Тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


-кар, -кор // -гор аффиксли сўз ясовчи модель


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/63
Sana04.02.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1164270
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   63
Bog'liq
zamonaviy-ozbek-leksikografiyasi-va-terminologiyasi

-кар, -кор // -гор аффиксли сўз ясовчи модель 
Форс-тожик тилидан кириб келган ушбу суффиксли модель ёрдамида 
муайян касб-ҳунар эгаларини англатувчи терминлар ясалади: чилангар 
(«слесарь»), заргар ( «золотых дел мастер», «ювелир»), даъвогар («истец»; 
«претендент»), шоликор («рисовод»), жавобгар («ответчик»), тадбиркор 
(«предприниматель»), тажовузкор («агрессор») (Усмонов О.1975; 51-56) ва 
ҳ.к. 
-каш аффиксли сўз ясовчи модель 
Келиб чиқиши форсча-тожикча ҳисобланувчи –каш аффикси 
иштирокида ясалган терминлар маълум касб-ҳунар билан машғул шахсни 
ифодалайди: чизмакаш (1. «чертежник»; 2. «мастерица, занимающеся 
рисованием узоров для вышивания»), арракаш («пилщик», «распиловщик»), 
кўчирмакаш («плагиатор») и т.д. Ўзбек тили техника терминларини ҳосил 
қилишда ўта каммаҳсулдир. 
-дор аффиксли сўз ясовчи модель 
Форс – тожик тилининг элементи бўлмиш –дор суфффиксли ушбу 
каммаҳсул модель :1) шахс номини:: байроқдор («знаменщик»), нишондор 
(«орденоносец»); 2) мавжудлик, эгалик сифатларини ясашда қатнашади: 
зарбдор («ударный»); маҳсулдор («продуктивный», чиқимдор («понесший 
расходы, требующий немало расходов») (Усмонов О.1975; 51-56) ва ҳ.к. 
-боз аффиксли сўз ясовчи модель 
Ушбу модель илмий терминология тизимида асл ўзбекча (туркийча), 
арабча, форсча-тожикча ҳамда русча-байналмилал лексик бирликлардан 
жуда оз ҳолатларда бирор-бир нарса билан қизиқувчи шахс номини 
англатувчи терминларни юзага чиқаради: буйруқбоз («бюрократ»), мушакбоз 
(«пиротехник»), 
сафсатабоз 
пустомеля», 
«демогог»), 
милтиқбоз 
(«перестрельщик»), ишқибоз («болельщик»), хотинбоз («бабник») ва ҳ.к 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling