Таълим тизимида инновацион технологиялардан интегратив


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ


Download 1.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/4
Sana17.06.2023
Hajmi1.78 Mb.
#1540324
1   2   3   4
Bog'liq
talim-tizimida-innovatsion-tehnologiyalardan-integrativ-ma-sadlarda-foydalanish

ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2014, 1
мазмунига қараб дарсни тўғри режалаштири-
ши, машғулот давомида барча ўқувчиларни 
фаол ва онгли ишлашларига эришмоғи лозим. 
Зеро, ўқитувчи-таълим ислоҳотининг бош иж-
рочисидир. Бунда ҳар бир ўқитувчини қисқа 
вақт ичида жуда катта миқдордаги ахборот 
тўпламини ўзлаштириш, қайта ишлаш ва амал-
да қўллай олишга ўргатиш муҳим аҳамиятга 
эга. Уни ҳал қилишда ўқитувчига ўқитишнинг 
анъанавий усуллари билан бирга замонавий 
ахборот технологиялари, жумладан компью-
терлардан фойдаланиш ёрдам беради. 
Дарсда компьютердан фойдаланиш ўқитиш 
жараёнини қизиқарли олиб бориш, ҳар 
бир ўқувчига индивидуал ёндашиш имко-
нини беради. Бунда, биринчидан, ахборот-
коммуникация технологияларининг кенг им-
кониятлари орқали талабаларга жуда кўп 
билим, факт ва маълумотларни етказиш мум-
кин бўлади. Иккинчидан, ўқитувчининг инно-
вацион режа, ғоя ва ўй-фикрларини тўлақонли 
амалга ошириш енгил ва самарали тарзда ке-
чади. Бундай жараёнлар, айниқса, кимё таъли-
мида салмоқли ўрин тутади
1

Узлуксиз таълим тизимида билим олувчи ва 
тарбияланувчиларни инновацион технология-
лар асосида ўқитиш билан чекланиб қолмасдан, 
келажакда амалий фаолиятларида ўзлари ин-
новацион технологияларни муваффақиятли 
қўллашларига ўргатишни узвийлик ва узлук-
сизликни таъминлашнинг асосий вазифалари-
дан бири, деб ҳисоблаймиз.
Фанлар интеграцияси эвазига цивилизация-
нинг энг ноёб ютуқлари қўлга киритилмоқда
2

Инсоннинг ташқи дунёни ва ўзлигини анг-
лаши, одам ва жамият муносабатларининг 
янги қонуниятларини билиб олиши содир 
бўлмоқда. Ана шундай диалектик жараёнда 
ишлаб чиқаришдек инсон ақл-заковати билан 
йўлга қўйилган иқтисодий ҳодиса етакчи по-
зицияга кўтарилмоқда. Барча саъй-ҳаракатлар 
инсоннинг саломатлиги, тўқлиги ва усти бут-
лигига хизмат қилиши назарда тутилса, ишлаб 
1
Омонов Ҳ.Т., Мирвоҳидова М.Н. Кимё методологияси 
ва методикасининг баъзи услубий масалалари. Методик 
қўлланма. – Т.: ТДПУ, 2002.
2
Омонов Ҳ.Т. Оламнинг илмий манзарасини яратишда 
фанлар интеграцияси ва дифференциациясининг ўрни. // 
«Таълимда ижтимоий-гуманитар фанлар» журнали, 2007, 
№3. 
чиқаришдек кенг кўламли ҳаётий феномен-
нинг моҳияти равшанлашади. 
Яшаш ва кўпайиш, қуриш ва яратиш, фан 
ва сиёсат билан шуғулланиш учун ҳам ишлаб 
чиқариш, деҳқончилик ва чорвачиликни йўлга 
қўйиш лозимдир. Организм ва муҳитнинг ўзаро 
чамбарчас алоқаси, осмон жисмларининг 
алоқадорлиги, Ердаги ҳаётнинг космик омил-
ларга боғлиқ тарзда кечиши, кишилик жамия-
тининг ҳаётидаги ўзгаришларнинг геологик 
ва астрофизикавий ҳодисаларга ўзакдошлиги, 
Ердаги тарихий воқеаларнинг Қуёш активли-
ги билан боғлиқлиги каби кўпгина нарса ва 
ҳодисалар фанлар тараққиётининг оламни 
билиб олишдаги муваффақиятли иштироки 
туфайли маълум бўлди. Бундай глобал илмий-
ижодий, ижтимоий-маърифий ва антропо-
ноосферик жараёнлар бетўхтов тарзда давом 
этаверади. Уларни ўзининг дунёқараш, мето-
дологик, аксиологик, гносеологик, онтологик, 
праксиологик, гуманистик, маърифий, комму-
никатив, танқидий, интегратив, прогностик ва 
социологик функциялари билан «олам-одам» 
муносабатларидаги энг муҳим ва умумий 
масалалар ҳамда муаммоларни ҳал этишда 
қатнашувчи фалсафа ва табиий фанлар ёрда-
мида тўғри ва тўлақонли, объектив тарзда ва 
ҳақиқат кўзгусида шарҳлаш мумкин бўлади.
Одамнинг оламсиз, моддий неъматларсиз 
яшай олмаслиги эътиборга олинса, фан ва иш-
лаб чиқаришнинг унга қўш қанот вазифасини 
ўташи тушунарли бўлади. Ана шу узвийлик-
да ниманинг биринчи ўринда туриши ҳақида 
баҳс юритиш – мантиқсизликдир. Олам – бир-
ламчи, одам – иккиламчи, ишлаб чиқариш ва 
фан эса одамнинг жисмоний ва интеллектуал 
маҳсулларидир. Фан – ишлаб чиқаришга, иш-
лаб чиқариш – инсониятга, инсон эса олам-
нинг моддий ва маънавий равнақига хизмат 
қилганидагина мақсадга мувофиқлик содир 
бўлади. Бундай жараёнларни таълимда акс эт-
тириш эса анча мураккаб тарзда кечади. Бу-
нинг боиси, таълим тизимининг узвийлиги ва 
узлуксизлиги билан боғлиқдир. Таълимнинг 
анъанавий ахборот берувчи миссияси орқали 
бундай ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва таш-
килий масалаларни ёритиш тўлақонли содир 
бўлмайди. Замонавий таълим технологиялари 
ёрдамида маърифий масалаларни амалга оши-
ришда кўзланган мақсадга эришиш мумкин
1
.
20
ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАР / ПЕДАГОГИЧЕСКИЕ ТЕХНОЛОГИИ



Download 1.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling