Сонли “Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари


Download 286.13 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/5
Sana09.02.2023
Hajmi286.13 Kb.
#1179130
1   2   3   4   5
Bog'liq
198-2-40-Q 22

e-qaror.gov.uz
25.09.2022
5
туманда йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида фуқароларнинг ҳаёти ва
соғлигини ишончли ҳимоя қилиш, йўл инфратузилмасининг хавфсизлик
талабларига тўлиқ жавоб беришини таъминлаш;
ҳудудларда йўл ҳаракатини самарали ташкил этиш ҳолатини мунтазам
равишда баҳолаб бориш, ушбу соҳада маҳаллий давлат ҳокимияти органлари
ва маҳалла фуқаролар йиғинларининг самарали фаолият кўрсатишини
назорат қилиш;
йўл-транспорт ҳодисалари сабабларини чуқур ўрганиш, йўлларнинг
хавфли авария участкалари рўйхатини тасдиқлаш орқали келгусида уларнинг
олдини олиш юзасидан илмий асослантирилган таклифлар тайёрлаш
тизимини яратиш;
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасига замонавий ахборот
технологияларини жорий этиш, инсон омили ва коррупция ҳолатларини
истисно этувчи автоматлаштирилган назорат тизимларини оммалаштиришга
доир тадбирларни белгилаш;
ҳудудларда йўл инфратузилмасини яхшилаш, йўл-транспорт
ҳодисаларининг сонини қисқартириш бўйича дастурлар лойиҳалари ишлаб
чиқилишини ташкиллаштириш ва келишиш;
ҳар ойда туманда йўлларнинг ҳолати ва мавжуд инфратузилма, авария
ўчоқлари, қоидабузарликларнинг тахлилидан келиб чиқиб, ҳаракат
хавфсизлиги, транспорт ва йўл соҳаларига масъул идоралар раҳбарлари
фаолиятини танқидий ўрганиб, халқ депутатлари туман Кенгашига муҳокама
қилиш учун киритиш ва натижалари бўйича туман махсус комиссиясига
ҳисобот такдим этиб бориш топширилсин.
6. Туман
ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими
(Р.Султонов) мунтазам равишда тегишли давлат органларининг йўл ҳаракати
хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга ошираётган ишларини
таҳлил қилиб борсин ва ҳудудий комиссия йиғилишларида муҳокама қилиш
учун ҳужжатларни тайёрласин.
7. Мазкур қарор ижросининг назоратини ўз зиммамда қолдираман.



Download 286.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling