг ўз саломатлигингга муносабатинг” тести
- Саволлар Ҳа Йўқ
- Натижалар баҳоси
- 2-топшириқ.
- Кичик маъруза: “Турмуш тарзи”, “Соғлом турмуш тарзи” ва “Саломатликка масъулиятли муносабат” тушунчаларининг таърифи. Турмуш тарзи
- “Соғлом турмуш тарзи – саломатликка ижобий таъсир кўрсатадиган барча ҳолатлардир”.
Амалий қисм.
1- машғулот. “Сенинг ўз саломатлигингга муносабатинг” тести. Кўрсатма: иштирокчиларга “Сенинг ўз саломатлигингга муносабатинг” тестидаги саволларга жавоб беришлигини сўранг ва балларни ҳисобланг. “Сенинг ўз саломатлигингга муносабатинг” тести
Натижалар баҳоси: Балларни ҳисоблаганда қуйидаги натижаларга эришиш мумкин: 13-20 балл – соғлиғингиз жойида! 21-29 балл – саломатликка нисбатан эътиборлироқ бўлиш керак, турмуш тарзингизни бироз ўзгартириш лозим! 30-39 балл – турмуш тарзингиз ҳеч нарсага ярамайди, уни тезда ўзгартириш керак. Тезликда кўникмаларингиз ва истакларингизни қайтадан кўриб чиқинг! 2-топшириқ. Саволлар ва жавоблар. Кўрсатма: агар юқорида келтирилган назарий қисм саволлар келтириб чиқарса, уларни муҳокама қилиш учун вақт бўлади. Муҳокама чўзилиб кетмаслиги учун жараённи бошқаришга ҳаракат қилинг. Шу билан биргаликда нисбатан фаол бўлган иштирокчиларга ўз фикрларини айтиш имкониятини бериш лозим. Мунозара ёки фикр билдиришлар чўзилиб кетадиган бўлса, устамонлик билан уларни тўхтатинг, масалаларни кейинроқ ёки индивидуал маслахат кўринишида муҳокама қилиш таклифини киритинг. Кичик маъруза: “Турмуш тарзи”, “Соғлом турмуш тарзи” ва “Саломатликка масъулиятли муносабат” тушунчаларининг таърифи. Турмуш тарзи – ҳаётий фаолиятнинг маълум тури ёки инсонлар фаолиятининг маълум усули. Турмуш тарзининг элементлари турли хил мезонлар бўйича турли хил гуруҳлаштирилади: фаолият феъл-атвори (жисмоний ва ақлий), фаолият соҳаси (меҳнат ва меҳнатдан ташқари), фаолият тури (таълимий, ишлаб чиқариш, ижтимоий, маданий, маиший ва ҳ.). Соғлом турмуш тарзининг (СТТ) таърифини қуйидаги формулага келтириш мумкин: “Соғлом турмуш тарзи – саломатликка ижобий таъсир кўрсатадиган барча ҳолатлардир”. Соғлом турмуш тарзи деганда нафақат жисмоний ва руҳий, балки ахлоқий саломатликни мустаҳкамлашга йўналтирилган фаолият тушинилади. Мазкур фаолият ҳаётий фаолиятнинг барча асосий шакллари асосида амалга оширилади: меҳнат, ижтимоий, оилавий-маиший, дам олиш. Демак, СТТ тушунчасига инсонлар фаолиятининг барча ижобий томонлари киради: меҳнатдан қониққанлик, фаол ҳаётий муносабат, маиший ҳаётнинг йўлга қўйилганлиги, зарарли одатларнинг йўқлиги, юксак тиббий фаоллик, саломатликка нисбатан таваккал қилган ҳолда муносабат омилларининг йўқ қилиниши ва унинг мустаҳкамлиги учун соғлом муҳитнинг яратилиши. Соғлом турмуш тарзининг асосий элементлари қуйидагилар: саломатликнинг асосий омили сифатида тўғри овқатланиш, саводли гигиеник хулқ-атвор, биологик ривожланиш ва саломатликнинг асосий туғма механизми ҳисобланган доимий оптимал ҳаракат фаоллиги, ҳаётий фаолият барча жабҳаларининг ва саломатликнинг руҳий яхшиланишига ёрдам берувчи ижобий эмоциялар, зарарли одатлардан ва ҳалокатга олиб борувчи истаклардан воз кечиш (ичкиликбозлик, наркомания, чекиш ва ҳ.), табиий биологик ритмларга мос келувчи оптимал турмуш тартиби, ўқиш ва ишдан қониққанлик, ўз ўзини ҳаётда кўрсатиш шаклларидан бири ҳисобланган меҳнат фаолиятини самарали ташкил этиш, инсоний моҳиятни шакллантириш ва ифодалаш, тўлақонли дам олиш, соғлом авлодни вояга етказишнинг асосий омилларидан бири бўлган шахслараро муносабатлар маданияти, элементар тиббий саводхонлик. Саломатлик учун хавфли бўлган омилларга: кам ҳаракатли турмуш тарзи, норационал овқатланиш, меҳнатдан қониқмаслик, зарарли одатлар ва наркотик моддаларни истеъмол қилиш, носоғлом турмуш, нейроэмоционал ва руҳий зўриқиш, паст маданий даража ва ҳ. Кўплаб мамлакатларда ривожланаётган замонавий ғоялардан бири “велнес” (ингл. Wellness «be well» сўзидан – ўзини ўзи яхши ҳис этиш, фаровонлик) концепцияси бўлиб, у жисмоний ва ментал саломатликнинг қўшилишига, тўғри овқатланишга, оқилона жисмоний ва зарарли одатлардан воз кечишга асосланган соғлом турмуш тарзи тўғрисидаги концепциядир. Велнес диетология, реабилитация дастурлари, руҳий соғломлаштириш, функционал тренинглар, СПА-тадбирлар ва ҳ.лардан иборат соғломлаштириш методикаларидан комплекс фойдаланишни назарда тутади. Велнес концепциясининг асосий тамойиллари: ҳаракат, ақлий фаоллик, хотиржамланиш ва гармония, гўзаллик ва тана устида ишлаш, мўътадиллашган овқатланиш. Соғлом овқатланишни таъминлайдиган мўътадил жисмоний фаоллик соғломлаштирувчи таъсир кўрсатади ва бунинг натижаси ўлароқ руҳий мувозанат тикланади. Шундай қилиб, соғлом турмуш тарзи – бу инсоннинг туғма биологик (овқатга, ҳаракатга, билишга нисбатан ва ҳ.) ва ижтимоий (иш, уй, оила ва ҳ.) эҳтиёжларнинг рационал қондирилишига йўналтирилган хулқ-атворнинг онгли фаол танланиши ва индивидуал тизими бўлиб, у ижобий эмоцияларни (шодлик) чақиради ва касалликларнинг ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга ёрдам беради, яъни бу тўлиқ жисмоний, руҳий ва ижтимоий саломатликка эришишга йўналтирилган хулқ-атвордир. Download 31.63 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling